Бош саҳифа » Тег архивлари: «Тошкент» энциклопедияси

Тег архивлари: «Тошкент» энциклопедияси

Паркент

ПАРКЕНТ – Тошкент вилояти Паркент туманидаги шаҳар (1984 йилдан), туман маркази. Яқин темир йўл станцияси ва вилоят маркази (Тошкент шаҳри)дан 47 км. Аҳолиси 49,1 минг кишидан зиёд (2009). Шаҳар аҳолиси ва хўжаликлари Паркентсой ва Паркент каналидан сув олади. Паркентда 38 ишлаб чиқариш корхонаси, хусусан, Паркент ғишт заводи, Паркент шароби ОАЖ, қўшма корхона, 22 кичик корхона, фирмалар, нон заводи, деҳқон ва …

Батафсил »

Бўка – археология ёдгорлиги

БЎКА – археология ёдгорлиги. Қорасув каналининг ўнг соҳилида, ҳозирги Бўка шаҳрининг шимолий чеккасида жойлашган. Майдони 6 гектар, баландлиги 20 м келадиган тепалик кўринишида сақланган (қадимда шаҳар 10 гектардан ортиқ ҳудудни эгаллаган). Қадимий арк (ҳисор), вайронага айланган шаҳристоннинг бир қисмидан иборат. Ёдгорликда қазишмалар ўтказилмаган, лекин дастлабки тўпланган археологик материалга кўра унда ҳаёт милоднинг дастлабки асрларида вужудга келган. Илк ўрта асрларда бу …

Батафсил »

Регистон

РЕГИСТОН – Ўрта Шарқ мамлакатлари шаҳарларидаги марказий майдон. Кўпинча арк ёки ҳоким саройи ёнида барпо этилган. Турли йиғинлар ўтказилгани учун маъмурий-сиёсий аҳамиятга эга бўлган. Дастлаб, меъморий ечими содда бўлган; кўпчилик томонидан топталадиган бу жойга ёзда тупроғи ўйнаб кетиши, ёғин-сочин вақтида ботқоққа айланишидан сақлаш мақсадида қум-тошлар ётқизилган. Шу хусусияти билан бошқа очиқ жойлардан фарқланган. Кейинчалик Регистон атрофига маҳобатли жамоат бинолари (жоме …

Батафсил »

Отчопар

ОТЧОПАР, «Тошкент отчопари» ОАЖ (Бунёдкор шоҳкўчаси, 156) – от спорти бўйича мусобақалар ўтказиладиган спорт мажмуаси. 1976 йилгача Отчопар Қўйлиқ яқинида бўлган. 1974–75 йилларда республикада энг йирик Отчопар қурилди (меъморлар Р.У.Асанов, Э.И.Гусарова) ва 1976 йил ишга туширилди. 2001 йил сентябрдан Республика от спорти мажмуаси тасарруфидаги «Тошкент отчопари» ОАЖ. Умумий майдони 66,5 гектар. Асосий фаолияти – Ўзбекистонда от спортини ривожлантириш, унинг моддий …

Батафсил »

Нуриддин Акрамович Муҳитдинов

Нуриддин Акрамович Муҳитдинов (1917 йил 19 ноябрь – 2008 йил 27 август) – давлат ва сиёсат арбоби, дипломат. Тошкентда туғилган. Москва савдо-кооператив институтини тугатган (1938). 2-жаҳон уруши қатнашчиси. Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг котиби (1950–51), Министрлар Советининг раиси (1951–55), Ташқи ишлар вазири (1953–54), Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг 1-котиби (1955–57). Нуриддин Акрамович Муҳитдинов 1957–61 йилларда КПСС Марказий Комитетининг котиби, кейин «Центросоюз» бошқаруви …

Батафсил »

«Тараққий»

«Тараққий» – жадидлар газетаси. 1906 йил 14(27) июндан Тошкентда чоп этилган. Ношири ва муҳаррири – Исмоил Обидий. «Тараққий» том маънодаги илк миллий нашр ҳисобланади. Унинг саҳифаларида чор Россиясининг Туркистонда олиб бораётган мустамлакачилик сиёсатини дадиллик билан фош қилишга бағишланган мақолалар, хабарлар ва маълумотлар босилган. «Тараққий»да босилган фельетон ва бошқа материалларда танқидий йўналиш, фош қилиш руҳи кучли бўлганлиги учун у ўша даврнинг …

Батафсил »

«Лабзак» маҳалласи

«Лабзак» маҳалласи (Баҳор кўчаси, 4) – Шайхонтоҳур туманидаги маҳалла. «Коҳота» ва «Тахтапул» маҳаллалари билан чегарадош. Маҳалла ўтмишда «Сирли масжид», шўролар даврида «Баҳор» номи билан аталган, кейинчалик «Известия» маҳалласи билан «Баҳор» бирлашиб, ҳозирги «Лабзак» маҳалласи ташкил қилинди. Маҳалла ҳудуди Лабзак ариғи бўйида жойлашганлиги сабабли «Лабзак» – «захкаш сув бўйи» деб номланган. Маҳалла ҳудудида шаҳарнинг Лабзак дарвозаси бўлган. Аҳолиси 6,5 минг киши, …

Батафсил »

«Мўйи муборак» мадрасаси

«Мўйи муборак» мадрасаси – меъморий ёдгорлик (1857). Тошкентнинг Ҳастимом мавзесида, Қаффол Шоший мақбараси жанубида жойлашган. Тошкент ҳокими Мирзо Аҳмад қушбеги томонидан пишиқ ғиштдан бунёд этилган. Мадраса битгач, Мирзо Аҳмад унга Абдулмажидхон эшонни (собиқ муфтий Зиёвуддин Эшон Бобохоннинг бобоси) мударрис этиб тайинлаган. Тарихчи Муҳаммад Солиҳхўжа ўша даврда мадраса ўрни аҳоли томонидан Хожа Аҳрор туғилган жой деб тушунилиб, Хожа Аҳрор майдони деб …

Батафсил »

Қадимий маҳаллалар. Зангиота

ЗАНГИОТА – Бешёғоч даҳасидаги қадимги маҳалла. «Сузукота», «Чақар», «Ўқчи», «Чуқуркўприк», «Захариқ», «Самарқанд дарвоза», «Эшонгузар» маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Қарийб 100 хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, косибчилик, савдо-сотиқ, шаҳар ташқарисидаги ерлари (Зангиота, Қатортол, Нўғойқўрғон мавзелари)да деҳқончилик ҳамда боғдорчилик билан шуғулланган. Мактаб, масжид, чойхона, сартарошхона, баққоллик ва косибчилик дўконлари бўлган (20-аср боши). Меъморий ёдгорликлардан Хўжа Нуриддин мақбараси (16-аср) сақланган. Ҳозир ҳудудида …

Батафсил »

Бинокор

БИНОКОР ДАҲАСИ – Бектемир туманининг жанубий қисмида, Сергели тумани билан Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманига чегарадош. Бинокор даҳаси Бектемир тумани таркибига кирган бўлишига қарамай боғдорчилик-узумчилик ширкати, дала ҳовлилар, якка тартибдаги уй-жойлар сақланиб қолган. Бинокор даҳасида 2 ва 4 қаватли турар жой бинолари, кичик саноат корхоналари, мактаб, 2 та болалар боғчаси, поликлиника, маданият саройи, дам олиш уйи, савдо ва маиший хизмат …

Батафсил »

Исохўжа қози мадрасаси

ИСОХЎЖА ҚОЗИ МАДРАСАСИ (1830) – Себзор даҳасидаги мадраса. Асли себзорлик Исо­хўжа қозикалон томонидан пишиқ ғиштдан қурдирилган. Таркибида дастлаб бир неча ҳужра, 2 дарсхона, хонақоҳ ва ҳовуз бўлган. 1868 йилда мадраса 14 ҳужра, бир масжид, 1 дарс­хона, таҳоратхонадан иборат бўлиб, кунчиқар томонида катта мозор жойлашган. Мадрасада Тошкентнинг нуфузли шахслари Ҳакимхўжа қози мударрис ва имом, унинг акаси шайхулислом Ойхўжа эса мутавалли бўлган. …

Батафсил »

Профессорлар шаҳарчаси

ПРОФЕССОРЛАР ШАҲАРЧАСИ – Собир Раҳимов (ҳозирги Олмазор) туманидаги турар жой массиви. Қамарнисо, Мирзо Fолиб, Форобий ва Тошхўжаев кўчаси оралиғида жойлашган. Лойиҳаси ва қурилиш ишлари Тошкент вилояти Зангиота тумани тасарруфидаги ерларда 1966 йилги Тошкент зилзиласидан сўнг бошланган. Профессорлар шаҳарчаси, асосан, Ўзбекистон миллий университети, Тошкент техника университети ўқитувчи ва профессорлари учун хусусий уй-жойлар қурилиши мақсадида ажратиб берилган. Шаҳарчада турар жойлар, мактаб, болалар …

Батафсил »

Тошкент шеваси

ТОШКЕНТ ШЕВАСИ – ўзбек адабий тилига асос бўлган етакчи шевалардан бири, ўзбек тилининг қарлуқ-чигил лаҳжасига киради. Унда қипчоқ лаҳжаси элементлари ҳам учрайди: йур-жур, айрим-ажрим (семантик дифференциация мавжуд), йўналиш-жўналиш, айрилмоқ-ажралмоқ. Тошкент шеваси сингармоник эмас, масалан, тегиз ва тақиз, ўтқаз, кирғиз ва ҳ.к.; Тошкент шевасида адабий тилдаги каби 6 унли, сингармоник-қишлоқ шеваларида – 9 унли. Сингармоник бўлмаган шевалар ва адабий тилда индифферент …

Батафсил »

«Туркистон альбоми»

«ТУРКИСТОН АЛЬБОМИ» – Туркистон ўлкаси, унинг ижтимоий ҳаёти, аҳолининг турмуш тарзи, маданияти ва тарихи акс эттирилган биринчи ноёб фотоальбом. Туркистон генерал-губернатори Кауфман топшириғи билан шарқшунос А.Л.Кун раҳбарлигида тайёрланган (1871–72). Альбом 447 картонли варақдан иборат бўлиб, унда 1262 та фотосурат жамланган. Фотоальбом 4 қисм: ўлка этнографияси, археологияси, тарихи ва ҳунармандчилигидан иборат. «Тошкент альбоми»нинг археология қисми (154 варақ, 363 расм) А.Л. Кун …

Батафсил »

Регистон ариғи

РЕГИСТОН АРИFИ – Кайковус каналининг чап ирмоғидан (Зарқайнар кўчасига яқин жойдан) бошланган; узунлиги 2,5 км. Зарқайнар кўчаси бўйлаб Имомсоиб масжиди, аҳоли зич яшайдиган маҳаллалар орқали ўтиб, Жангоб ариғига қуйилган. Тошкентнинг Регистон бозори (ҳозирги Чорсу)дан оқиб ўтганлиги учун шу номни олган. 19-аср охири – 20-аср бошларида Регистон ариғи Себзор даҳасининг Учкўча, Асувот, Чувалачи, Ҳасанбой, Себзор, Чигитбоши, Охунгузар-1, Охунгузар-2, Охунгузар-3, Fишткўприк, Эскижўва, …

Батафсил »