Бош саҳифа » Биласизми? » Тошкент шеваси

Тошкент шеваси

ТОШКЕНТ ШЕВАСИ – ўзбек адабий тилига асос бўлган етакчи шевалардан бири, ўзбек тилининг қарлуқ-чигил лаҳжасига киради. Унда қипчоқ лаҳжаси элементлари ҳам учрайди: йур-жур, айрим-ажрим (семантик дифференциация мавжуд), йўналиш-жўналиш, айрилмоқ-ажралмоқ. Тошкент шеваси сингармоник эмас, масалан, тегиз ва тақиз, ўтқаз, кирғиз ва ҳ.к.; Тошкент шевасида адабий тилдаги каби 6 унли, сингармоник-қишлоқ шеваларида – 9 унли. Сингармоник бўлмаган шевалар ва адабий тилда индифферент шакллар, лексик омонимия мавжуд (бўл, ўз ва шу кабилар).

Тошкент шевасининг айрим фонетик хусусиятлари:

Унлилар:

1. Барча унлилар, баъзи фонетик фарқлари бўлса-да (қиёсланг: кириш, билиш, қилиш) фонологик жиҳатдан индифферентдир. Тошкент шевасида лексик омонимия («бўл» каби) йўқ.

2. Чўзиқ унли о (бош) кучсиз лабланган (қиёсланг: Наманган шевасида лабланган). Бу ҳолат тажрибада тасдиқланган. Ушбу сўзлардаги лабланган унлининг талаффуз этилишини қиёсланг: тўм – том (китоб томи) – том (уй томи); тўк (нарсани тўкмоқ) – ток (электр токи) – ток (ўсимлик).

3. И унлиси «қитиқ» каби сўзларда фонетик жиҳатдан рус тилидаги ы унлисига жуда яқин.

4. Икки тилда сўзлашиш шароитида е(э) унлисини рус тилидан кирган сўз бўғинларида ҳам қўллаш ўзлаштирилган: телефон («тилифон-тилфон» эмас), студент ва ҳ.к.

5. Чўзиқ о унлисининг, айниқса сўз охирида ишлатилиши характерли эмас: амалдор, Абдулла (қиёсланг: Абдулло). Тожикча сўзларни қиёсланг: бало, жазо, даво.

6. У унлиси кейинги бўғинларда ишлатилганда (уру:ғ) охирги ундош жуда кучсиз талаффуз этилади, бунинг ҳисобига ундан олдинги унли чўзиб талаффуз қилинади, ҳар доим лабланган гармония билан бошланавермайди (қиёсланг: этув-этик, чочу:ғ).

7. Муайян фонетик ҳолатда тор унли (и, у)нинг тушиб қолиши (одатда иккинчи урғусиз очиқ бўғинда: ўрин+им ўрним, бағир+и бағри, кўнгил+и кўнгли, буйур+ –уқ буйруқ) рус тилидан кирган сўзларда кузатилмайди (сатин+им сатиним). Кенг а унлисининг «шаҳар» сўзидан тушиб қолиши адабий тилнинг ёзма шаклида учрайди (шаҳар+и шаҳри), шевада кузатилмайди (шаҳари).

8. О товуши ўзлашиб кетган [зонтик, том (жилд), номер. Илгари эса: зўнтий – зўнтув, тўм, нумър шаклида ишлатилган].

Ундошлар:

1. Рус тилидан ўтган сўзлар таркибидаги ц ундоши ўзлаштирилган (товуш ва аффикслар одатда сўзлар таркибида ўтади): процент, концерт, цифра (улар аввал пърасэн, кэнсерт, съпър шаклида ишлатилган).

2. В лаб-тиш ундоши ўзлаштирилган (вагон, самовар; аввал эса: вогон самавор; в–лаб-лаб). Автомобиль, состав сўзларида фонетик жиҳатдан ф рус тилидагидек талаффуз этилади; аввал эса: эптэмэбил, сэстэп. Қиёсланг: форма-пўрма. Тошкент шевасида в ундоши а унли товуши билан ҳатто ёнма-ён келганда ҳам лаб-лаб шаклида талаффуз этилади (савзи, лаванг. Қиёсланг: ковла, оввол).

3. Ҳ ундоши кўпинча х деб талаффуз этилади (хамма, ихтимол, шахар), лекин ҳар доим эмас (ҳид, ҳиммат, биҳи, ҳўл, Ҳидой – исм). Омонимия ҳодисалари: хол (ҳол, хол).

4. Сўзнинг бошланғич бўғинида ундошлар тўпланган бўғинларнинг янги типлари ўзлаштирилган ва бу ҳодиса нормал ҳол бўлиб қолган (фронт), муайян типлари охирги бўғинда (пункт); сўзга унли қўшиш ҳодисалари энди учрамайди: истанса (станция), туруба (труба), испарапка (и, а; справка), иштарап (штраф) ва б.

5. Бир бўғинли бўлмаган ўртоқ типидаги сўзларда шевада охирги товуш кучсиз F й, в) сифатида талаффуз қилинади: ўрто:ғ, этай (этак), этув, этий (этик), бълдув (билдик). Қиёсланг: бълсовуз; билсамиз (бу шакл қадимги ёзма ёдгорликлардаги элементлар шаклига яқин). Эслатилган фонетик ҳодиса феъл ва тақлидий сўзларда кузатилмайди. Қиёсланг: очу:ғ (очиқ) – очъқ (очиқ – очиқмоқ), чънъқ (чиниқ), шэрэқ – шуруқ.

Тошкент шевасининг ривожланиши лексика соҳасида кўзга ташланади. Тошкент шеваси интернационал сўзлар ҳисобига бойиб бормоқда, адабий тил ва бошқа шеваларга кўпроқ яқинлашмоқда; барча ўзгаришларни, ижтимоий ҳаёт, маданият тараққиётини изчил акс эттириб бормоқда. Тошкент шеваси ўзбек-русча зуллисонайн (билингвизм)нинг ривожланган шаклидир.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

«Тараққий»

Post Views: 25 «Тараққий» – жадидлар газетаси. 1906 йил 14(27) июндан Тошкентда чоп этилган. Ношири …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *