Бош саҳифа » Тег архивлари: Туркистон

Тег архивлари: Туркистон

2-қисм. Туркистон Мухторияти ва унинг қонга ботирилиши тарихидан

Мухторият олиш учун ишни нимадан бошламоқ керак? Мулоҳазали кишилар “Олдин Петербургнинг бу ишга муносабатини аниқлаб, сўнгра ҳаракат бошламоқ керак”, деб йўл кўрсатдилар. Бир қанча масковчи бойлар, “закунчилар” ва жадидлар Петербургга бордилар, Уларнинг Муваққат Ҳукуматдаги танишлари бу масалани яқин ўртада ўтказилиши мўлжалланган, Россиянинг келажаги ва тақдирини ҳал этишга ваколати бўлган Таъсис Мажлиси кун тартибига қўйишни маслаҳат бердилар. Агар Таъсис Мажлиси чақирилса, …

Батафсил »

Туркистон Мухторияти ва унинг қонга ботирилиши тарихидан (1-қисм)

1917 йил ёз ойларида Давлат думасига бўладиган сайлов олдидан номзодлар кўрсатиш учун сайловчилар рўйхатлари тузилди. Большевикларга ҳайриҳох сайловчилар тўртинчи рўйхатга, мустақиллик тарафдорлари эса саккизинчи рўйхатга қайд этилдилар. Рўйхатлар тузилгач, сайловолди йиғилишлари бўлиб ўтди. Хўқанд Жомеъ масжиди ҳовлисида бўлиб ўтган йиғилишларнинг бирида мазкур икки рўйхат тарафдорлари ўрталарида бошланган мунозара жанжалга айланиб, қон тўкилиши билан якунланди. Шу кундан эътиборан болшевиклар тарафдорлари “тўртинчилар”, …

Батафсил »

Туркистон Мухторияти миллий қўшини тарихи

Ўзбек давлатчилиги тарихида кўплаб давлатлар ва сулолалар ўтган. Тарихан қисқа муддат мавжуд бўлган Туркистон Мухторияти ҳам ўзбек давлатчилиги тарихида ўз ўрнига эга. Мухторият қисқа муддат мавжуд бўлган бўлса-да бугунги кунда ўз тадқиқотчиларига, изланувчиларига эга. 1917 йил 26-28 ноябрь кунлари Қўқон шаҳрида бутун Туркистон ўлка мусулмонларининг фавқулодда IV қурултойи бўлиб, унда Туркистон Мухторияти ҳукумати тузилди. Мазкур қурултойда кўрилган бир қатор муҳим …

Батафсил »

Ғулом Зафарий Туркистон Мухторияти илҳомчиси

Ўтган аср бошларида ижод қилган Туркистон тараққийпарварларининг йирик вакили Ғулом Музаффар ўғли Зафарий (1889-1937) нафақат ўзбек мусиқаси билимдони, миллий театр санъати дарғаларидан, балки, етук драматург, шоир ва журналист ҳам бўлган. Унинг болалиги кўҳна Тошкентнинг Эски шаҳар қисмида, Катта боғ маҳаллада ўтди. Оддий мисгар оиласида дунёга келган Ғулом Зафарий ўз иқтидори ва ўткир салоҳияти билан жуда ёшлик онларидан Тошкент зиёлилари орасида …

Батафсил »

Туркистон Мухторияти замондошлар қарашларида

Миллий давлатчилик қурилиши масаласига ёндошиш, Туркистоннинг тўла мухторият олиш ғоясини илгари суриш миллий газета саҳифаларида 1917 йил апрель ойидан бошлаб кўзга ташланади1. 1917 йил апрелида бўлиб ўтган Туркистон мусулмонлари I қурултойининг туб мақсади ҳам мамлакатни қандай идора қилиш ҳамда миллий ҳукумат тузишга ҳозирлик кўриш эди. Газеталарнинг апрел, май ойи сонларида берилган мақолаларда 1917 йилнинг 1 май куни Москвада чақирилган I …

Батафсил »

Туркистон Мухторияти ва унинг қисмати Туркистон миллий матбуоти саҳифаларида

1917 йил февраль ойидан бошлаб Россиянинг миллий ўлкалари, шу жумладан Туркистонда ҳам “мухторият” ғояси илгари сурила бошлади. Ўша давр миллий матбуотида Туркистон мухториятининг фаолияти ва унинг қисматига доир жуда кўп маълумотларни учратиш мумкин. Ушбу мақолада мухторият хукуматининг фаолияти ва унинг қисматига оид баъзи бир манбаларга тўхталиб, уларни таҳлил этиб ўтамиз. Татар зиёлиларидан Нуширвон Ёвушев: “Мухториятни қўлга киритгандан кейин уни бошқариш …

Батафсил »

Ғози Юнус ва Туркистон Мухторияти

Туркистон мухторияти байроғи

“Қатағон қурбонлари хотираси” музейи илмий жамоаси томонидан яқиндагина нашр юзини кўрган “Тарихнинг номаълум саҳифалари” даврий тўпламининг 6 – китобида жадидшунос олим Сирожиддин Аҳмаднинг “Ватан ва халқ манфаатини кўзлаган адиб” номли мақоласида таниқли журналист, ношир, драматург Ғози Юнус (1887-1942) ҳаёти ва унинг публицистик мероси ҳақида атрофлича маълумот берилган эди. Айниқса, унинг таржимаи ҳоли билан боғлиқ янги, шу вақтгача бирор жойда эълон …

Батафсил »

Туркистон халқлари томонидан Мухторият ҳукуматининг қўллаб- қувватланиши

Туб ерли халқлар давлатчилиги тарихида 1917 йил 28 ноябрдан бошлаб “Туркистон Мухторияти” деб аталган1 ҳукуматнинг ташкил топиши муҳим воқеа бўлди. 1917 йил 26-28 ноябрда Қўқон шаҳрида Бутунтуркистон ўлка мусулмонларининг фавқулодда IV қурултойи тугагач, 1 декабрда Туркистон Мухториятининг Муваққат ҳукумати аъзолари (8 киши) имзолаган махсус Мурожатнома эълон қилинди. Ушбу мурожатномада Туркистондаги барча аҳоли: ирқи, миллати, дини, жинси, ёши ва сиёсий эътиқодларидан …

Батафсил »

Туркистон Мухториятида Фарғона жадидларининг иштироки

1917 йилда Туркистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги энг муҳим масалалардан бири, бу Туркистонда янги бошқарув усулидаги давлатчиликни ташкил этиш эди. Тез орада турли шаҳарларда “Шўрои Исломия”нинг шўъбалари ташкил топди. 1917 йил 25 майда Қўқонда Фарғона вилояти мусулмонлари съезди бўлиб ўтди. Вилоят “Шўрои Исломия” ташкилоти ушбу съезднинг ташкилотчиларидан бўлди. Съездда 42 мусулмон ташкилотидан 98 делегат иштирок этди1. Жадидлар оммани “Шўрои Исломия” атрофида жипслашишга …

Батафсил »

Туркистон Мухторияти учун курашнинг ғоявий асослари

Туркистон мухторияти байроғи

«Бугунги кунда 100 йил аввал юртимизда миллий-демократик давлатчиликни барпо этишда илк тажриба бўлган Туркистон Мухторияти учун кураш тарихи алоҳида аҳамият касб этади» Ўзбекистон мустақилликка эришгач, республика ҳаётининг барча жабҳаларида туб ислоҳотлар амалга оширилди ва оширилмоқда. Ўзбек халқининг ўз тақдирини ўзи белгилаши миллий тикланиш билан боғлиқ жараёнларни чуқур идрок этишда миллий давлат қурилиши тажрибасини илмий ўрганилиши, Ўзбекистонни янгиланиш ва тараққиёт йўлидаги …

Батафсил »

Элмурод Зокиров. Туркистон Мухториятининг тугатилиши ҳамда кейинги даврларда мухториятчиларга нисбатан қўлланилган оммавий қатағонлар (III)

1917 йил 27 февралда Петрограда бошланган инқилоб Туркистон ўлкасига ҳам ўз таъсирини ўтказа бошлади. Натижада, Туркистонда ҳам ишчи ва солдат депутатлари советлари тузила бошлади. 1917 йилда ўлка мухторияти масаласи Туркистон ижтимоий-сиёсий ҳаётида асосий масала бўлиб қолди. Туркистонга мухторият мақомини бериш ғояси нафақат миллий зиёлилар ўртасида, ҳатто дин пешволари ва оддий ҳалқ оммаси орасида ҳам оммалашга эди. Ижтимоий тафовутларга қарамай, бутун …

Батафсил »

Элмурод Зокиров. Туркистон мухтор ҳукуматининг советлар томонидан ағдарилиши (II)

Тошкент Шўролари ҳукумати 1918 йил январнинг иккинчи ярмидан эътиборан Туркистон мухториятини тугатиш мақсадида очиқдан-очиқ амалий ҳаракатларни бошлаб юборди. Уни ўша йили 19-26 январда бўлиб ўтган Туркистон ўлкаси Шўроларининг IV қурултойи қабул қилган қарорлар яққол кўрсатди. Қурултойда сўзга чиққан Тошкент шўроси раиси большевик И.О.Тоболин бундай деган эди: «Биз нафақат Россия хақида, балки меҳнаткашлар ҳақида қайғуряпмиз, агар халқ ҳоҳиш иродаси бу ўлканинг …

Батафсил »

Элмурод Зокиров. Туркистон мухториятининг ўрнатилиши (I)

Туркистон мухторияти байроғи

Туркистон ўлкаси ишчи, аскар ва деҳқонлар шўроси III қурултойининг улуғ давлатчилик ва шовинистик рухда қабул қилган қарори албатта маҳаллий туб ерли ахолининг талаб эхтиёжлари ва қизиқишларига мутлақо жавоб бермас эди. Шу боис Туркистон ўлкасидаги «Шўрои Исломия» «Шўрои уламо» ва бошқа шунинг сингари демократик ташкилотлар миллий масалани хал қилиш бўйича Шўролар ҳукумати, шахсан большовойлар дохийси В.И.Лениннинг ўзи эълон қилган «Россия халқлари …

Батафсил »

Тошкентнинг босиб олиниши (1865)

19-аср ўрталарида Россия чор ҳукумати ўзбек хонликларини босиб олиш мақсадида Туркистон ўлкаси томон ҳарбий юриш бошлади. Бу вақт­да Тошкент ҳокимлиги Қўқон хонлиги таркибида эди. Рус қўшинлари Тошкент ҳокимлигига қарашли Оқмасжид (1853), Пишпак, Тўқмоқ, Янгиқўрғон (1860–61), Авлиёота, Туркистон ва Чимкент (1864) шаҳарларини қаттиқ жанглардан кейин босиб олди. Шундан кейин душман қўшинлари учун Тошкент томон юришга йўл очилди. Бу даврда Тошкент йирик …

Батафсил »