Ҳаким ота, Қул Сулаймон лақаблари билан ҳам машҳур бўлган сўфий шоир (ваф. 1186). Хожа Аҳмад Яссавийнинг истеъдодли шогирди. Тариқатда ҳам, шеъриятда ҳам Аҳмад Яссавий анъаналарининг давомчиси. Сулаймон Боқирғоний Хоразмнинг Боқирғон деган қишлоғида туғилиб, Хоразм мадрасасида илми таҳсил олган, диний тасаввуфий билимларни чуқур эгаллаган. Алишер Навоий “Насойим ул-муҳаббат”да: “Ҳаким ота – оти Сулаймондир. Хожа Аҳмад Яссавийнинг муридидур”, деб ёзар экан, Ҳаким …
Батафсил »Тег архивлари: мутафаккирлар
Мутафаккирлар. Абу Муъин Насафий (1027–1114)
Калом илмининг машҳур алломаси, мутафаккир Абу Муъин Насафий 1027 йил Қарши (Насаф)да туғилган. Шу ерда ўқиб, илмини камолга етказган. Умар ибн Муҳаммад Насафийнинг “ал-Қанд фи зикри уламои Самарқанд” (Самарқанд олимлари зикрида қанд китоби) асарида бу олим ҳақида шундай дейилган: “Шарқу Ғарбнинг олиму уламолари Абу Муъин Насафий илмининг денгизидан баҳра топиб, у таратган зиё нурларини кўзларига тўтиё қилиб суртганлар”. Абу Муъин …
Батафсил »Мутафаккирлар. Абдулхолиқ Ғиждувоний (1103–1179)
Хожа Абдулхолиқ ибн Абдулжамил Ғиждувоний тасаввуфнинг йирик намояндаси, машҳур авлиё, Хожагон номи билан шуҳрат қозонган Ўрта Осиё тариқатининг асосчиси ва раҳнамоси, 1103 йилда Бухоро яқинидаги йирик савдо-сотиқ карвон йўлларидан бўлмиш Ғиждувон қишлоғида маърифатли оилада туғилган. Ўз қишлоғида дастлабки маълумотни олгач, 22 ёшида илмини такомилга етказиш мақсадида Бухорога келади. Бу ерда ўша даврнинг йирик олимлари ва тасаввуф намояндаларидан етарли таълим олади. …
Батафсил »Мутафаккирлар. Юсуф Хос Ҳожиб
Юсуф Баласоғуний Еттисув ўлкасидаги Кузўрда (Баласоғун) шаҳрида 1021 йилда дунёга келади. Бу даврда Еттисув ва Шарқий Туркистон ўлкалари туркий қарлуқ қабиласидан чиққан Қорахонийлар сулоласи қўл остида эди. Бу сулола VI–IX асрларда ҳукм сурган Буюк Турк хоқонлигининг давомчилари бўлиб, IХ аср ўрталаридан давлатни бошқариб келдилар. Х аср бошларида Абдулкарим Сотуқ Буғрахон (924–955) ислом динини қабул қилди ва шу билан туркий элатлар …
Батафсил »Мутафаккирлар. Абу Райҳон Беруний (973-1048)
Ўрта асрнинг буюк қомусий олими Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад Беруний 973 йил 9 сентябрда Хоразмнинг қадимги пойтахти Кот шаҳрида туғилди. Айрим манбаларда Берунийни Кот шаҳрининг ташқарисида туғилган, шу сабабли уни “Беруний”, яъни “ташқарилик” деган тахаллус билан аташган дейишади. Ёшлигиданоқ илм-фанга қизиқиши орта борди. Беруний кейинчалик машҳур олим Абу Наср Мансур ибн Ироқ қўлида таълим олди. Ибн Ироқ астрономия, геометрия, …
Батафсил »Мутафаккирлар. Абу Зайд Дабусий (978–1039)
Йирик ҳуқуқшунос олим Абу Зайд Убайдулло ибн Умар ибн Исо Қозий Дабусий Бухоронинг етти машҳур қозиси (қуззоти сабъа)дан бири, ҳанафий мазҳабининг салоҳиятли вакили ва раиси эди. У Бухоро ва Самарқанд оралиғида жойлашган Дабусия қишлоғида 978 йилда туғилиб вояга етган ва 1039 йил Бухорода ҳаётдан кўз юмиб, Имом Абу Бакр Тархон мақбараси яқинида дафн этилган
Батафсил »Мутафаккирлар. Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Абу Саҳл Сарахсий (ваф. 1094)
Машҳур исломшунос-фақиҳ, Туркманистоннинг Сарахс шаҳрида дунёга келган. Бу вақт Мовароуннаҳрда қорахонийлар (927–1212) сулоласи ҳукмронлик қиларди. Муҳаммад болалигидан илмга қизиққан ва ўткир зеҳнли бўлган. Сарахсда бошланғич диний таълимни олиб, Қуръони каримни тўлиқ ёд олган, ҳадис, сарфу наҳв (грамматика), балоғат илмларини эгаллаган
Батафсил »Мутафаккирлар. Абу Али ибн Сино (980–1037)
Марказий Осиё халқлари маданиятини ўрта аср шароитида дунё маданиятининг олдинги қаторига олиб чиққан буюк мутафаккирлардан бири Абу Али Ҳусайн ибн Абдуллоҳ ибн Сино бўлиб, у Европада Авиценна номи билан машҳурдир. Ибн Сино Бухоронинг Афшона қишлоғида 980 йилнинг сафар ойида, амалдор оиласида туғилди. 986 йилда Ибн Сино оиласи Бухорога кўчиб келади
Батафсил »Мутафаккирлар. Ҳаким Термизий (820–932)
Ҳаким Термизийнинг тўлиқ исми Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али ибн Ҳасан ибн Башар Термизий бўлиб, у 820 йилда Термиз шаҳрида таваллуд топиб, узоқ умр кўриб 932 йилда вафот этган. Унинг мақбараси Термиз шаҳрининг яқинида – Амударё бўйида жойлашган
Батафсил »Мутафаккирлар. Аҳмад ибн Али Нисоий (830–915)
Абу Абдураҳмон Аҳмад ибн Али ибн Шуъайб Хуросоннинг Нисо шаҳрида 830 йилда туғилган. Шу ернинг машҳур олимларидан дарс олган, Қуръонни ёд олган. Кейин талаби илм йўлида 15 ёшлигида Ҳижоз, Ироқ, Шом, Миср ва Маккага йўл олган. Бу шаҳар ва мамлакатлар олимларидан дарс олган. Ҳадис илми ва ҳадисларни билишда замонасининг пешқадамларидан бўлган
Батафсил »Мутафаккирлар. Абулқосим Исҳоқ ибн Муҳаммад Ҳаким Самарқандий
Фақиҳ, муҳаддис, мутакаллим ва мударрис Ҳаким Самарқандий номи билан машҳур бўлган олимнинг тўлиқ исми Абул Қосим Исҳоқ ибн Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн Зайд Самарқандий (953 йилда вафот этган) бўлиб, у ўз замонасида бутун мусулмон оламида танилган эди. Ёзма манбаларда кўрсатилишича у илмга ниҳоятда қизиққан ва Самарқанд мадрасаларида мударрислик қилган
Батафсил »Мутафаккирлар. Абу Мансур Мотуридий (870–945)
Абу Мансур Мотуридий сунний эътиқодидаги икки йирик таълимотлардан бири бўлмиш мотуридия таълимотининг асосчиларидан ҳисобланади. Унинг тўлиқ исми Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Ҳанафий Мотуридий Самарқандийдир. Буюк калом имоми ва фиқҳ олими асли Самарқанднинг Мотурид қишлоғидан бўлиб, унинг тахаллуси шу қишлоққа нисбатан олингандир
Батафсил »Мутафаккирлар. Абу Лайс Самарқандий (911–985)
Абу Лайс куняси билан машҳур бўлган Наср ибн Муҳаммад ибн Аҳмад Самарқандий 911 йилда Самарқандда туғилган, шу ерда шайхулисломлик қилган. Замонасининг етук фиқҳ ва тафсир олими, фозил ва нуфузли кишиси бўлган. Асарларидан қуйидагиларини кўрсатиш мумкин: 1. “Тафсир ал-Қуръон”. Тўрт жилди бўлиб, энг яхши тафсирлардан ҳисобланган
Батафсил »Мутафаккирлар. Абу Бакр Наршахий (899–959)
Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар ибн Закариё ибн Хаттоб ибн Шарик Бухоро воҳасининг Наршах қишлоғида 899 йилда таваллуд топган ва 959 йилда вафот этган. Абу Бакр Наршахий – Марказий Осиё тарихшунослигининг дурдоналаридан бири бўлмиш “Тарихи Бухоро” деб шуҳрат топган нодир асарнинг муаллифидир
Батафсил »Мутафаккирлар. Абу Абдуллоҳ Хоразмий
Марказий Осиёда илм-фан юксак тараққий этган ва буюк алломалар даври IХ–ХI асрлар эди. Ўша даврнинг кенг билимли, пешқадам олимларидан бири Абу Абдуллоҳ Хоразмий (997 йилда вафот этган) бўлган. Бу олим ҳақида сақланиб қолган маълумотлар жуда кам. Олимнинг тўлиқ исми Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Юсуф Хоразмийдир
Батафсил »