Бош саҳифа » Тег архивлари: «Тошкент» энциклопедияси (page 2)

Тег архивлари: «Тошкент» энциклопедияси

Хайробод эшон мажмуаси

ХАЙРОБОД ЭШОН МАЖМУАСИ (Қатортол кўчаси) – меъморий ёдгорлик (18–19-асрлар). Хайр­обод эшон маблағига уста Қорахўжа раҳбарлигида бунёд этилган. Мажмуа масжид, мақбара, ҳовузли ҳовлидан иборат. Мақбара трапеция тарҳли (7,5х7,7 м), безаксиз, пишиқ ғиштдан ганч қоришмасида барпо этилган. Масжид тўртбурчак хонали (12,5х16,5 м), олди ва шим. томондан устунли айвонлар билан туташган. Масжиднинг ички деворларига тахмонлар ва наволи токчалар ишланган. Айвонлар ислимий нақшлар билан …

Батафсил »

Қадимий маҳаллалар. Очмасжид

ОҚМАСЖИД – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимий маҳалла. Жаркўча, Хўжарўшнои, Дархон, Баландмасжид маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Маҳаллада 400 дан ортиқ хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, савдо-сотиқ, майда ҳунармандчилик, шунингдек шаҳар ташқарисидаги ерларида деҳқончилик ва боғдорчилик билан шуғулланган. 4 масжид, 2 чойхона, баққоллик дўконлари бўлган (20-аср бошлари). Ҳозирги Оқмасжид ҳудудида Лабзак мавзеи қурилган. «Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Батафсил »

“Колизей” (Тошкент)

«КОЛИЗЕЙ» (Жиззах кўчаси; ҳозирги Бухоро кўчаси, 10) – театр томошалари учун саноатчи Г.М.Цинцадзе қурдирган бино, 1903 йил қурила бошлаган (меъмор Э.Ф.Гофман). «Колизей» лотинча – маҳобатли демак. Қадимда Рим шаҳрида флавийлар амфитеатри шундай аталган. «Колизей» аввал цирк томошалари учун мўлжалланган, зал саҳнасининг шифти темирдан, гумбаз шаклида ишланган. Дастлаб бу ерда сайёр цирк труппалари томоша кўрсатган, кейинчалик залдан турли театр томошалари учун …

Батафсил »

Лутфий (Лутфийи Шоший)

ЛУТФИЙ (1366–1465), Мавлоно Лутфий – ўзбек шоири, ориф ва мутафаккир. Ўз замонининг «малик ул-каломи». Яқин вақтларгача Лутфийнинг таваллуд топган ва вафот этган жойи Ҳиротнинг Деҳиканор мавзеи деб кўрсатиб келинган. Шайх Аҳмад Тарозийнинг Мирзо Улуғбекка бағишлаб ёзилган «Фунун ул-балоға» асари топилгач, ундаги «маъдан ул-латойиф Лутфийи Шоший» жумлаларига асосланиб, Лутфийнинг она ватани Тошкент бўлган, деган фикр ҳам илгари сурилди. Лутфийнинг ҳаёт йўли …

Батафсил »

Маҳмуд дастурхончи мадрасаси (1833)

МАҲМУД ДАСТУРХОНЧИ МАДРАСАСИ (1833) – Тошкентдаги Дегрез маҳалласида жойлашган мадраса. Маҳмуд дастурхончи (тўлиқ исми Маҳмуд Бобо дастурхончи Ҳасанжон ўғли) Қўқон хони Муҳаммад Алихоннинг вазири ва Лашкар бекларбегининг яқин дўсти бўлган. Унинг номида 2 та мадраса бўлган, бири – Тошкентда – Себзор даҳасининг Юқори Дегрез маҳалласида, иккинчиси – Қўқонда. Тошкентдаги Маҳмуд дастурхончи мадрасаси, вақфнома шартига кўра, Қўқондаги мадраса билан бирга Маҳмуд …

Батафсил »

Тошкент зилзилалари

ЗИЛЗИЛА, Тошкент зилзилалари – Тошкент сейсмик жиҳатдан хавф­ли Тошкент–Писком сейсмоген зонасида жойлашган. Тошкентда сўнгги 150 йил давомида 10 га яқин кучли зилзила (1866 йил апрель, 1868  йил 4 февраль ва 4 апрель, 1886 йил 29 ноябрь, 1924 йил 7 июнь, 1959 йил 24 октябрь,1966 йил 26 апрель, 1980 йил 11 декабрь, 2008 йил 22 августдаги зилзилалар) бўлиб ўтган

Батафсил »

Ниёзбек йўли кўчаси

НИЁЗБЕК ЙЎЛИ КЎЧАСИ – Юнусобод туманининг «Турон» маҳалласи, Мирзо Улуғбек туманининг «Амир Темур» маҳалласи ҳудудида жойлашган. Тошкентнинг қадимги кўчаларидан бири. Амир Темур шоҳкўчаси ва Қори-Ниёзий кўчаси оралиғида. Узунлиги 1,5 км атрофида. 19-асрнинг 2-ярмида ташкил топган

Батафсил »

Муин халфа бобо мақбараси

МУИН ХАЛФА БОБО МАҚБАРАСИ (Қорасарой кўчаси, 89) – меъморий ёдгорлик (19-аср). Тошкентлик эшон Муин халфа бобо (1883 йил вафот этган)га атаб қурилган. Тўғри тўртбурчак тарҳли (5,48х6,16 м) бино, ёлғиз квадрат хона (3,05х3,05 м) ва унга туташ айвондан иборат. Хона ичида икки сағана бор (халфанинг ўзи ва ўғли дафн этилган)

Батафсил »

Мойтепа

МОЙТЕПА – шаҳар харобаси (7–13-аср боши). Тошкентнинг жануби-ғарбий чеккасида, Зангиотада жойлашган. Дастлаб (1934) археолог Г.В.Григорьев томонидан ўрганилган. 1948 йил Мойтепадан тангалар топилган, улардан 2 таси Банокатнинг қорахонийлар сулоласига мансуб маҳаллий ҳокими томонидан 12-аср охири – 13-аср бошида зарб этилган, учинчи танга олтиндан ясалиб, 13-аср охири – 14-аср бошига оид

Батафсил »

Занжирлик

ЗАНЖИРЛИК – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимги маҳалла. Қудуқбоши, Мерганча, Падаркуш маҳаллалари билан чегарадош. Қуйи ва Юқори Занжирликка бўлинган. Қарийб 100 хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, савдо-сотиқ, шаҳар ташқарисидаги ерларида (Авайхон, Товкаттепа, Аския, Лабзак) деҳқончилик билан шуғулланган. Шайхонтоҳур ариғидан сув ичилган

Батафсил »

Тошкент масжидлари. Тўхтабой жоме масжиди

ТЎХТАБОЙ ЖОМЕ МАСЖИДИ, Тўхтабойвачча масжиди (Форобий кўчаси, 13) – 20-аср бошига оид меъморий ёдгорлик (1908). Шу маҳаллалик тижоратчи бойлардан Тўхтабойота томонидан қурилган. Масжид 1500–2000 намозхонга мўлжалланган. 1998 йил августда рўйхатдан ўтган

Батафсил »

“Ўзбекистон” анжуманлар сайройи

«ЎЗБЕКИСТОН» АНЖУМАНЛАР САРОЙИ (Тараққиёт кўч., 1) – Тошкент шаҳрининг 2200 йиллиги муносабати билан қурилган муҳташам иншоот («Ташгипрогор» ва «Пўлат қурилма лойиҳа» институтлари лойиҳаси асосида; бош пудратчи – «Нефтгазмонтаж» қўшма корхонаси). Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 5 июндаги қарори асосида бунёд этилган

Батафсил »

Тахтапул

ТАХТАПУЛ – Себзор даҳасидаги қадимги маҳалла. Тешикқопқа (Дарвишакқопқа), Тарновбоши, Коҳота, Чилтўғон маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Бир чеккаси шаҳар мудофаа деворига туташган; шаҳар дарвозаларидан бири – Тахтапул дарвоза шу ерда бўлган. Архив материалларига кўра, 4 қисмга (1-Тахтапул, 2-Тахтапул-мўғол, 3-Тахтапул, Юқори Тахтапул) бўлинган

Батафсил »

“Тошкент руҳи”

«ТОШКЕНТ РУҲИ» – Осиё ва Африка мамлакатлари ёзувчиларининг 1958 йил октябрда бўлиб ўтган Тошкент конференциясида юзага келган сиёсий атама. Ўшанда конференцияда қатнашган ёзувчиларнинг нутқ ва маърузалари тинчлик, ижтимоий тараққиёт, дўстлик ва ҳамкорлик, байналмилалчилик, демократия руҳи билан суғорилган эди. Ана шуларнинг ҳаммаси «Тошкент руҳи» иборасида яққол акс этган

Батафсил »

Учтепа

УЧТЕПА – илк ўрта аср қишлоқ харобаси (6–8; 10–15-аср боши) – Оқтепа майдонидаги «Мебель» дўкони ўрнида жойлашган учта тепаликдан иборат. Бинкат атрофидаги ҳунармандлар яшайдиган қишлоқ бўлиб, асосан сопол ва шиша буюмлари билан шуҳрат қозонган. Мўғуллар истилоси (13-аср боши)дан сўнг, 14–15-асрларда ҳаёт қисман тикланган. 1966 йилги Тошкент зилзиласидан сўнг шаҳар ва унинг атрофида кенг қурилиш ишлари олиб борилиши жараёнида текисланиб ташланган

Батафсил »