УМИД ДАҲАСИ – Чилонзор туманида; Бунёдкор шоҳкўчаси, Чилонзор, Чўпонота кўч.лари ва Кичик ҳалқа йўли оралиғида жойлашган. 2008 йил 1 августда даҳага шу ном берилган. 20-асрнинг 2-ярмида вужудга келган. Даҳа ҳудуди 100 гектардан ортиқ. Даҳа ҳудудида Ўзбекистон Қуролли Кучларининг спорт мажмуаси, В.Воҳидов номидаги хирургия маркази, «Катта Қозиробод» жоме масжиди ва шу номдаги қабристон, «Фаввора» кафеси, «Анварбек» ресторани мавжуд. Ҳудуд ўртасидан Анҳор канали оқиб ўтади. Яқинида «Чилонзор» ва «Мирзо Улуғбек» метро бекатлари, Fафур Fулом номидаги маданият ва истироҳат боғи, Чилонзор туман ҳокимлиги, корхона ва ташкилотлар, кўп қаватли турар жой бинолари, сервис хизматлари бор.
«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил