Бош саҳифа » Тег архивлари: Toshkent

Тег архивлари: Toshkent

Бурганли маданияти

БУРГАНЛИ МАДАНИЯТИ – сўнгги жез ва илк темир даврига мансуб археологик маданият (милоддан аввалги биринчи минг йиллик боши – 6–4-асрлар). Тошкент яқинидаги Бурганлисой соҳилида (Чирчиқ водийсида) очилган манзилгоҳ номи билан аталган. Тошкент вилоятидаги Оҳангарон дарёси, Жўнариқ ва Салор канали тармоқлари ҳавзаларида тарқалган. Бурганли маданиятига оид дастлабки ёдгорликлар 1934 йил археолог Г.В.Гри­горь­ев томонидан Қовунчитепанинг остки қатламларидан топилган. А.И.Тереножкин томонидан (1940) Бурганли …

Батафсил »

Кўктўнликота

КЎКТЎНЛИКОТА – қабри Шайх Хованди Тоҳур қабри орқасидаги чинор остида, ариқ бўйида жойлашган. Ривоятларга қараганда, Кўктўнликота Шайх Хованди Тоҳурнинг жорубкаши бўлган. Кўкйўтал касалига учраган беморлар Кўктўнлиотани зиёрат қилиб, касалликдан фориғ бўлган. Архив ҳужжатларига кўра, Тошкентда Кўктўнлиота қадамжо мозори бундан таш­қари бир неча жойда (Себзордаги Хўжакўча, Тахтапул ва Чувалачи, Кўкча даҳасининг Каллахона маҳалласида) учрайди. «Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Батафсил »

Тошкент-2200. Тошкент маҳалла — кўйларининг айрим тарихий номлари семантикаси

Пойтахтимизнинг тарихий манзарасида асрлар оша қад кўтарган сон-саноқсиз тураржойлар топонимиясида ўзига хос бениёз маъною сифатларни англатувчи турли фонетик шакллардаги атамалар қайд этилади. Уларда нафақат шаҳар ва унинг теварак атрофи табиати, хусусан пасту баландликлардан иборат ер сатҳи ёки шаҳарликларнинг оби ҳаёт манбаи анҳору суғориш тармоқлари, балки шаҳар маъмурий қисмларининг кўрки бўлган даҳа, маҳалла-кўй, иморату иншоотлари ва уларда ўз инъикосини жилолаган шаҳарсозлик …

Батафсил »

Элмурод Зокиров. Туркистон Мухториятининг тугатилиши ҳамда кейинги даврларда мухториятчиларга нисбатан қўлланилган оммавий қатағонлар (III)

1917 йил 27 февралда Петрограда бошланган инқилоб Туркистон ўлкасига ҳам ўз таъсирини ўтказа бошлади. Натижада, Туркистонда ҳам ишчи ва солдат депутатлари советлари тузила бошлади. 1917 йилда ўлка мухторияти масаласи Туркистон ижтимоий-сиёсий ҳаётида асосий масала бўлиб қолди. Туркистонга мухторият мақомини бериш ғояси нафақат миллий зиёлилар ўртасида, ҳатто дин пешволари ва оддий ҳалқ оммаси орасида ҳам оммалашга эди. Ижтимоий тафовутларга қарамай, бутун …

Батафсил »

Қадимий маҳаллалар. Шўртепа

ШЎРТЕПА – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимий маҳалла. Дегрез, Тиканлимозор, Ҳадра, Баландмасжид маҳаллалари билан чегарадош бўлган. 200 дан ошиқ хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, пилла чувиш, боғдорчилик, савдо-сотиқ билан шуғулланган. Шўртепада 2 масжид, ҳовуз, 2 тегирмон, 2 обжувоз, 10 савдо дўкони, 2 қабристон бўлган (20-аср боши). Ҳозирги Шўртепа ҳудудида савдо шохобчалари жойлашган. «Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Батафсил »

Тошкент қозикалони (Себзор даҳаси қозиси Муҳаммад Муҳиддинхожа фаолияти)

Себзор даҳаси қозиси Муҳаммад Муҳиддинхожа фаолияти 2200 йиллиги нишонланган Тошкент шаҳрининг тарихи, тарихий топографияси ва бошқа жиҳатларини ўрганишда мозий муаррихлари томонидан яратилган тарихий асарлар билан бир қаторда ҳужжатлар тадқиқи ҳам маълум аҳамиятга эгадир. Бундай ҳужжатлар тўпламларининг айримлари муайян шахслар номи билан боғлиқдир. Масалан, Ўзбекистон Марказий Давлат архивида Ф. И-164 рақами остида сақланаётган “Тошкент қозикалони” деб аталувчи ҳужжатлар жамғармаси 1869-1892 йилларда …

Батафсил »

Тошкентнинг босиб олиниши (1865)

19-аср ўрталарида Россия чор ҳукумати ўзбек хонликларини босиб олиш мақсадида Туркистон ўлкаси томон ҳарбий юриш бошлади. Бу вақт­да Тошкент ҳокимлиги Қўқон хонлиги таркибида эди. Рус қўшинлари Тошкент ҳокимлигига қарашли Оқмасжид (1853), Пишпак, Тўқмоқ, Янгиқўрғон (1860–61), Авлиёота, Туркистон ва Чимкент (1864) шаҳарларини қаттиқ жанглардан кейин босиб олди. Шундан кейин душман қўшинлари учун Тошкент томон юришга йўл очилди. Бу даврда Тошкент йирик …

Батафсил »

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ – Ўзбекистон мусулмонларига раҳбарлик қилувчи диний ташкилот. 1943 йил 20 октябрда Тошкентда бўлиб ўтган Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари қурултойида таъсис этилган. Ҳазрати Имом мажмуаси таркибига киради. Дастлаб Шайх Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон ҳовлисида иш бошлаган. 1956 йилдан Бароқхон мадрасасида фаолият юритган. 1992 йилдан Мовароуннаҳр мусулмонлари идораси, деб юритилган. 1996 йилдан ҳозирги номи билан аталади. У давлатдан …

Батафсил »

Бухоро амирлиги (аввали ва охири)

Бухоро амирлиги пул бирлиги

Сиёсий тарих. Сўнгги аштархонийлардан бўлган Абдулфайзхон ҳукмронлиги даврида марказий ҳокимият заифлашганлигидан фойдаланган ўзбек уруғлари турли вилоятларда ҳокимиятга қарши исён ва ғалаёнлар кўтаришиб, ўзларини мустақил деб эълон қила бошладилар. Улар орасида аштархонийлар саройида катта нуфузга эга бўлган, манғит уруғи бошлиқлардан бири Муҳаммад Ҳакимбий оталиқ (вафоти 1743й) ҳамда унинг ўғли Муҳаммад Раҳимбийнинг ҳаракатлари айниқса кескин эди. Бухорода бўлиб ўтаётган тартибсизликлардан фойдаланган Эрон …

Батафсил »

Иброҳим Шоший

ИБРОҲИМ ШОШИЙ, тўлиқ исми Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Хузайл ибн Қумайр ибн Хоқон Шоший (952 йилда вафот этган) – муҳаддис. Шошнинг Харашкат шаҳрида туғилган. Аъбд ибн Муҳаммад Ҳамиднинг тафсири ва муснадини ўрганиб, ундан ҳадис илмидан таълим олган. Иброҳим Шошийдан 930 йилда Шошда Абу Ҳотам ибн Хиббон, Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Ҳамавайҳи ас-Сарахсий ва бошқа муҳаддислар ҳадисдан таълим олишган. Сарахс шаҳри …

Батафсил »

Ўзбекис­тон Республикаси Миллий китоб палатаси

КИТОБ ПАЛАТАСИ, Ўзбекис­тон Республикаси Миллий китоб палатаси (Навоий кўчаси, 30) – библиографик марказ, Ўзбекистонда чоп этилган босма материаллар статистикасини юритиш ва уларни асраш бўйича етакчи муассаса. 1926 йил 3 январда Ўзбекистон давлат китоб палатаси номи билан Самар­қандда ташкил этилган. 1934 йилдан Тошкент­да. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 7 январдаги 3-сонли қарорига кўра, унга Миллий Китоб палатаси мақоми берилди. Китоб …

Батафсил »

Тўйтепа

ТЎЙТЕПА – шаҳар (1973 йилдан), Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани маркази (яқин кунларда Тошкент вилоятининг маъмурий маркази сифатида эълон қилиниши кутилмоқда). Тошкент агломерациясида, ундан 37 км. Яқин темир йўл станцияси – Чиғириқ (5 км). Аҳолиси 36,7 минг киши (2008). Қадимда Мингтепа, Нукат номлари билан маълум бўлган. Шаҳар тўғрисидаги илк маълумотлар унинг ривожланган даври (10–12-асрлар)га тўғри келади. Тўйтепа автомобиль йўллари орқали …

Батафсил »

Қадимги маҳаллалар. Бадрбой

«БАДРБОЙ» – Бешёғоч даҳасидаги қадимги маҳалла. «Сорчабон», «Мирзағози», «Темирчи», «Чуқуркўприк» маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Қарийб 100 хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, шаҳар ташқарисидаги ерларида деҳқончилик қилишган, ҳунармандчилик, савдо-сотиқ билан шуғулланган. Масжид, темирчилик устахонаси, баққоллик дўконлари, жувозхона, 3 тегирмон, чойхона бўлган (20-аср боши). Ҳозирги ҳудудида турар жой массиви қурилган. «Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Батафсил »