Бош саҳифа » Тошкент шаҳри

Тошкент шаҳри

Салор

САЛОР – Тошкентнинг шарқий ва жануби-шарқий қисмидан ўтган канал. Ҳозирги Салор Бўзсув каналидаги Салор ГЭСнинг қуйи бъефидан бошланади. Узунлиги 60 км, кенглиги 10–15 м, чуқурлиги 1–2 м. Бош сув олиш иншооти 20 м3сек. сув ўтказишга мўлжалланган. Каналдан Дам ва Полвон каналлари сув олади, Тошкентнинг бир нечта саноат корхоналари, жумладан, Тошкент иссиқлик электр маркази сув таъминоти учун фойдаланилади. Канал Юнусобод, Мирзо …

Батафсил »

Тешикқопқа қабристони

ТЕШИКҚОПҚА ҚАБРИСТОНИ (Тешикқопқа кўчаси, 173) – майдони – 8,15 гектардан зиёд. 1870 йилдан мавжуд. Қабристон номи шаҳар мудофаа деворида Дарвешхон томонидан 16-асрда ўрнатилган қопқа (1 отлиқ ўтиши мумкин бўлган дарвоза) билан боғлиқ. Шунинг учун уни Дарвишакқопқа деб ҳам аташган. Бундай қопқадан асосан хон чопарлари, махсус топшириқ билан юборилаётган шахслар ўтказилган. «Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Батафсил »

Тошкент даҳалари. Умид даҳаси

УМИД ДАҲАСИ – Чилонзор туманида; Бунёдкор шоҳкўчаси, Чилонзор, Чўпонота кўч.лари ва Кичик ҳалқа йўли оралиғида жойлашган. 2008 йил 1 августда даҳага шу ном берилган. 20-асрнинг 2-ярмида вужудга келган. Даҳа ҳудуди 100 гектардан ортиқ. Даҳа ҳудудида Ўзбекистон Қуролли Кучларининг спорт мажмуаси, В.Воҳидов номидаги хирургия маркази, «Катта Қозиробод» жоме масжиди ва шу номдаги қабристон, «Фаввора» кафеси, «Анварбек» ресторани мавжуд. Ҳудуд ўртасидан Анҳор …

Батафсил »

Жарариқ даҳаси

ЖАРАРИҚ ДАҲАСИ – Шайхонтоҳур туманида, шаҳарнинг шимоли-ғарбий қисмида, Кўксарой, Алп Жамол, Жарариқ, Белтепа кўчалари оралиғида жойлашган. Даҳа 1939–42 йилларда Тошкент вилояти «Ўзбекистон» жамоа хўжалиги ҳудудида ташкил этилган. 1988–93 йилларда жамоа хўжалиги ерлари шаҳар тасарруфига ўтказилди ва эски якка тартибдаги уй-жойлар ўрнига Тошкент шаҳрини реконструкция ва обод қилиш давлат лойиҳалаш институти лойиҳалари асосида замонавий кўп қаватли турар жойлар қурила бошлади. Даҳада …

Батафсил »

Тошкент герби

ТОШКЕНТ ГЕРБИ – илк ўрта асрлардаёқ Тошкентнинг ўзига хос рамзи юзага келган. 8-асрда Чоч (Шош) шаҳрининг нишони қоплон (тоғ барси) бўлган. Буни 8-асрнинг 1-ярмида ҳукмдорлик қилган ябғу Тарнавч номи билан зарб қилинган тангаларнинг олд томонида қоплон, орқасида эса қанғарларнинг айри тамғали ва суғд ёзувида «Тарнавч» деб битилган муҳри тасвирида кўриш мумкин (1-расм). Чор Россияси даврида ҳам Тошкентнинг герби – шаҳар …

Батафсил »

“Ҳумо арена (Humo Arena)” муз саройи лойиҳаси

Қуйида Тошкент шаҳрида қурилиши режалаштирилган кўп тармоқли “Ҳумо” муз сароий лойиҳа суратлари келтирилган. Лойиҳалаш ташкилотининг маълум қилишича муз саройи 2018 йил якунига қадар фойдаланишга топширилади

Батафсил »

Бўрижар (Бўржар)

БЎРИЖАР (Бўржар) – канал, Бўзсувнинг чап тармоғи. Оқтепа ГЭС юқорисидан бошланади. Узунлиги 5,4 км, сув сарфи 33 м3/с. Чилонзор ва Яккасарой туманлари ҳудудидан оқади. Бобур, Муқимий, Чўпонота, Фарҳод, Дўмбир­обод кўчаси ҳамда Катта Ўзбекистон тракти, Тошкент – Самарқанд темир йўлини кесиб ўтиб, Салор каналига қу­йилади. Каналнинг ўзани чуқур бўлиб, қирғоқлари тик. Баъзи жойларида қирғоқ ёнбағирларининг баландлиги 20–25 м га етади, қуйи …

Батафсил »

Хўжа Аламбардор мақбараси

ХЎЖА АЛАМБАРДОР МАҚБАРАСИ (Камолон кўчаси, 109а-уй) – меъморий ёдгорлик (19-аср). Маҳаллий ривоятга кўра, мақбара Қаффол Шошийнинг сафдоши, аламбардор (байроқдор) номи билан машҳур бўлган Хўжа Аламбардор шарафига қурилган. Унинг тахмин қилинган қабри (10-аср) Камолон дарвозаси ортида бўлиб, зиёратгоҳ мемориал мажмуага асос бўлган; унинг ер ости чиллахонаси ҳозиргача сақланган. Мақбара қабристоннинг марказида жойлашган, пештоқ гумбазли бир хонали иншоотдан иборат. Бино ўлчами – …

Батафсил »

Тошкентча ош (палов)

Ушбу суратлар тошкентча ош тайёрлаш жараёнидан олинган (изоҳларсиз ҳам тушунарли бўлган суратлар) Ошпаз Умид Усмонов, суратлар муаллифи ЕС

Батафсил »

Архитектор Андрей Косинский. Строительство ташкентского хамама

отрывок из статьи …с баней этой вышла очень интересная история. В городе Коканде местные умельцы построили баню по типу восточного хамама.  Восточная баня отличается от всех остальных тем, что она не горячая. Дело в том, что в самую жару на улице температура достигает сорока — сорока пяти градусов по Цельсию в тени. А в бане держится температура около двадцати шести …

Батафсил »

Навоий майдони

НАВОИЙ МАЙДОНИ (ўтган асрнинг 30-йилларигача Воскресение бозори, 1991 йилгача Театр майдони) – шаҳар марказидаги майдонлардан бири. Алишер Навоий номидаги Ўзбек давлат академик катта опера ва балет театри қурилиши (меъмор А.В. Шчусев) муносабати билан 1947 йил ташкил топган. Буюк Турон, Мустафо Камол Отатурк, Матбуотчилар, Ўзбекистон кўчалари билан чегараланган. Алишер Навоий тавуллудининг 550 йиллиги муносабати билан майдонга Навоий номи қўйилган. Навоий майдони …

Батафсил »

Оқтепа майдони

ОҚТЕПА МАЙДОНИ – Чилонзор ва Шайхонтоҳур туманлари ҳудудидаги Лутфий, Муқимий, Байналмилал, Гулханий, Есенин, Боғистон ва Самарқанд Дарвозаси кўчалари туташган чорраҳада жойлашган. Майдон ўртасидан Оқтепа канали ўтган. Чилонзор Оқтепаси номидан келиб чиққан ҳолда шу ном билан юритилади. Ҳудуддаги транспорт тугунини ечиш ва йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 1954–55 йилларда Оқтепа канали устига кўприк қурилган. Жой атрофида олиб борилган кенг қамровли қурилишлар туфайли …

Батафсил »

Анна Ахматова. Теперь я всех благодарю…Рахмат, Тошкент!

Теперь я всех благодарю, Рахмат и хайер говорю И вам машу платком. Рахмат, Айбек, рахмат, Чусти, Рахмат, Тошкент! — прости, прости, Мой тихий древний дом. Рахмат и звездам и цветам, И маленьким баранчукам У чернокосых матерей На молодых руках… Я восемьсот волшебных дней Под синей чашею твоей, Лапислазурной чашей Тобой дышала, жгучий сад… 28 сентября 1945 Ленинград

Батафсил »