Бобохон, Бобосултон (1582 йил вафот этган) – Туркистон ва Тошкент ҳокими (1579 йилдан). Наврўз Аҳмадхон (Бароқхон) ўғли, Абдуллахон II нинг ашаддий рақиби. Отаси Бароқхон вафотидан сўнг (1556 йил) Гадой султон билан Самарқанд ҳокими бўлган. Ўша даврда Тошкентга Дарвешхон ҳоким эди. Бухоро билан сулҳ тузган Дарвешхонни зиндонбанд (1574 йил) қилиб, Тошкентни идора этган. Бобохон Самарқандга 30 минг кишилик қўшин жўнатган, бироқ …
Батафсил »Шош ҳокимлари
Дўстум (Абдул-қуддус) султон
ДЎСТУМ СУЛТОН, Абдул-қуддус султон (?–1598) – Тошкент ҳокими (1580 йилдан). Шайбонийлардан. Искандархон ибн Жонибекхон (Бухоро хони)нинг ўғли. Абдуллахон II нинг акаси. Дастлаб (1560 йилдан) Кармана ҳокими бўлган. Дўстум султон шеъриятга ҳавасманд бўлиб, ўзи ҳам шеърлар ёзган. 1598 йил жияни, Бухоро хони Абдулмўминхон томонидан фарзандлари билан биргаликда Тошкентда қатл этилган. «Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил
Батафсил »Дарвешхон
ДАРВЕШХОН, Дарвеш султон (?–1578) – Тошкент ва Туркистон ҳокими (1556–78). Шайбонийлар сулоласидан. Бароқхоннинг тўнғич ўғли. Суюнчхўжахоннинг набираси. Укаси Бобо султон билан биргаликда Мовароуннаҳрда ҳукмрон бўлиш учун Бухоро хони Искандархон ва Абдуллахон II га қарши урушлар олиб борган. Хусусан, 1557 йил Илонўтти мавзеида Абдуллахон билан жанг қилган, жангда енгилгач, бирмунча вақт Абдуллахон билан иттифоқда бўлган. Бироқ укаси Бобо султон Абдуллахонга бўйин …
Батафсил »Тудун
ТУДУН (хитой манбаларида – Тутунь) – Чочни идора этган туркий ҳокимлар унвони (7–8-асрлар). 7-аср бошида Турк хоқонлиги ўз тасарруфидаги шаҳарларга хоқон номидан ноиблар тайинлашга киришган. Чунончи, хитой манбаларига кўра, 605 йил турк хоқони Шегуйхон Чоч тахтига Тянь-чжи (Фу-чжи)ни те-ле (Тегин) унвони билан ўтқазган, у Чочни 620 йилгача идора этган. Манбаларда 641 йил турк хоқони Чоч тудунини қўшин билан ўз душманларига …
Батафсил »Нормуҳаммад қушбеги
НОРМУҲАММАД ҚУШБЕГИ – Қўқон хонлигининг Тошкентдаги ноиби (1847–1852, 1863–64), қипчоқлардан. Қурама ҳокими (1846–47). Хонликдаги юқори мансабларни олган: додҳоҳ (1844), қушбеги (1850). Тошкент зодагонлари ва понсодлари кўмагида хон ноиби Азиз парвоначини Тошкентдан қувиб юборган, қўзғолонни бостирган. Қўқон хонлиги мингбошиси Мусулмонқул Тошкентни қамал қилган. Нормуҳаммад қушбеги қўшини шаҳар ташқарисига чиқиб жанг қилиб зафар қучган
Батафсил »Суюнчхўжахон
СУЮНЧХЎЖАХОН, Суюнчакхон, Суюнчик султон (тахминан 1452–1525.23.06) – шайбонийлардан бўлган Тошкент хони (1503–25). Абулхайрхон ва Улуғбекнинг қизи Робия Султон бегимнинг фарзанди. Шайбонийхон Мовароуннаҳрни эгаллагач, Самарқандни пойтахт қилиб, Туркистонни Кўчкунчихонга, Тошкентни Суюнчхўжахонга берган
Батафсил »Юнусхўжа
XVIII асрнинг иккинчи ярмида Тошкент тўрт қисмга — Шайхонтоҳур, Бешёғоч, Кўкча ва Себзор даҳаларига бўлинган. «Чорҳокимлик» номи билан маълум бўлган бу даврда даҳалар ўртасидаги ўзаро низолар шаҳар хўжалигининг, унинг ташқи ва ички савдосини издан чиқарган
Батафсил »Юнусхон
Юнусхон (1415/17—1487), Мўғулистон хони (1462—87) ва Тошкент ҳокими (1485—87). Бобурнинг онаси Қутлуғ Нигорхонимнинг отаси. «Бобурнома» да айтилишича, «Юнусхон Чингизхоннинг иккинчи ўғли Чиғатойхоннинг наслидиндур»
Батафсил »