«Мўйи муборак» мадрасаси – меъморий ёдгорлик (1857). Тошкентнинг Ҳастимом мавзесида, Қаффол Шоший мақбараси жанубида жойлашган. Тошкент ҳокими Мирзо Аҳмад қушбеги томонидан пишиқ ғиштдан бунёд этилган. Мадраса битгач, Мирзо Аҳмад унга Абдулмажидхон эшонни (собиқ муфтий Зиёвуддин Эшон Бобохоннинг бобоси) мударрис этиб тайинлаган. Тарихчи Муҳаммад Солиҳхўжа ўша даврда мадраса ўрни аҳоли томонидан Хожа Аҳрор туғилган жой деб тушунилиб, Хожа Аҳрор майдони деб …
Батафсил »Тошкент тарихи
Исохўжа қози мадрасаси
ИСОХЎЖА ҚОЗИ МАДРАСАСИ (1830) – Себзор даҳасидаги мадраса. Асли себзорлик Исохўжа қозикалон томонидан пишиқ ғиштдан қурдирилган. Таркибида дастлаб бир неча ҳужра, 2 дарсхона, хонақоҳ ва ҳовуз бўлган. 1868 йилда мадраса 14 ҳужра, бир масжид, 1 дарсхона, таҳоратхонадан иборат бўлиб, кунчиқар томонида катта мозор жойлашган. Мадрасада Тошкентнинг нуфузли шахслари Ҳакимхўжа қози мударрис ва имом, унинг акаси шайхулислом Ойхўжа эса мутавалли бўлган. …
Батафсил »Бокуда Шарқ халқларининг биринчи съезди. 1920 йил (видео)
1920 йил 1-8 сентябрь кунлари Боку шаҳрида Шарқ халқларининг биринчи съезди ўтказилган. Съезда 30 дан ортиқ давлатдан 2000 га яқин вакиллар қатнашган. Съездда қатнашган 293 нафар туркистонликлар ичида Мунавварқори Абдурашидхонов, Тошпўлатбек Норбўтабеков, Чўлпон, Обиджон Маҳмудов, Тўрақул Жонузоқов, Иномжон Хидиралиев каби таниқли шахслар бўлган. Видеода съезднинг тантанали очилиш маросимидан парча. Бош кадрларда Григорий Зиновьев ва Карл Радекларнинг чиқиши. Видео: net-film.ru Манба: …
Батафсил »Тошкент қозилари
Ўрта Осиёда ҳуқуқий масалалар кўп асрлар давомида ислом шариати аҳкомларига кўра қозилар томонидан ҳал этилган. XIX асрнинг иккинчи ярмида хонликлардаги заиф сиёсий бошқарувдан фойдаланиб Русия империяси ўлкани босиб олди ва Туркистонда ўз қонунчилигини қарор топтиришга киришди. Ҳуқуқий ислоҳотлар империя таркибида янги ташкил этилган Туркистон генерал-губернаторлиги маркази Тошкент шаҳридан бошланди. Айтиш жоизки, чор ҳукумати мустаҳкам маҳаллий ҳуқуқ тизими қаршилигига дуч келди. …
Батафсил »“Янги Санганак” хазинаси
Тошкент вилояти Паркент тумани “Янги Санганак” қишлоқ фуқаролари йиғинида яшовчи Имомали Боймақов ўз ҳовлисида иссиқхона қуришга жой тайёрлаш учун қазиш ишларини олиб бораётганида ичига мис тангалар солинган сопол кўзага дуч келган ва 2021 йилнинг 11 март куни Темурийлар тарихи давлат музейига бориб, хазинани давлатга топшириш ниятида эканини билдириши биланоқ, ишчи гуруҳ тузилиб, топилма ерига етиб борилади. Иссиқхона қуриш учун тайёрланган, …
Батафсил »«Туркистон альбоми»
«ТУРКИСТОН АЛЬБОМИ» – Туркистон ўлкаси, унинг ижтимоий ҳаёти, аҳолининг турмуш тарзи, маданияти ва тарихи акс эттирилган биринчи ноёб фотоальбом. Туркистон генерал-губернатори Кауфман топшириғи билан шарқшунос А.Л.Кун раҳбарлигида тайёрланган (1871–72). Альбом 447 картонли варақдан иборат бўлиб, унда 1262 та фотосурат жамланган. Фотоальбом 4 қисм: ўлка этнографияси, археологияси, тарихи ва ҳунармандчилигидан иборат. «Тошкент альбоми»нинг археология қисми (154 варақ, 363 расм) А.Л. Кун …
Батафсил »Регистон ариғи
РЕГИСТОН АРИFИ – Кайковус каналининг чап ирмоғидан (Зарқайнар кўчасига яқин жойдан) бошланган; узунлиги 2,5 км. Зарқайнар кўчаси бўйлаб Имомсоиб масжиди, аҳоли зич яшайдиган маҳаллалар орқали ўтиб, Жангоб ариғига қуйилган. Тошкентнинг Регистон бозори (ҳозирги Чорсу)дан оқиб ўтганлиги учун шу номни олган. 19-аср охири – 20-аср бошларида Регистон ариғи Себзор даҳасининг Учкўча, Асувот, Чувалачи, Ҳасанбой, Себзор, Чигитбоши, Охунгузар-1, Охунгузар-2, Охунгузар-3, Fишткўприк, Эскижўва, …
Батафсил »Муҳаммад Каримхўжа халифа мадрасаси (1884)
МУҲАММАД КАРИМХЎЖА ХАЛИФА МАДРАСАСИ (1884) – Себзор даҳасининг Кадувод маҳалласи ҳудудида қурилган. Мадраса қурувчисининг тўлиқ исми Мулла Муҳаммад Карим халифа хожи Муҳаммад Раҳимбой ўғли бўлган. Мадраса пишиқ ғиштдан қурилган бўлиб, хонақоҳ, айвон, дарвозахона, дабирхона, дарсхона ва қатор ҳужралардан иборат. Шарқ тарафида Муҳаммад Каримхўжа халифа томонидан қурилган ҳаммом, дарсхона ва пишиқ ғиштли ҳужралар жойлашган. Мадраса вақф мулклари ҳисобига фаолият юритган. «Тошкент» …
Батафсил »Ангренда қадимий сопол буюмлар топилди
2020 йил 23 апрель куни Ангрен шаҳри Боғи Сурҳ МФЙ Абай кўчаси 77-уйда яшовчи Ф.Норматовнинг яшаб турган турар жойи ҳовлисида қазилган чуқурдан қабр очилган. 30 апрель куни фуқаро Ф.Норматов бу ҳақда Ангрен шаҳар тарихи музейига хабар берди. Ангрен шаҳар тарихи музейи ходимлари томонидан 2020 йил 1 май куни Ангрен шаҳар Боғи Сурҳ МФЙ Абай кўчаси 77-уйда яшовчи фуқаро Ф.Норматовнинг мурожаати …
Батафсил »Қовунчи маданияти
ҚОВУНЧИ МАДАНИЯТИ – милоддан аввалги 2-аср – милодий 6-асрга оид археологик маданият. Дастлаб ўрганилган жой – Қовунчитепа харобаси номидан олинган. Қовунчи маданияти Тошкент воҳаси, Сирдарёнинг ўрта оқими ва Фарғонанинг шимоли-ғарбий қисмида тарқалган. 1934-37 йилларда Қовунчи маданияти комплексларида қазиш ишлари олиб борган археолог Г.В.Григорьев уни 2 босқич – Қовунчи 1 ва Қовунчи 2 га ажратган (у Қовунчи 1 милоддан аввалги 2-минг …
Батафсил »Қибрай тумани
Қибрай тумани – Тошкент вилоятидаги туман. 1933 йил 1 декабрда ташкил этилган (1933–91 йилларда Оржоникидзе тумани, 1991 йилдан Қибрай тумани). 1962 йил 24 декабрда Калинин (ҳозирги Зангиота) тумани билан бирлаштирилди. 1964 йил 31 декабрда қайтадан тузилди. Жануби-ғарбдан Тошкент шаҳри, жанубдан Юқори Чирчиқ, шарқдан Бўстонлиқ, ғарбдан Тошкент туманлари, шимолдан Қозоғистон Республикаси билан чегарадош. Майдони 0,56 минг кв.км. Аҳолиси 186,6 минг киши, …
Батафсил »XIX асрнинг иккинчи ярми — XX аср бошларида Тошкент матбуоти
Инсоният пайдо бўлганидан бошлабоқ ўзаро ахборот алмашув эҳтиёжи пайдо бўлган. Дастлаб, инсонлар ўртасидаги ахборот алмашув жараёни оғзаки нутқ орқали амалга оширилган бўлса, кейинчалик ёзув пайдо бўлиши билан ахборот тарқалиши жараёнида катта сакраш юз берган эди. Китоб босиб чиқариш билан эса ахборот алмашиш жараёни янада кучайган эди. Умуман, инсоният ривожланиши билан ахборот алмашинуви ҳам жадаллашиб боради. Бир томондан, инсоният тараққий этиши …
Батафсил »«Тарихи жадидайи Тошканд» асари ҳақида
«Тарихи жадидайи Тошканд» – Муҳаммад Солиҳхўжа ёзган йирик тарихий асар (2040 саҳифа, 1863–90 йй.). Мазкур асар ҳозирга қадар маълум бўлган махсус Тошкент тарихига бағишланган ягона тарихий ёзма манбадир. «Тарихи жадидайи Тошканд» асарининг учта нусхаси маълум бўлиб, учала нусха ҳам Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институтида сақланади. Улардан биринчиси муаллиф қўли билан кўчирилган 7791-рақамли нусхадир. Асарнинг номи «Тарихи жадидайи Тошканд» деб аталиши мазкур …
Батафсил »Тошкентнинг тоғли ҳудудидан Турк хоқонлиги даври қабристони топилди
Тошкент шаҳридан 100 км шимоли-шарқда, Ғарбий Тяншан тоғларининг денгиз сатҳидан 1000 метр юксакликдаги этакларида ўзбек археологлари томонидан милоддан кейинги VI—VII асрларга оид Турк хоқонлиги даври кўчманчиларининг қабристони топилди, дейилади Фанлар Академияси тарқатган хабарда. Ушбу қадимий қабристон сел, қор ва ёмғирлар юзидан емирилиши натижасида очилиб қолган бўлиб, бу ҳақда археологларга Тошкент халқаро мактаби ўқитувчиси Скот Бекер хабар берган эди. Ўзбекистон Фанлар …
Батафсил »Миршаб
МИРШАБ (арабча-форсча тун бошлиғи) – Тошкентда Октябрь тўнтаришигача маъмурий лавозим; тунги шаҳар соқчиси. Миршабхона бошлиғи қўрбоши дейилган. Миршаблар тун бўйи шақилдоқ билан кўча ва маҳаллаларни айланиб, шаҳар осойишталигини таъминлаган. Қўқон хонлиги ҳукмронлиги даврида (1810–65) полиция функциясини бажарган. Тошкентнинг ҳар даҳасида 10 тадан Миршаб, бир миршаббоши бўлган. 1892 йилгача Миршаб катта оқсоқолга, кейинчалик Эски шаҳар полицмейстерига бўйсунган. «Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил
Батафсил »