Бош саҳифа » Тошкент тарихи » «Мўйи муборак» мадрасаси

«Мўйи муборак» мадрасаси

«Мўйи муборак» мадрасаси – меъморий ёдгорлик (1857). Тошкентнинг Ҳастимом мавзесида, Қаффол Шоший мақбараси жанубида жойлашган. Тошкент ҳокими Мирзо Аҳмад қушбеги томонидан пишиқ ғиштдан бунёд этилган. Мадраса битгач, Мирзо Аҳмад унга Абдулмажидхон эшонни (собиқ муфтий Зиёвуддин Эшон Бобохоннинг бобоси) мударрис этиб тайинлаган. Тарихчи Муҳаммад Солиҳхўжа ўша даврда мадраса ўрни аҳоли томонидан Хожа Аҳрор туғилган жой деб тушунилиб, Хожа Аҳрор майдони деб аталганини таъкидлайди. Мадрасанинг алоҳида бир гумбази бўлиб, унда Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) мўйлари (соч толалари) – «Мўйи муборак» қўйилган. «Мўйи муборак» мадрасасининг айрим қисмлари ҳозирги Тиллашайх масжиди ҳовлисида жойлашган. Мадраса 13 ҳужра ва бир масжиддан иборат бўлиб, икки мударрис – Имомхон махдум ва Абдулмажидхон эшон талабаларга сабоқ берган. Мирза Аҳмад қушбеги мадрасага Эски Тошкент, Сариоғоч ва Хонқўрғонда ўзлаштирилган ерларни ҳамда бошқа турдаги мулкларни вақф қилган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

“Янги Санганак” хазинаси

Post Views: 1 006 Тошкент вилояти Паркент тумани “Янги Санганак” қишлоқ фуқаролари йиғинида яшовчи Имомали Боймақов …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *