Бош саҳифа » Тег архивлари: Мунавварқори

Тег архивлари: Мунавварқори

Мунавварқори

МУНАВВАРҚОРИ, Абдурашидхонов Мунавварқори (1878–1931.23.4) – сиёсат ва маърифат арбоби, Тошкентда жадидчилик ҳаракатининг йирик раҳбари. 20-аср ўзбек миллий матбуоти ва янги усулдаги миллий мактаб асосчиси, янги миллий театр ташкилотчиларидан бири, адиб ва шоир. Тошкентнинг Шайхонтоҳур даҳасидаги «Дархон» маҳалласида зиёли оиласида туғилган. Дастлабки таълим-тарбияни онасидан олган. Сўнг ўз даврининг машҳур ўқитувчиси Усмон домладан илми қироат ва тажвидни ўрганиб, ҳофизи Қуръон бўлган. 1885–90 …

Батафсил »

Сулола. Долимовлар шажараси. «Муаллимлар жамияти»

1916 йил ўрталарида Мунаввақори Абдурашидхонов, Абдулла Авлоний ҳамда ака-ука Комилбек ва Каримбек Норбековлар ҳамкорликда “Муаллимлар жамияти”ни ташкил этадилар. Жамиятнинг асосий мақсади иқтидорли ёшларни тараққий этган чет эл олий ўқув юртларига юбориш, Ватанимизда келгусида очилажак олий ўқув юрти учун замонавий олий маълумотга эга бўлган мутахассис педагоглар тайёрлаш, жадид мактаблари ташкил этиш ва улар учун дарсликлар, ўқув қўлланмалар нашр этиш эди

Батафсил »

Тошентдаги жадидчилик

ТОШКЕНТДАГИ ЖАДИДЧИЛИК – 19-аср охири ва 20-аср бошларида Туркистон минтақаси ва унга туташ ҳудудлар ҳаётида муҳим аҳамият касб этган ижтимоий-сиёсий маърифий ҳаракатнинг таркибий қисми. Бу ҳаракат дастлаб 19-асрнинг 80-йилларида Қримда Исмоилбек Гаспринский раҳбарлигида вужудга келган

Батафсил »

«Миллий иттиҳод» жадидлар ташкилоти

«МИЛЛИЙ ИТТИҲОД», «Иттиҳоди тараққий» – Туркистон жадидлари ташкилоти (1920–25). Мунавварқори ва Садриддинхон Шарифхўжаев ташаббуси билан Тошкентда тузилган. «Миллий иттиҳод» большевиклар режимига қарши курашда совет муассасаларида хизмат қилаётган миллий раҳбар ходимларга таянган ва ўз олдига Туркистонда миллий мустақил давлат барпо этишни бош мақсад қилиб қўйган

Батафсил »

Мунавварқори. Ҳар ким экканини ўрар

Бир кишининг отаси Кўп яшамиш, қартаймиш. Соч-соқоли оқармиш, Беллари кучдан қолмиш. Нон еганда лаблари Бурни билан сўзлашур. Чой ичганда қўллари Қалтирашиб, титрашур. Бели икки букилган, Юрай деса, юролмас

Батафсил »

Мунавварқори. Ҳимматли фақир

Бир замонда чиқмиш экан саховатли бир киши, Фақирларга шафқат экан кеча-кундуз қилмиши. Ҳар кун қилиб бир қозон ош, муҳтожларга берарди, Сийлар эди мискинларни, очларни тўйдирарди

Батафсил »

Маърифатпарварлар. Садриддинхон муфтий

САДРИДДИНХОН МУФТИЙ, Садриддинхон Шарифхўжаев (1878–1946, Қандаҳор) – маърифатпарвар, йирик уламо. Тошкентда туғилган. Шарифхўжа қозининг ўғли. Дастлаб Тошкентдаги рус-тузем мактабида ўқиган. Ёшлигида мукаммал диний тарбия олган. Бухорода Мир Араб мадрасасини тугатган. Муфтий унвони билан қозихонада ишлаган ва мударрислик қилган

Батафсил »

Мунавварқори. Бизда ҳамият

Ҳаво қиш ўлдиғиндан ғоят совуқ эди. Кўчалар билчираб битған, бутун атрофни балчиқлар ифлос қилиб ташлаған эди. Шул балчиқларнинг ўртасиндан, балчиқларға ботған, кийимлари йиртилган, икки кўзи нобажо бир етим бола йўлида асо ушлаб келмоқда эди. Лекин бу етим болани кўрған инсон ҳар қандай ҳамиятсиз бўлса ҳам раҳми келур эди

Батафсил »

Мунавварқори. “Хотираларим” асаридан

1928 йилнинг бошларида СССР Халқ Комиссарлари кенгаши қошидаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармасининг (ГПУ) Ўрта Осиёдаги мухтор вакили К.Бельский Мунавварқорини чақириб, жадидчилик ҳақида у пайдо бўлганидан бошлаб то ҳозиргача ёзиб келишни талаб қилади

Батафсил »

Мунавварқори. Девпечак (ҳикоя)

Бир куни деҳқон саккиз ёшли ўғлини етаклаб боғчасига кирди. Боғчада олма, нок, шафтоли, ўрик, анор, анжир ҳам узум каби ҳар турли емиш оғочлари ям-яшил бўлиб кўкарган. Ўрикларнинг довуччалари ёш болаларни қизиқтирадиган бир тусда осилиб турган эди. Ота-бола боғчада кеза-кеза бир ёш ўрик оғочининг тагига етдилар

Батафсил »

Мунавварқори. Қандай қуллик тушди? (Ҳикоя)

Кўм-кўк майсалар, яхши сабзалар билан ўралган кенг, гўзал бир қирнинг устида бир айғир от ёлғиз ўзи ўтлаб юрар эди. Янги чиққан ям-яшил, кўм-кўк ўтларнинг энг яхшисини толалаб-толалаб ер эди. Еб, қорни тўйгандан сўнг у ёқ-бу ёққа ўйноқлаб, кишнаб юрар эди. Ҳеч кимни ёнига йўлатмас эди

Батафсил »

“Шўройи ислом” қарорномаси (1917 йил)

Муҳтарам мусулмонлар! Ҳозирғи қийматчилик ва озиқсизлик шул қадар қўрқинчилуқ даражага бордики, кўп оилалар, фақир ва бечоралар пулга ҳам озуқ тополмасдан, кўчаба-кўча саргардон бўлиб, неча кунларгача оч турмоққа мажбурият кўрурлар. Ҳозирда давом этуб турғон дахшатлиқ уруш, бу йилғи сувсизлиқ ва чогирдка балолари бу ҳолни минбаъд яна қўрқинчлироқ даражаға олиб борадирғонға ўхшаб кўринадур. Туркистон мусулмонларининг съезди мана шу ҳолни эътиборға олинмак орамизда …

Батафсил »

Бизни жаҳолат – жаҳли мураккаб. Мунавварқорининг ижодидан намуналар

Мақола (“Тараққий” газетаси, 1906 й. 14 июнь, № 1): Ҳар миллатни мактаб ва мадрасаси ўлдиғи каби бизни ҳам мактаб ва мадрасаларимиз гарчи бенизом ва беусул бўлса ҳам, йўқ демак даражада оз эмасдур. Ҳар миллат авлодини тарбият ва таълими улумда кўрсатган ҳиммат ва ғайрати каби бизларда ҳам ўз маъсум авлодларини жаҳолат ва ғафлат зулматида қолмоқиға ҳеч бир ризолари ўлмай

Батафсил »

Табаррук сиймо. Мунавварқори

Ўзбек халқи тарихининг сўнгги 130 йилга яқин даври “оқ” ва “қизил” салтанатлар таркибида кечди. Ўзбек диёрининг моддий ва маданий бойликларини талон-тарож этишини ўз олдига мақсад қилиб қўйган чор ва совет давлатлари халқнинг шу даврда яшаган пешқадам вакиллари – уни ҳур ва озод кўришни истаган, шу йўлда фаолият кўрсатган кишиларни узлуксиз равишда маҳв этиб келди

Батафсил »