Мунавварқори. Ҳимматли фақир

Бир замонда чиқмиш экан саховатли бир киши,
Фақирларга шафқат экан кеча-кундуз қилмиши.
Ҳар кун қилиб бир қозон ош, муҳтожларга берарди,
Сийлар эди мискинларни, очларни тўйдирарди.
Қайда кўрса камбағални, етимларни, тулларни,
Пул берарди, қутқазарди асирларни, қулларни.
Ўз кўнглида ўйлар эди: кўп яхшидир бу иши,
Топилмайди ҳеч ўринда бундай ҳимматли киши.
Муҳтожларни излаб бир кун кезди кўча-куйларда,
Масжидларда, мозорларда, эски-туски уйларда.
Бир бузуқ уй: девор, томи ҳар томонга йиқилган,
Бурчагида бир камбағал ўтирибдир сиқилган.
Қўлга олган тол новдани, тинмай сават тўқийдур
Лабларини пичирлатиб бир нарсани ўқийдур.
Ҳеч томонга қарамайдир, пешонаси терлаган,
Кийимлари йиртиқ-йиртиқ, юз-қўллари қирилган.
Олтмиш-етмиш ёшга етган, яхшигина қартайган,
Камбағаллик, иш меҳнатда ранги-рўйи сарғайган.
Буни кўргач, ул сахийнинг юраклари эзилди,
Кўзларидан чиққан ёшлар юзларига тизилди.
Бориб айтди: “Эй отажон, бу ўринни қўйингиз!
Тайин қилай бир яхши жой, ул ер бўлсин уйингиз.
Роҳат қилинг, қартайибсиз, кийим, таом берайин,
Қандай нарса истасангиз, уни тамом берайин!”
Бу сўзларга қулоқ солди у камбағал ишчи чол,
Кулиб деди: “Раҳмат, аммо менда бордир бир хаёл:
Ўзгаларнинг текин нонин оч қолсам ҳам олмасман,
Ўз кучим-ла бир парча нон топиб, уни тишларман
То танимда жоним бордир, касбимдан қолмасман
Ҳозир менинг кўзим кўрар, қўлим тутар, ишларман,
Шул сабабли таклифингиз манга тўғри келмайдир,
Текин нонга ким ўрганса, ҳиммат надир билмайдир”.
Энг ҳимматли манман деган сахий буни тинглади,
Камбағал чол ҳимматининг ортиғлиғин англади.

Методик-библиографик қўлланма
© Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти,
2008 йил

Вам может также понравиться...

1 комментарий

  1. В качестве примера приведем фрагмент учебного плана пятого года обучения из Программы еженедельных уроков, преподаваемых в Ташкентской новометодной школа на 1911 г., составленной для шестигодичной школы Мунаввара Кары Абдурашидханова.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *