«Лабзак» маҳалласи (Баҳор кўчаси, 4) – Шайхонтоҳур туманидаги маҳалла. «Коҳота» ва «Тахтапул» маҳаллалари билан чегарадош. Маҳалла ўтмишда «Сирли масжид», шўролар даврида «Баҳор» номи билан аталган, кейинчалик «Известия» маҳалласи билан «Баҳор» бирлашиб, ҳозирги «Лабзак» маҳалласи ташкил қилинди. Маҳалла ҳудуди Лабзак ариғи бўйида жойлашганлиги сабабли «Лабзак» – «захкаш сув бўйи» деб номланган. Маҳалла ҳудудида шаҳарнинг Лабзак дарвозаси бўлган. Аҳолиси 6,5 минг киши, …
Батафсил »Тошкент маҳаллалари
Қадимий маҳаллалар. Зангиота
ЗАНГИОТА – Бешёғоч даҳасидаги қадимги маҳалла. «Сузукота», «Чақар», «Ўқчи», «Чуқуркўприк», «Захариқ», «Самарқанд дарвоза», «Эшонгузар» маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Қарийб 100 хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, косибчилик, савдо-сотиқ, шаҳар ташқарисидаги ерлари (Зангиота, Қатортол, Нўғойқўрғон мавзелари)да деҳқончилик ҳамда боғдорчилик билан шуғулланган. Мактаб, масжид, чойхона, сартарошхона, баққоллик ва косибчилик дўконлари бўлган (20-аср боши). Меъморий ёдгорликлардан Хўжа Нуриддин мақбараси (16-аср) сақланган. Ҳозир ҳудудида …
Батафсил »Бинокор
БИНОКОР ДАҲАСИ – Бектемир туманининг жанубий қисмида, Сергели тумани билан Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманига чегарадош. Бинокор даҳаси Бектемир тумани таркибига кирган бўлишига қарамай боғдорчилик-узумчилик ширкати, дала ҳовлилар, якка тартибдаги уй-жойлар сақланиб қолган. Бинокор даҳасида 2 ва 4 қаватли турар жой бинолари, кичик саноат корхоналари, мактаб, 2 та болалар боғчаси, поликлиника, маданият саройи, дам олиш уйи, савдо ва маиший хизмат …
Батафсил »Қадимий маҳаллалар. Бешоғайни
БЕШОFАЙНИ – Себзор даҳасидаги қадимий маҳалла. Коҳота, Ҳовузли, Қоратут, Қошиқчилик маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Қарийб 150 хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, чакана савдо ва ҳунармандчилик, шаҳар ташқарисидаги ерларида деҳқончилик билан шуғулланган, 2 масжид, қабристон, чойхона, баққоллик дўконлари, сартарошхона, жувозхона, тегирмон, тўқув устахонаси бўлган (20-аср боши). Ҳозирги ҳудудида 4–9 қаватли турар жой бинолари қурилган. «Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил
Батафсил »Қадимий маҳаллалар. Ялангқар
ЯЛАНГҚАР – Бешёғоч даҳасидаги қадимги маҳалла. Мурод, Зевак, Қоратош маҳаллалари билан чегарадош бўлган, 300 га яқин хонадон яшаган. Аҳолиси ўзбеклар бўлиб, кўпчилиги ҳунармандчилик, шаҳар ташқарисидаги ерларида деҳқончилик ва боғдорчилик билан шуғулланган. Ялангқарда 2 масжид, 2 чойхона, қабристон, рус-тузем мактаби (1895 йил ташкил этилган), баққоллик дўконлари бўлган (20-аср боши). Ҳозирги Ялангқар ҳудудига турар жой ва маъмурий бинолар қурилган. «Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил
Батафсил »Қадимий маҳаллалар. Қашқар (Қошғар)
ҚАШҚАР, Қошғар – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимги маҳалла. Турк, Ила, Тожик маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Бир чеккаси Янги шаҳарга туташган. Қарийб 130 хонадон яшаган. Аҳолиси 1830-йилларда Қўқон хони томонидан, асосан, Қашқардан кўчириб келтирилган қашқарликлар (номи шундан), бир қисми ўзбеклар бўлган; савдо-сотиқ, шаҳар ташқарисидаги ерлари (Оққўрғон, Бўз, Яланғоч ва бошқа мавзелар)да деҳқончилик ва боғдорчилик билан шуғулланган. Қашқарда 4 та карвонсарой, бозор, масжид, …
Батафсил »Торкўча (Толкўча)
ТОРКЎЧА, Толкўча – Кўкча даҳасидаги қадимий маҳалла. Каттаҳовуз, Дарбоза маҳаллалари ва Бўзсув канали билан чегарадош бўлган. Қарийб 300 хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, ҳунармандчилик, савдо-сотиқ, боғдорчилик, деҳқончилик, (Ингичкакўприк, Шофайзиқулоқ, Кўкча Оқтепаси мавзеларида) билан шуғулланган. Маҳаллада катта ҳовуз, масжид, дўконлар бўлган (20-аср боши). Ҳозирги ҳудудининг бир қисмига Гулобод даҳаси, Абу Али ибн Сино номидаги 1-шаҳар клиник касалхонаси қурилган. «Тошкент» энциклопедияси. 2009 …
Батафсил »Қадимий маҳаллалар. Охунгузар
ОХУНГУЗАР (асли Охундгузар) – Себзор даҳасидаги қадимий маҳалла. Кадувод, Хўжакўча, Эскижўва, Тинчоб маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Биринчи ва Иккинчи Охунгузарга бўлинган. 18-асрнинг 1-ярмида Тошкентда хўжалар, охундларнинг мавқеи баланд бўлган. Маҳалла номи унинг ҳудудида яшаган охундлар номидан олинган. Маҳаллада қарийб 150 хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, ҳунармандчилик ва шаҳар ташқарисидаги ерларида деҳқончилик ва боғдорчилик билан шуғулланган. 2 масжид, темирчилик устахоналари, …
Батафсил »Қадимий маҳаллалар. Очмасжид
ОҚМАСЖИД – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимий маҳалла. Жаркўча, Хўжарўшнои, Дархон, Баландмасжид маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Маҳаллада 400 дан ортиқ хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, савдо-сотиқ, майда ҳунармандчилик, шунингдек шаҳар ташқарисидаги ерларида деҳқончилик ва боғдорчилик билан шуғулланган. 4 масжид, 2 чойхона, баққоллик дўконлари бўлган (20-аср бошлари). Ҳозирги Оқмасжид ҳудудида Лабзак мавзеи қурилган. «Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил
Батафсил »Қадимий маҳаллалар. Говкуш
ГОВКУШ – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимги маҳалла. Хўжа Рўшнойи, Баландмасжид, Дегрез маҳаллалари билан чегарадош бўлган ва Шайхонтоҳур кўчаси (Тошкўча; ҳозирги Навоий кўчаси)га туташган. Аҳолиси 600 га яқин киши; асосан, ўзбеклар. Шайхонтоҳур ариғидан сув ичган. Аксарият аҳолиси тўқимачилик, косибчилик ва бошқа ҳунарлар билан шуғулланган. Дўкон, масжид бўлган (20-аср бошлари). Маҳалла аҳолисининг деҳқончилик ерлари ва боғлари Отчопарда ва Товкаттепада бўлган. Говкушнинг ҳозирги ҳудудида …
Батафсил »Қадимий маҳаллалар. Шўртепа
ШЎРТЕПА – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимий маҳалла. Дегрез, Тиканлимозор, Ҳадра, Баландмасжид маҳаллалари билан чегарадош бўлган. 200 дан ошиқ хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, пилла чувиш, боғдорчилик, савдо-сотиқ билан шуғулланган. Шўртепада 2 масжид, ҳовуз, 2 тегирмон, 2 обжувоз, 10 савдо дўкони, 2 қабристон бўлган (20-аср боши). Ҳозирги Шўртепа ҳудудида савдо шохобчалари жойлашган. «Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил
Батафсил »Қадимги маҳаллалар. Бадрбой
«БАДРБОЙ» – Бешёғоч даҳасидаги қадимги маҳалла. «Сорчабон», «Мирзағози», «Темирчи», «Чуқуркўприк» маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Қарийб 100 хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, шаҳар ташқарисидаги ерларида деҳқончилик қилишган, ҳунармандчилик, савдо-сотиқ билан шуғулланган. Масжид, темирчилик устахонаси, баққоллик дўконлари, жувозхона, 3 тегирмон, чойхона бўлган (20-аср боши). Ҳозирги ҳудудида турар жой массиви қурилган. «Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил
Батафсил »Қадимги маҳаллалар. Гулбозор
ГУЛБОЗОР – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимги маҳалла. Ҳадра ва Себзор даҳасининг Қошиқчилик маҳаллалари билан, Шайхонтоҳур кўчаси ва Чорсу бозори билан чегарадош бўлган. Гулбозорда 200 га яқин хонадон яшаган. Аҳолиси ўзбеклар бўлиб, ҳунармандчилик (тунукасозлик, бўз тўқиш ва ҳ.к.), деҳқончилик (маҳалла аҳолисининг деҳқончилик ерлари ва боғлари Назарбек, Қорасув, Чўпонота мавзеларида бўлган), савдо билан шуғулланган. Учта масжид, бир неча раста, 2 қаватли меҳмонхона, дўконлар …
Батафсил »Аллон маҳалласи
АЛЛОН МАҲАЛЛАСИ (Форобий кўчаси, 278) – Собир Раҳимов (ҳозирги Олмазор) туманидаги маҳалла. «Чимбой», «Чиғатой дарвоза», Алишер Навоий, «Беруний майдони» ва «Университет» маҳаллалари билан чегарадош. 1931 йил ташкил қилинган. «Аллон» сўзи Маҳмуд Кошғарийнинг «Девону луғотит турк» ва Навоий асарларида «Олонг» (тепалик, паст-баландлик маъносида) шаклида учрайди. Дарҳақиқат, «Аллон» Бинкат атрофида, шаҳар деворига яқин жойдаги тепалик ерда вужудга келган. Аҳолиси 3646 киши (2009). …
Батафсил »Қадимий маҳаллалар. Бодак
БОДАК – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимги маҳалла. Ганчтепа, Орқакўча, Олмазор, Турк-Янгишаҳар маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Қарийб 100 хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, қишда қисман ҳунармандчилик билан, ёз мавсумида шаҳар ташқарисида – Дўрмон ва Яланғочда деҳқончилик, боғдорчилик билан шуғулланган
Батафсил »