Бинокор

БИНОКОР ДАҲАСИ – Бектемир туманининг жанубий қисмида, Сергели тумани билан Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманига чегарадош. Бинокор даҳаси Бектемир тумани таркибига кирган бўлишига қарамай боғдорчилик-узумчилик ширкати, дала ҳовлилар, якка тартибдаги уй-жойлар сақланиб қолган. Бинокор даҳасида 2 ва 4 қаватли турар жой бинолари, кичик саноат корхоналари, мактаб, 2 та болалар боғчаси, поликлиника, маданият саройи, дам олиш уйи, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари бор.

«БИНОКОР» МАҲАЛЛАСИ – Бектемир туманидаги маҳалла. Олим Аширов маҳалласи билан чегарадош. 1996 йил «Бинокор» даҳаси бунёд этилиши муносабати билан ташкил топган. Аҳолиси 3275 киши (2009). Миллий таркиби ўзбек, рус, қозоқ, уйғур, татар ва корейслардан иборат. Маҳалла ҳудудида мактаб, 2 болалар боғчаси, 7 савдо дўкони бор. «Қорасоқолота» масжиди мавжуд.

«БИНОКОР» МАҲАЛЛАСИ (Қурувчилар кўчаси, 39а-уй) – Ҳамза (ҳозирги Яшеобод) туманидаги маҳалла. Муқимий, «Иқбол», Қўйлиқота маҳаллалари билан чегарадош. 1992 йил 12 апрелда ташкил этилган. Маҳалла номи 1965 йил ташкил топган Тошкент 1-уйсозлар комбинатига нисбат берилиб қўйилган. Аҳолиси 5500 киши, асосан, ўзбеклар, рус ва б. миллат вакиллари яшайди (2009). Маҳаллада ўрта мактаб, болалар боғчаси, «Шаҳло» магазини, сартарошхона мавжуд.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Қадимий маҳаллалар. Ялангқар

Post Views: 235 ЯЛАНГҚАР – Бешёғоч даҳасидаги қадимги маҳалла. Мурод, Зевак, Қоратош маҳаллалари билан чегарадош …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *