Ҳозирги Нукус қадим тарихга эга кўча. Инқилобдан аввалги даврда ушбу кўча Мариин кўчаси деб номланиб, Первушкадан (савдогар Первушиннинг шароб заводи олдидаги майдон) Миробод бозоригача бўлган. Айнан шу кўчада 1905 йилда отлар депоси, трамвай йўли қурилишидан кейин эса – трамвай депоси жойлашган. Унда таниш Туркистон архитектурасини эслатиб турувчи бино қолган бўлиб, 1941 йилда Тошкентга эвакуация қилинган “Подъёмник” заводи жойлашган. Ҳозирги кунда …
Батафсил »Тошкент кўчалари
Навоий кўчаси
НАВОИЙ КЎЧАСИ – пойтахтнинг энг қадимий ва марказий кўчаларидан бири. Амир Темур шоҳкўчаси ва Беруний кўчаси оралиғида. Узунлиги 4 км атрофида. Дастлаб Ҳадра майдонидан Анҳор канали оралиғида бўлган. 1966 йилги Тошкент зилзиласидан сўнг Ўрда кўпригидан ҳозирги Амир Темур шоҳкўчасигача узайтирилган. 1893 йилгача Тошкўча, Каттакўча номлари билан юритилган. Сўнг Шайхонтоҳур кўчаси номи берилган. 1938 йил улуғ шоир ва мутафаккир Алишер Навоий …
Батафсил »Тошкент кўчалари. Тақачи
ТАҚАЧИ КЎЧАСИ – Учтепа туманининг «Ўткир», «Зулфизар», «Кўркамобод», «Хуршид», «Қуйи Дархон» маҳаллалари ҳудудида. Зиё Саид ва Чевар кўчалари оралиғида. Узунлиги 3,5 км атрофида. Тошкент зилзиласи (1966)дан зарар кўрган оилаларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида ажратилган ер участкалари қурилиши муносабати билан ташкил топган янги кўчага 1966 йил 27 декабрда Раҳимбобоев номи берилган
Батафсил »Тошкент. XX-аср (фотожамланма). 2-қисм
Тошкент шаҳрининг XX-асрдаги фотосуратлари. 2-қисм. 1-қисмга ўтиш
Батафсил »Тошкент. XX-аср (фотожамланма). 1-қисм
Тошкент шаҳрининг XX-асрдаги фотосуратлари
Батафсил »Камолон
КАМОЛОН – Бешёғоч даҳасидаги қадимий маҳалла. «Дархон», «Эшонгузар», «Янгимаҳалла», «Самарқанд дарвоза», «Гулистон» маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Хўжакўча ва Фуқаро кўчаларига бўлинган. Хўжа Аламбардор мақбараси ва қабристони бор. Қарийб 200 хонадон яшаган
Батафсил »Бешёғоч
БЕШЁFОЧ, Бешоғоч – ўтмишда Тошкентдаги тўрт даҳадан бири. Муҳаммад Солиҳхўжанинг «Тарихи жадидаи Тошканд» асарида (19-аср) Зангиота даҳаси номи билан қайд этилган. Баъзи олимлар (Ҳ.Ҳасанов) фикрича, қадимги туркий узунлик, масофа ўлчови – оғочдан олинган. (1 оғоч – 7 – 8 км). Шу асарда даҳа номи бешёғоч қавми, тоифаси номидан олингани айтилган
Батафсил »Кўкча
КЎКЧА – ўтмишда Тошкентдаги 4 даҳадан бири ва дарвоза номи. Манбаларда Шайх Зайниддин даҳаси деб ҳам аталган. Шаҳарнинг ғарбий қисмида, асосан, ҳозирги Шайхонтоҳур тумани ҳудудида жойлашган. Даҳа ҳудудини чуқур жарликлар кесиб ўтган. Чегараси шарқдан Сағбон кўчасининг шарқидан, жануби-шарқ тарафидан Қуйи Бўзсув бўйлаб (ҳозирги Маннон Уйғур ва Самарқанд дарвоза кўчаси оралиғидан) ўтган.
Батафсил »Тарихий Тошкент (XIX-XX асрларга оид фотосуратлар). 2-қисм
Фотоальбомнинг электрон талқини. 1-қисмга ўтиш ШАЙХОНТОҲУРДАГИ САЙИДАЗИМБОЙ МАСЖИДИ Шайхонтоҳурдаги катта гузар масжиди XIX асрнинг иккинчи ярмида шаҳарнинг фахрий фуқароси, Тошкентнинг машхур жамоат арбоби, маҳкама раиси Сайид Азимбой томонидан қурдирилган. Бугунги кунда мавжуд эмас. Ҳозирги кундаги Тошкент ислом университети ҳудудида жойлашган. 1909 йил. И.Бек-Назаров нашриёти ойнахати.
Батафсил »Тарихий Тошкент (XIX-XX асрларга оид фотосуратлар). 1-қисм
Фотоальбомнинг электрон талқини. Тошкент шаҳрининг 2200 йиллигига бағишланган. Замонавий маданият контекстида Тошкент ҳақида сўз борар экан, энг аввало, пойтахтнинг ижтимоий мақомига мос келувчи архитектураси маданий тараққиётнинг муҳим белгилари ҳисобланган. Буларнинг барчаси умумжаҳон цивилизациясининг бир бўлаги ҳисобланган, икки минг икки юз йиллик ёшга эга улкан, кўп асрли тарихий-маданий меросга асосланади.
Батафсил »Тошкент кўчалари. Абдулла Қодирий кўчаси
АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ КЎЧАСИ – Олмазор, Шайхонтоҳур, Юнусобод, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларидан ўтади. Зарқайнар ва Нукус кўчалари оралиғида жойлашган. Узунлиги 5,6 км га яқин. Ўзбек адабиётининг йирик вакилларидан бири, ўзбек миллий романчилиги асосчиси Абдулла Қодирий номи билан аталади. Кўчанинг «Ўзбекистон ССР 50 йиллиги» деб номланган қисмига 1989 йил 14 февралда, «А.Қаюмов» деб аталган қисмига эса 2008 йил 9 январда Абдулла …
Батафсил »Тошкент кўчалари. Абдулла Қаҳҳор кўчаси
АБДУЛЛА ҚАҲҲОР КЎЧАСИ – Яккасарой туманидаги Абдулла Қаҳҳор ва «Дамариқ» маҳаллалари ҳудудида, Шота Руставели ва Кичик ҳалқа йўли оралиғида жойлашган. Узунлиги 2 км га яқин. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Абдулла Қаҳҳор хотирасини абадийлаштириш мақсадида 1991 йил 20 февралда (собиқ Завод кўчаси ўрнига) қўйилган. Кўча йўналишида турар жой бинолари, Исроил элчихонаси, тиббиёт муассасалари, савдо ва умумий овқатланиш масканлари, нотариал идора ҳамда корхона …
Батафсил »Тошкент кўчалари. Абдулла Авлоний кўчаси
АБДУЛЛА АВЛОНИЙ КЎЧАСИ – Яккасарой туманидаги Абдулла Авлоний ва «Ўрикзор» маҳаллалари ҳудудида, Бобур ва Ботир Бобоев кўчалари оралиғида жойлашган. Узунлиги 1 км га яқин. Драматург, журналист ва маърифатпарвар педагог Абдулла Авлоний хотирасини абадийлаштириш мақсадида 1968 йил 9 сентябрда (Местком кўчаси ўрнига) қўйилган. Йўналишда мазкур кўчанинг бир неча тор кўчалари ҳам мавжуд. Кўча йўналишида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза …
Батафсил »