ПАРКЕНТ – Тошкент вилояти Паркент туманидаги шаҳар (1984 йилдан), туман маркази. Яқин темир йўл станцияси ва вилоят маркази (Тошкент шаҳри)дан 47 км. Аҳолиси 49,1 минг кишидан зиёд (2009). Шаҳар аҳолиси ва хўжаликлари Паркентсой ва Паркент каналидан сув олади. Паркентда 38 ишлаб чиқариш корхонаси, хусусан, Паркент ғишт заводи, Паркент шароби ОАЖ, қўшма корхона, 22 кичик корхона, фирмалар, нон заводи, деҳқон ва …
Батафсил »Бўка – археология ёдгорлиги
БЎКА – археология ёдгорлиги. Қорасув каналининг ўнг соҳилида, ҳозирги Бўка шаҳрининг шимолий чеккасида жойлашган. Майдони 6 гектар, баландлиги 20 м келадиган тепалик кўринишида сақланган (қадимда шаҳар 10 гектардан ортиқ ҳудудни эгаллаган). Қадимий арк (ҳисор), вайронага айланган шаҳристоннинг бир қисмидан иборат. Ёдгорликда қазишмалар ўтказилмаган, лекин дастлабки тўпланган археологик материалга кўра унда ҳаёт милоднинг дастлабки асрларида вужудга келган. Илк ўрта асрларда бу …
Батафсил »Регистон
РЕГИСТОН – Ўрта Шарқ мамлакатлари шаҳарларидаги марказий майдон. Кўпинча арк ёки ҳоким саройи ёнида барпо этилган. Турли йиғинлар ўтказилгани учун маъмурий-сиёсий аҳамиятга эга бўлган. Дастлаб, меъморий ечими содда бўлган; кўпчилик томонидан топталадиган бу жойга ёзда тупроғи ўйнаб кетиши, ёғин-сочин вақтида ботқоққа айланишидан сақлаш мақсадида қум-тошлар ётқизилган. Шу хусусияти билан бошқа очиқ жойлардан фарқланган. Кейинчалик Регистон атрофига маҳобатли жамоат бинолари (жоме …
Батафсил »Отчопар
ОТЧОПАР, «Тошкент отчопари» ОАЖ (Бунёдкор шоҳкўчаси, 156) – от спорти бўйича мусобақалар ўтказиладиган спорт мажмуаси. 1976 йилгача Отчопар Қўйлиқ яқинида бўлган. 1974–75 йилларда республикада энг йирик Отчопар қурилди (меъморлар Р.У.Асанов, Э.И.Гусарова) ва 1976 йил ишга туширилди. 2001 йил сентябрдан Республика от спорти мажмуаси тасарруфидаги «Тошкент отчопари» ОАЖ. Умумий майдони 66,5 гектар. Асосий фаолияти – Ўзбекистонда от спортини ривожлантириш, унинг моддий …
Батафсил »Нуриддин Акрамович Муҳитдинов
Нуриддин Акрамович Муҳитдинов (1917 йил 19 ноябрь – 2008 йил 27 август) – давлат ва сиёсат арбоби, дипломат. Тошкентда туғилган. Москва савдо-кооператив институтини тугатган (1938). 2-жаҳон уруши қатнашчиси. Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг котиби (1950–51), Министрлар Советининг раиси (1951–55), Ташқи ишлар вазири (1953–54), Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг 1-котиби (1955–57). Нуриддин Акрамович Муҳитдинов 1957–61 йилларда КПСС Марказий Комитетининг котиби, кейин «Центросоюз» бошқаруви …
Батафсил »«Тараққий»
«Тараққий» – жадидлар газетаси. 1906 йил 14(27) июндан Тошкентда чоп этилган. Ношири ва муҳаррири – Исмоил Обидий. «Тараққий» том маънодаги илк миллий нашр ҳисобланади. Унинг саҳифаларида чор Россиясининг Туркистонда олиб бораётган мустамлакачилик сиёсатини дадиллик билан фош қилишга бағишланган мақолалар, хабарлар ва маълумотлар босилган. «Тараққий»да босилган фельетон ва бошқа материалларда танқидий йўналиш, фош қилиш руҳи кучли бўлганлиги учун у ўша даврнинг …
Батафсил »«Лабзак» маҳалласи
«Лабзак» маҳалласи (Баҳор кўчаси, 4) – Шайхонтоҳур туманидаги маҳалла. «Коҳота» ва «Тахтапул» маҳаллалари билан чегарадош. Маҳалла ўтмишда «Сирли масжид», шўролар даврида «Баҳор» номи билан аталган, кейинчалик «Известия» маҳалласи билан «Баҳор» бирлашиб, ҳозирги «Лабзак» маҳалласи ташкил қилинди. Маҳалла ҳудуди Лабзак ариғи бўйида жойлашганлиги сабабли «Лабзак» – «захкаш сув бўйи» деб номланган. Маҳалла ҳудудида шаҳарнинг Лабзак дарвозаси бўлган. Аҳолиси 6,5 минг киши, …
Батафсил »«Мўйи муборак» мадрасаси
«Мўйи муборак» мадрасаси – меъморий ёдгорлик (1857). Тошкентнинг Ҳастимом мавзесида, Қаффол Шоший мақбараси жанубида жойлашган. Тошкент ҳокими Мирзо Аҳмад қушбеги томонидан пишиқ ғиштдан бунёд этилган. Мадраса битгач, Мирзо Аҳмад унга Абдулмажидхон эшонни (собиқ муфтий Зиёвуддин Эшон Бобохоннинг бобоси) мударрис этиб тайинлаган. Тарихчи Муҳаммад Солиҳхўжа ўша даврда мадраса ўрни аҳоли томонидан Хожа Аҳрор туғилган жой деб тушунилиб, Хожа Аҳрор майдони деб …
Батафсил »Қадимий маҳаллалар. Зангиота
ЗАНГИОТА – Бешёғоч даҳасидаги қадимги маҳалла. «Сузукота», «Чақар», «Ўқчи», «Чуқуркўприк», «Захариқ», «Самарқанд дарвоза», «Эшонгузар» маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Қарийб 100 хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, косибчилик, савдо-сотиқ, шаҳар ташқарисидаги ерлари (Зангиота, Қатортол, Нўғойқўрғон мавзелари)да деҳқончилик ҳамда боғдорчилик билан шуғулланган. Мактаб, масжид, чойхона, сартарошхона, баққоллик ва косибчилик дўконлари бўлган (20-аср боши). Меъморий ёдгорликлардан Хўжа Нуриддин мақбараси (16-аср) сақланган. Ҳозир ҳудудида …
Батафсил »Бинокор
БИНОКОР ДАҲАСИ – Бектемир туманининг жанубий қисмида, Сергели тумани билан Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманига чегарадош. Бинокор даҳаси Бектемир тумани таркибига кирган бўлишига қарамай боғдорчилик-узумчилик ширкати, дала ҳовлилар, якка тартибдаги уй-жойлар сақланиб қолган. Бинокор даҳасида 2 ва 4 қаватли турар жой бинолари, кичик саноат корхоналари, мактаб, 2 та болалар боғчаси, поликлиника, маданият саройи, дам олиш уйи, савдо ва маиший хизмат …
Батафсил »Исохўжа қози мадрасаси
ИСОХЎЖА ҚОЗИ МАДРАСАСИ (1830) – Себзор даҳасидаги мадраса. Асли себзорлик Исохўжа қозикалон томонидан пишиқ ғиштдан қурдирилган. Таркибида дастлаб бир неча ҳужра, 2 дарсхона, хонақоҳ ва ҳовуз бўлган. 1868 йилда мадраса 14 ҳужра, бир масжид, 1 дарсхона, таҳоратхонадан иборат бўлиб, кунчиқар томонида катта мозор жойлашган. Мадрасада Тошкентнинг нуфузли шахслари Ҳакимхўжа қози мударрис ва имом, унинг акаси шайхулислом Ойхўжа эса мутавалли бўлган. …
Батафсил »Мирзо Улуғбек расадхонаси ўрнини ким аниқлаган?
Бу саволга барча бирдек “Василий Лаврентевич Вяткин” деб жавоб беради. Тўғри, ушбу олим академик В.Бартольд ёрдамида археологик қазишмалар учун ажратилган маблағ билан 1908-1911 йилларда расадхона ўрнида дастлабки қидирув ишларини олиб борган ва иншоот қолдиқларини аниқлаган. Бироқ унгача бўлган воқеалар тафсилотларини биламизми? Аслида, расадхона ўрни қандай аниқланган? Расадхона ўрнининг топилишида “Самария” китобининг муаллифи – Абу Тоҳир Хўжанинг авлодидан бўлган, Шайбонийхон мадрасаси …
Батафсил »Нуриддин Муфтизода (Муфтизодалар қисмати. 2-қисм)
Салоҳиддин Муфтизоданинг укаси Нуриддин Муфтизода ҳам шўро мустабид тузумининг беайб қурбонларидан биридир. 1904 йил туғилган Нуриддин 1916 йилгача Мунаввар қорининг мактабида таьлим олган ва унинг энг севимли ўқувчиларидан бири эди. 1918-1919 йилларда тараққийпарвар зиёли Саид Аҳрорийнинг “Ватан” мактабида таҳсил олган. Шундан сўнг комсомол ташкилотига кириб, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур даҳа комсомолида котиб ва бир вақтда Эски шаҳар маҳалла коммиссияси марказий бюросида …
Батафсил »Миллий тараққийпарварларнинг чор охранкаси томонидан таъқиб этилиши
XIX аср охири — XX аср бошларида, айниқса, 1905 йил рус инқилобидан кейин Туркистонда чор мустамлакачилик сиёсатининг кучая бориши билан маҳаллий халқ ўртасида мустамлакачилик зулмига қарши норозилик кайфияти кучая бошлади. Маҳаллий халқнинг пешқадам зиёлилари жаҳолат ва қолоқликка қарши, эрк ва ҳуррият учун курашиш мақсадида маърифатпарварлик ва тараққийпарварлик ғояларини олға сурдилар. Уларнинг саъй-ҳаракати билан миллий матбуот, замонавий адабиёт ва театр санъати …
Батафсил »Тамга Амира Темура
В изучении истории узбекской государственности тамги, гербы, печати, тавра, клейма и другие знаки и метки имеют большое историческое значение. Тамги и похожие на тамги другие знаки, являющиеся знаками принадлежности к какому-либо роду или племени, благодаря своим особенностям, входят в число важных исторических источников. Интерес к тамгам, которые широко распространены в тюркском мире, не иссякает вот уже два столетия. Несмотря на …
Батафсил »