Бош саҳифа » Тег архивлари: Бухоро

Тег архивлари: Бухоро

Бухорода Х асрга оид кўприк қолдиқлари топилди

Бухоро вилоятининг Ромитан туманида жойлашган «Хўжа Ниёз Хоразмий» мақбараси олдидан оқиб ўтувчи зовурда қурилиш ишлари олиб борилаётган пайтда сув остидан Х асрга тааллуқли Лақ-Лақа кўприги топилган. Тошкент археология тадқиқот институти мутахассислари кўприк Х асрда қурилгани ва XVI асрда қайта таъмирланганини тасдиқлади. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳудудда тадбиркор Низом Ҳусейнов томонидан экотуристик марказ яратиш бўйича ҳам …

Батафсил »

“Мир Араб” мадрасаси

Бухородаги “Мир Араб” мадрасаси шаҳар марказида, аниқроқ қилиб айтилса, қадимий Шаҳристонда жойлашган бўлиб, икки улкан гумбази билан бошқа тарихий бинолардан ажралиб туради. Мадрасанинг кириш қисми кунботар томондадир. Дарвоза улкан пештоқ остида жойлашган. Бино тўрт қаватдан иборат бўлиб, унда 114 та хона бор. Мадрасанинг ички қисми ҳам ажойиб тарзда лойиҳалаштирилган. Ҳужраларни тўртта улкан пештоқ ажратиб туради. Мадраса биносини милодий 1530–1536 (ҳижрий …

Батафсил »

Мозийга сафар. Бухоро (фотосуратлар)

Entrance gates into tsar's tomb. Bogoeddin. Bukhara

Жума жилвалари – Ўзбекистон АҚШ архивларида 1905-1915 йилларда кўҳна Бухоро акс этган ранг-баранг суратларга бир назар ташланг. Суратлар Конгресс кутубхонасида сақланаётган Сергей Михайлович Прокудин-Горский альбомидан олинган. Из архива по пятницам – Узбекистан в архивах США Взглянем на старые цветные фотоснимки Бухары в 1905-1915 годах. Снимки из коллекции Сергея Михайловича Горского/архив Конгресса США. Flashback Fridays – Uzbekistan in U.S. Archives Bukhara’s …

Батафсил »

Бухоро амирлиги (аввали ва охири)

Бухоро амирлиги пул бирлиги

Сиёсий тарих. Сўнгги аштархонийлардан бўлган Абдулфайзхон ҳукмронлиги даврида марказий ҳокимият заифлашганлигидан фойдаланган ўзбек уруғлари турли вилоятларда ҳокимиятга қарши исён ва ғалаёнлар кўтаришиб, ўзларини мустақил деб эълон қила бошладилар. Улар орасида аштархонийлар саройида катта нуфузга эга бўлган, манғит уруғи бошлиқлардан бири Муҳаммад Ҳакимбий оталиқ (вафоти 1743й) ҳамда унинг ўғли Муҳаммад Раҳимбийнинг ҳаракатлари айниқса кескин эди. Бухорода бўлиб ўтаётган тартибсизликлардан фойдаланган Эрон …

Батафсил »

Кутубхоналар. Наршахий номидаги Бухоро вилоят болалар кутубхонаси

Бухоро вилоят болалар кутубхонаси вилоят универсал илмий кутубхонасининг болалар бўлими негизида 1964 йил 1 июлда ташкил этилган. Дастлаб кутубхона фонди 13 минг нусхадан иборат бўлиб, 15 нафар кутубхоначи ходимлар иш олиб борарди. Шу даврда кутубхонага А.В.Самохина раҳбар эди. 1970 йилда кутубхона Амир Сайид Олимхон мадрасаси биносига кўчирилган. 1973 йилда кутубхона вилоят Меҳнат шуҳрати китобига киритилган. Кутубхона қошидаги киностудиянинг «Сахий китоб …

Батафсил »

Кутубхоналар. Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро вилоят универсал илмий кутубхонаси

1921 йил 30 июнда Бухоро шаҳрида шаҳар кутубхонаси эшиклари очилган. Унинг ташаббускори маориф нозири Мусожон Саиджонов бўлган. Кутубхонанинг биринчи китобхони бухоролик шарқшунос олим Қори Ибод Одилов бўлган. Дастлаб кутубхона 1187 нусха китоб фонди ва 350 китобхонга эга эди. 1938 йилда Бухоро шаҳар марказий кутубхонаси вилоят кутубхонаси деб номланган ва унга Абу Али Ибн Сино номи берилган

Батафсил »

“Миллий иттиҳод” жадидлар ташкилоти

«МИЛЛИЙ ИТТИҲОД», «Иттиҳоди тараққий» – Туркистон жадидлари ташкилоти (1920–25). Мунавварқори ва Садриддинхон Шарифхўжаев ташаббуси билан Тошкентда тузилган. «Миллий иттиҳод» большевиклар режимига қарши курашда совет муассасаларида хизмат қилаётган миллий раҳбар ходимларга таянган ва ўз олдига Туркистонда миллий мустақил давлат барпо этишни бош мақсад қилиб қўйган

Батафсил »

Генерал Черняевнинг Тошкентга босқини

Қўқон хонлигининг сиёсий, иқтисодий ва маданий марказларидан ҳисобланган Тошкент шаҳри ҳозирги Қозоғистон ва Қирғизистон ерларида рус қўшинларига қарши олиб борилган жангларда муҳим ўрин тутган. Натижада Тошкент ўзининг кўплаб ватанпарвар фарзандларидан айрилди, катта моддий талафот кўрди. Эндиликда Рус давлати тўғридан-тўғри Тошкентни ҳам босиб олишга киришди

Батафсил »

Кутубхона – нурхона. Ўрта Осиёнинг қадимги кутубхоналари

Кутубхона – бу ғоялар маскани, унга ҳаммани таклиф қилиш мумкин. А. Герцен. Маълумки, кутубхоналар қадим-қадимдан инсонлар учун маънавият ва маърифат ўчоғи бўлиб, инсон зоти доим китобларга интилиб яшаб келган

Батафсил »

Табаррук сиймо. Мунавварқори

Ўзбек халқи тарихининг сўнгги 130 йилга яқин даври “оқ” ва “қизил” салтанатлар таркибида кечди. Ўзбек диёрининг моддий ва маданий бойликларини талон-тарож этишини ўз олдига мақсад қилиб қўйган чор ва совет давлатлари халқнинг шу даврда яшаган пешқадам вакиллари – уни ҳур ва озод кўришни истаган, шу йўлда фаолият кўрсатган кишиларни узлуксиз равишда маҳв этиб келди

Батафсил »

Тарихи жаҳоннамойи (3-қисм)

ХЎҚАНДИ ЛАТИФ ШАҲРИДА ҚИПЧОҚЛАРНИНГ ЎЗЛАРИГА ХОН КЎТАРИШЛАРИ. БУХОРО ПОДШОСИ ВА ХУДОЁРХОННИ (ФАРҒОНАГА) КЕЛИШЛАРИ ВА ДАВЛАТ САЛТАНАТИГА ХУДОЁРХОН ВАЛИНЕЪМАТНИНГ ЎТУРГАНИ ҲАҚИДА Сўз гулистонининг чаманороси, минг достоннинг булбули бўлган муссаниф (яъни китоб муаллифи – Ш. В.) воқеа дуру гавҳарини шундоғ баён этади

Батафсил »