Бош саҳифа » Биласизми? » Тошкент кўчалари. Абдулла Авлоний кўчаси

Тошкент кўчалари. Абдулла Авлоний кўчаси

АБДУЛЛА АВЛОНИЙ КЎЧАСИ – Яккасарой туманидаги Абдулла Авлоний ва «Ўрикзор» маҳаллалари ҳудудида, Бобур ва Ботир Бобоев кўчалари оралиғида жойлашган. Узунлиги 1 км га яқин. Драматург, журналист ва маърифатпарвар педагог Абдулла Авлоний хотирасини абадийлаштириш мақсадида 1968 йил 9 сентябрда (Местком кўчаси ўрнига) қўйилган. Йўналишда мазкур кўчанинг бир неча тор кўчалари ҳам мавжуд. Кўча йўналишида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, кўп қаватли ва шахсий турар жой бинолари жойлашган. Кўча бошланишининг рўпарасида Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғи жойлашган

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Ботаника боғи

Post Views: 174 БОТАНИКА БОҒИ (Боғишамол кўчаси, 232) – ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ) қошидаги ботаника боғи …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *