Помечено: Тошкент кўчалари

Х.Бўриева. Тошкент шаҳрининг тарихий топонимияси (II-боб)

(45-бет)…Тошкўча Шайхонтаҳур даҳасидан шарқий томонга йўналган. Уни Анҳор канали кесиб ўтган. Эски шаҳарни янги шаҳар билан боғлайдиган асосий кўча ҳисобланган. Унга 1884 йили илк бор тош-шағал тўкилганлиги сабабли халқ томонидан Тошкўча деб аталган. XIX...

Камолон

КАМОЛОН – Бешёғоч даҳасидаги қадимий маҳалла. «Дархон», «Эшонгузар», «Янгимаҳалла», «Самарқанд дарвоза», «Гулистон» маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Хўжакўча ва Фуқаро кўчаларига бўлинган. Хўжа Аламбардор мақбараси ва қабристони бор. Қарийб 200 хонадон яшаган

Дўмбиробод

ДЎМБИРОБОД ДАҲАСИ – Чилонзор туманида, Кичик ҳалқа йўли, Наққошлик ва Гавҳар кўчалари ҳамда Бўрижар канали оралиғида. Даҳада, асосан, якка тартибдаги уй-жойлар ва 4 қаватли турар жой бинолари жойлашган. Даҳани лойиҳалаш ва қуриш ишлари 1950-йилларда...

Ачавот

АЧАВОТ, Аччиобод, Ачаобод – Себзор даҳасидаги қадимий маҳалла. 19-аср охири – 20-аср бошларида Чимбой, Ёв ва Сағбон маҳаллалари билан чегарадош бўлган, шаҳар мудофаа деворига туташган. Ачавот номининг этимологияси мунозарали

Тарихий Тошкент (XIX-XX асрларга оид фотосуратлар). 2-қисм

Фотоальбомнинг электрон талқини. 1-қисмга ўтиш ШАЙХОНТОҲУРДАГИ САЙИДАЗИМБОЙ МАСЖИДИ Шайхонтоҳурдаги катта гузар масжиди XIX асрнинг иккинчи ярмида шаҳарнинг фахрий фуқароси, Тошкентнинг машхур жамоат арбоби, маҳкама раиси Сайид Азимбой томонидан қурдирилган. Бугунги кунда мавжуд эмас. Ҳозирги...

Тарихий Тошкент (XIX-XX асрларга оид фотосуратлар). 1-қисм

Фотоальбомнинг электрон талқини. Тошкент шаҳрининг 2200 йиллигига бағишланган. Замонавий маданият контекстида Тошкент ҳақида сўз борар экан, энг аввало, пойтахтнинг ижтимоий мақомига мос келувчи архитектураси маданий тараққиётнинг муҳим белгилари ҳисобланган. Буларнинг барчаси умумжаҳон цивилизациясининг бир...

Тошкент кўчалари. Абдулла Қодирий кўчаси

АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ КЎЧАСИ – Олмазор, Шайхонтоҳур, Юнусобод, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларидан ўтади. Зар­қайнар ва Нукус кўчалари оралиғида жойлашган. Узунлиги 5,6 км га яқин. Ўзбек адабиётининг йирик вакилларидан бири, ўзбек миллий романчилиги асосчиси Абдулла...

Тошкент кўчалари. Абдулла Қаҳҳор кўчаси

АБДУЛЛА ҚАҲҲОР КЎЧАСИ – Яккасарой туманидаги Абдулла Қаҳҳор ва «Дамариқ» маҳаллалари ҳудудида, Шота Руставели ва Кичик ҳалқа йўли оралиғида жойлашган. Узунлиги 2 км га яқин. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Абдулла Қаҳҳор хотирасини абадийлаштириш мақсадида 1991...

Тошкент кўчалари. Абдулла Авлоний кўчаси

АБДУЛЛА АВЛОНИЙ КЎЧАСИ – Яккасарой туманидаги Абдулла Авлоний ва «Ўрикзор» маҳаллалари ҳудудида, Бобур ва Ботир Бобоев кўчалари оралиғида жойлашган. Узунлиги 1 км га яқин. Драматург, журналист ва маърифатпарвар педагог Абдулла Авлоний хотирасини абадийлаштириш мақсадида...