МУНАВВАРҚОРИ, Абдурашидхонов Мунавварқори (1878–1931.23.4) – сиёсат ва маърифат арбоби, Тошкентда жадидчилик ҳаракатининг йирик раҳбари. 20-аср ўзбек миллий матбуоти ва янги усулдаги миллий мактаб асосчиси, янги миллий театр ташкилотчиларидан бири, адиб ва шоир. Тошкентнинг Шайхонтоҳур даҳасидаги «Дархон» маҳалласида зиёли оиласида туғилган. Дастлабки таълим-тарбияни онасидан олган. Сўнг ўз даврининг машҳур ўқитувчиси Усмон домладан илми қироат ва тажвидни ўрганиб, ҳофизи Қуръон бўлган. 1885–90 …
Батафсил »Тег архивлари: энциклопедия
Қадимий маҳаллалар. Говкуш
ГОВКУШ – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимги маҳалла. Хўжа Рўшнойи, Баландмасжид, Дегрез маҳаллалари билан чегарадош бўлган ва Шайхонтоҳур кўчаси (Тошкўча; ҳозирги Навоий кўчаси)га туташган. Аҳолиси 600 га яқин киши; асосан, ўзбеклар. Шайхонтоҳур ариғидан сув ичган. Аксарият аҳолиси тўқимачилик, косибчилик ва бошқа ҳунарлар билан шуғулланган. Дўкон, масжид бўлган (20-аср бошлари). Маҳалла аҳолисининг деҳқончилик ерлари ва боғлари Отчопарда ва Товкаттепада бўлган. Говкушнинг ҳозирги ҳудудида …
Батафсил »Рашидов Шароф Рашидович
РАШИДОВ Шароф Рашидович (1917.6.11–1983.31.10) – давлат ва жамоат арбоби, ёзувчи. Жиззах педагогика техникумини (1935), СамДУнинг филология факультетини тугатган (1941). Самарқанд вилояти газетасида масъул котиб, муҳаррир ўринбосари ва муҳаррир (1937–41, 1943). 2-жаҳон уруши қатнашчиси (1941 йил нояб. – 1942). Ўзбекистон КП Самарқанд вилояти комитети котиби (1944–47). 1947 йилдан Тошкентда. «Қизил Ўзбекистон» газетаси муҳаррири (1947–49), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бошқаруви раиси (1949–50). Ўзбекистон …
Батафсил »Сергели (сергили)
СЕРГЕЛИ, сергили – ўзбек ва қозоқ халқи (Катта жуз) таркибига кирган қабила. Сергелиларнинг бир қисми Зарафшон воҳаси қипчоқлари ва Жиззах вилоятлари юзларининг таркибига майда уруғ сифатида қўшилган. Тошкент уездининг Еттикент, Оқжар, Зангиота, Қўшқўрғон, Ниёзбек волостлари ва Тошкент воҳасида Сергелилар 1074 хонадон (8125 киши)ни ташкил этган (1920 йилги аҳоли рўйхати). 19–20-аср бошларида Қозиқурт, Каржон, Чимён тоғлари этакларида, Бодом, Келес, Чирчиқ, Оқсоқота …
Батафсил »Туркистон шарқ институти
ТУРКИСТОН ШАРҚ ИНСТИТУТИ – Тошкентдаги илк олий ўқув юртларидан бири. Институтда шарқшунослар тайёрланган. 1918 йил ташкил қилинган. Ўқиш муддати талаба ва эркин тингловчилар учун 4 йил бўлган. Институтда 3 бўлим (илмий-назарий, амалий, 1922 йилдан маҳаллий миллат вакиллари учун тайёрлов), 12 кафедра (эроншунослик, туркшунослик, арабшунослик, тилшунослик, фалсафа, сиёсий иқтисод, исломшунослик, давлат ҳуқуқи, мусулмон Шарқи тарихи, этнография, мусулмон санъати, халқаро ҳуқуқ) бўлган. …
Батафсил »Дарвешхон
ДАРВЕШХОН, Дарвеш султон (?–1578) – Тошкент ва Туркистон ҳокими (1556–78). Шайбонийлар сулоласидан. Бароқхоннинг тўнғич ўғли. Суюнчхўжахоннинг набираси. Укаси Бобо султон билан биргаликда Мовароуннаҳрда ҳукмрон бўлиш учун Бухоро хони Искандархон ва Абдуллахон II га қарши урушлар олиб борган. Хусусан, 1557 йил Илонўтти мавзеида Абдуллахон билан жанг қилган, жангда енгилгач, бирмунча вақт Абдуллахон билан иттифоқда бўлган. Бироқ укаси Бобо султон Абдуллахонга бўйин …
Батафсил »Бурганли маданияти
БУРГАНЛИ МАДАНИЯТИ – сўнгги жез ва илк темир даврига мансуб археологик маданият (милоддан аввалги биринчи минг йиллик боши – 6–4-асрлар). Тошкент яқинидаги Бурганлисой соҳилида (Чирчиқ водийсида) очилган манзилгоҳ номи билан аталган. Тошкент вилоятидаги Оҳангарон дарёси, Жўнариқ ва Салор канали тармоқлари ҳавзаларида тарқалган. Бурганли маданиятига оид дастлабки ёдгорликлар 1934 йил археолог Г.В.Григорьев томонидан Қовунчитепанинг остки қатламларидан топилган. А.И.Тереножкин томонидан (1940) Бурганли …
Батафсил »Кўктўнликота
КЎКТЎНЛИКОТА – қабри Шайх Хованди Тоҳур қабри орқасидаги чинор остида, ариқ бўйида жойлашган. Ривоятларга қараганда, Кўктўнликота Шайх Хованди Тоҳурнинг жорубкаши бўлган. Кўкйўтал касалига учраган беморлар Кўктўнлиотани зиёрат қилиб, касалликдан фориғ бўлган. Архив ҳужжатларига кўра, Тошкентда Кўктўнлиота қадамжо мозори бундан ташқари бир неча жойда (Себзордаги Хўжакўча, Тахтапул ва Чувалачи, Кўкча даҳасининг Каллахона маҳалласида) учрайди. «Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил
Батафсил »Қадимий маҳаллалар. Шўртепа
ШЎРТЕПА – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимий маҳалла. Дегрез, Тиканлимозор, Ҳадра, Баландмасжид маҳаллалари билан чегарадош бўлган. 200 дан ошиқ хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, пилла чувиш, боғдорчилик, савдо-сотиқ билан шуғулланган. Шўртепада 2 масжид, ҳовуз, 2 тегирмон, 2 обжувоз, 10 савдо дўкони, 2 қабристон бўлган (20-аср боши). Ҳозирги Шўртепа ҳудудида савдо шохобчалари жойлашган. «Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил
Батафсил »Тошкентнинг босиб олиниши (1865)
19-аср ўрталарида Россия чор ҳукумати ўзбек хонликларини босиб олиш мақсадида Туркистон ўлкаси томон ҳарбий юриш бошлади. Бу вақтда Тошкент ҳокимлиги Қўқон хонлиги таркибида эди. Рус қўшинлари Тошкент ҳокимлигига қарашли Оқмасжид (1853), Пишпак, Тўқмоқ, Янгиқўрғон (1860–61), Авлиёота, Туркистон ва Чимкент (1864) шаҳарларини қаттиқ жанглардан кейин босиб олди. Шундан кейин душман қўшинлари учун Тошкент томон юришга йўл очилди. Бу даврда Тошкент йирик …
Батафсил »Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ – Ўзбекистон мусулмонларига раҳбарлик қилувчи диний ташкилот. 1943 йил 20 октябрда Тошкентда бўлиб ўтган Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари қурултойида таъсис этилган. Ҳазрати Имом мажмуаси таркибига киради. Дастлаб Шайх Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон ҳовлисида иш бошлаган. 1956 йилдан Бароқхон мадрасасида фаолият юритган. 1992 йилдан Мовароуннаҳр мусулмонлари идораси, деб юритилган. 1996 йилдан ҳозирги номи билан аталади. У давлатдан …
Батафсил »Иброҳим Шоший
ИБРОҲИМ ШОШИЙ, тўлиқ исми Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Хузайл ибн Қумайр ибн Хоқон Шоший (952 йилда вафот этган) – муҳаддис. Шошнинг Харашкат шаҳрида туғилган. Аъбд ибн Муҳаммад Ҳамиднинг тафсири ва муснадини ўрганиб, ундан ҳадис илмидан таълим олган. Иброҳим Шошийдан 930 йилда Шошда Абу Ҳотам ибн Хиббон, Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Ҳамавайҳи ас-Сарахсий ва бошқа муҳаддислар ҳадисдан таълим олишган. Сарахс шаҳри …
Батафсил »Ўзбекистон Республикаси Миллий китоб палатаси
КИТОБ ПАЛАТАСИ, Ўзбекистон Республикаси Миллий китоб палатаси (Навоий кўчаси, 30) – библиографик марказ, Ўзбекистонда чоп этилган босма материаллар статистикасини юритиш ва уларни асраш бўйича етакчи муассаса. 1926 йил 3 январда Ўзбекистон давлат китоб палатаси номи билан Самарқандда ташкил этилган. 1934 йилдан Тошкентда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 7 январдаги 3-сонли қарорига кўра, унга Миллий Китоб палатаси мақоми берилди. Китоб …
Батафсил »Тўйтепа
ТЎЙТЕПА – шаҳар (1973 йилдан), Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани маркази (яқин кунларда Тошкент вилоятининг маъмурий маркази сифатида эълон қилиниши кутилмоқда). Тошкент агломерациясида, ундан 37 км. Яқин темир йўл станцияси – Чиғириқ (5 км). Аҳолиси 36,7 минг киши (2008). Қадимда Мингтепа, Нукат номлари билан маълум бўлган. Шаҳар тўғрисидаги илк маълумотлар унинг ривожланган даври (10–12-асрлар)га тўғри келади. Тўйтепа автомобиль йўллари орқали …
Батафсил »Қадимги маҳаллалар. Бадрбой
«БАДРБОЙ» – Бешёғоч даҳасидаги қадимги маҳалла. «Сорчабон», «Мирзағози», «Темирчи», «Чуқуркўприк» маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Қарийб 100 хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, шаҳар ташқарисидаги ерларида деҳқончилик қилишган, ҳунармандчилик, савдо-сотиқ билан шуғулланган. Масжид, темирчилик устахонаси, баққоллик дўконлари, жувозхона, 3 тегирмон, чойхона бўлган (20-аср боши). Ҳозирги ҳудудида турар жой массиви қурилган. «Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил
Батафсил »