Бош саҳифа » Тег архивлари: Қўқон

Тег архивлари: Қўқон

Қўқон ўрдаси

Фарғона водийсидаги қадимий шаҳарлардан бўлган Қўқонда водийдаги бошқа шаҳарларга нисбатан меъморий ёдгорликлар кўп сақланиб қолган. Даҳмаи шоҳон, Жоме масжиди, Комолқози (Хўжа додхоҳ), Норбўтабий, Миён ҳазрат, Дастурхончи мадрасалари, Мадарихон даҳмаси, Худоёрхон саройи ва бошқа кўплаб ёдгорликлар шаҳарнинг тарихий қиёфасини белгилаб, унинг ҳуснига ҳусн бағишлаб турибди. Кўҳна шаҳар марказидаги тепаликда ўрнашган улкан сарой, Қўқон ўрдаси XIX аср меъморчилик ёдгорликлари ичида ташқи кўриниши …

Батафсил »

Элмурод Зокиров. Туркистон Мухториятининг тугатилиши ҳамда кейинги даврларда мухториятчиларга нисбатан қўлланилган оммавий қатағонлар (III)

1917 йил 27 февралда Петрограда бошланган инқилоб Туркистон ўлкасига ҳам ўз таъсирини ўтказа бошлади. Натижада, Туркистонда ҳам ишчи ва солдат депутатлари советлари тузила бошлади. 1917 йилда ўлка мухторияти масаласи Туркистон ижтимоий-сиёсий ҳаётида асосий масала бўлиб қолди. Туркистонга мухторият мақомини бериш ғояси нафақат миллий зиёлилар ўртасида, ҳатто дин пешволари ва оддий ҳалқ оммаси орасида ҳам оммалашга эди. Ижтимоий тафовутларга қарамай, бутун …

Батафсил »

Элмурод Зокиров. Туркистон мухтор ҳукуматининг советлар томонидан ағдарилиши (II)

Тошкент Шўролари ҳукумати 1918 йил январнинг иккинчи ярмидан эътиборан Туркистон мухториятини тугатиш мақсадида очиқдан-очиқ амалий ҳаракатларни бошлаб юборди. Уни ўша йили 19-26 январда бўлиб ўтган Туркистон ўлкаси Шўроларининг IV қурултойи қабул қилган қарорлар яққол кўрсатди. Қурултойда сўзга чиққан Тошкент шўроси раиси большевик И.О.Тоболин бундай деган эди: «Биз нафақат Россия хақида, балки меҳнаткашлар ҳақида қайғуряпмиз, агар халқ ҳоҳиш иродаси бу ўлканинг …

Батафсил »

Туркистон Мухторияти

Туркистон мухторияти байроғи

1917 йил октябр-ноябр ойларида Тошкент ва Қўқонда юз берган воқеалар Туркистонда ижтимоий-cиёсий ҳаракатларнинг кучайишига сабаб бўлди. Қўқон шаҳрида 1917 йил 26-28 ноябр кунлари Туркистон  ўлка мусулмонларининг фавқулодда IV қурултойи бўлиб ўтди. Демократик мусулмон зиёлилар талаби билан Туркистон аҳолисининг европалик қисми вакиллари ҳам қурултойда тенг ҳуқуқли бўлиб иштирок этдилар. Қурултойнинг 27 ноябр куни қабул қилинган қарорида шундай дейилади: “Туркистонда яшаб турган …

Батафсил »

Қўқон хонлиги (катта мақола)

Сиёсий тарих.  XVIII асрнинг бошларида Фарғона водийсида шаклланган янги давлат – Қўқон хонлигига маҳаллий аҳоли вакиллари бўлган минг уруғи асос солди. Чунончи, XVII асрнинг охири – XVIII аср бошларида аштархонийларнинг сиёсий ва ижтимоий ҳаётида юз берган тушкунлик, Фарғона водийси иқтисодий мустақиллигининг ўсиши ҳамда 1704 йилда Чодак хўжаларининг исён кўтариб, Фарғонанинг бир қисмини эгаллаши бунга шарт-шароит яратиб берди. Аммо, Фарғонанинг шимоли …

Батафсил »

Муқимий

МУҚИМИЙ (тахаллуси; асл исм-шарифи Муҳаммад Аминхўжа Мирзахўжа ўғли) (1850–1903. 25.5) – шоир ва мутафаккир. Ўзбек демократик адабиёти асосчиларидан. Қўқонда туғилган. Отаси тошкентлик, онаси Ойшабиби хўжандлик бўлиб, Қўқонда яшаганлар. Муқимий Қўқон ва Бухоро мадрасаларида ўқиган. Тошкентда бир неча марта (1887–88, 1892, 1899) бўлган. Кўкалдош мадрасасида яшаган

Батафсил »

Генерал Черняевнинг Тошкентга босқини

Қўқон хонлигининг сиёсий, иқтисодий ва маданий марказларидан ҳисобланган Тошкент шаҳри ҳозирги Қозоғистон ва Қирғизистон ерларида рус қўшинларига қарши олиб борилган жангларда муҳим ўрин тутган. Натижада Тошкент ўзининг кўплаб ватанпарвар фарзандларидан айрилди, катта моддий талафот кўрди. Эндиликда Рус давлати тўғридан-тўғри Тошкентни ҳам босиб олишга киришди

Батафсил »

Тошкентнинг Қўқон хонлигига қўшиб олиниши

Тошкент вилояти Чорҳокимлик давридан сўнг мустақил давлат бўлиб, Юнусхўжа бошчилигида марказлашган давлат идораси барпо этилди (1784–1809). Юнусхўжанинг фаол сиёсат олиб бориши натижасида Тошкент шимолидаги даштликда жойлашган қалъа, қишлоқ ҳамда карвон йўллари, шунингдек, Қурама ва бошқа жойлар яна Тошкент тасарруфига ўтди

Батафсил »

Юнусхўжа

XVIII асрнинг иккинчи ярмида Тошкент тўрт қисмга — Шайхонтоҳур, Бешёғоч, Кўкча ва Себзор даҳаларига бўлинган. “Чорҳокимлик” номи билан маълум бўлган бу даврда даҳалар ўртасидаги ўзаро низолар шаҳар хўжалигининг, унинг ташқи ва ички савдосини издан чиқарган

Батафсил »

Тарихи Алиқули (Алимқули) амирлашкар. 7-(якуний) фасл

АМИРЛАШКАРИ МАРҲУМ ТОШКАНДДА ЧЕРНАЕФ ЖОНДОРОЛ БИЛАН МУҲОРИБА ҚИЛИБ ШАҲИД БЎЛҒОНЛАРИ БАЁНИ ТУРУР Амирлашкари марҳум дарҳол лашкар жамъ бўлиши учун Марғилон, Ўш, Шаҳрихон, Намангон ва Чустга одам юбориб, уларни аскари етгунча сабру таҳаммул қилмай, Хўқандга ҳозир бўлғон аскар ва тўпхона билан Тошканд тарафига отландилар

Батафсил »