Бош саҳифа » Тег архивлари: тошкентликлар

Тег архивлари: тошкентликлар

Шоирлар. Алмаий

АЛМАИЙ (тахаллуси; асл исми Фазлуллоҳ Миржалол ўғли) (1851/52–1894/95) – ўзбек шоири, таржимон, арабшунос ва хаттот. Тошкентда туғилган. Тошкентдаги «Мўйи Муборак» ва Бухородаги мадрасаларда таҳсил кўрган (1866–67). Турк, форс, араб тилларини ва адабиётини, фалсафа, мантиқ, ҳуқуқ, мусиқа, тиб, хаттотлик илмини ўрганган. Тошкентга қайтгач, Шукурхон мадрасасида мударрислик қилган. Эркин фикрлаши, айрим руҳонийлар билан ихтилофлари туфайли мадрасадан кетишга мажбур бўлган. Умри муҳтожлик ва …

Батафсил »

Шоирлар. Мискин

МИСКИН (тахаллуси; асл исм-шарифи Fуломхалил Тошмуҳаммад ўғли), (1880–1937) – шоир. Тошкентда туғилган. Баландмачитдаги мактабда, сўнг Кўкалдош мадрасасида ўқиган. Дастлабки шеърлари муҳаббат мавзуида. Кўп ўтмай, шеъриятига замон садолари кириб келган. Халқимизнинг миллий-ижтимоий уйғонишида катта хизмат қилган «Шуҳрат» газетасини шеър билан қувватлаб чиққан

Батафсил »

Муҳиддинхўжа қози

МУҲИДДИНХЎЖА ҚОЗИ (1841–1902) – ўзбек маърифатпарвари. Сўнгги Тошкент қозикалони – Ҳакимхўжа ўғли. Тошкентда туғилган. Тошкент, Бухоро мадрасаларида таҳсил олган. Тошкентнинг Себзор даҳасидаги Исахонхўжа мадрасасида мударрислик қилган

Батафсил »

Ҳабибулло Қодирий. Эски Тошкантда (қисса)

Муқаддима – Қани дада, «Афғон келини» ҳикоянгизни бошланг… – дер эдим, кайфи келиб турган чоқларда, отамга. Юз ёшлардан ошиб қолган отам эса кўксини тутган оппоқ соқолини силаб «ҳеҳ-ҳеҳ» деб кулар, пўстаги тагидан носқовоғини олиб нос искар ва бошидан кечирган узун қиссасини, ипидан-игнасигача қолдирмай аста ҳикоя қилиб берар эди

Батафсил »

Шайх Зайниддин бобо

Шайх Зайниддин бобо 1164 йилда Бағдод шаҳрида туғилган. Шайх Зайниддиннинг оталари — Шайх Шаҳобиддин Абу Хафс Умар Сухравардийдир. У киши атоқли олим ва жамоат арбоби бўлиб, «сухравардиййа» тасаввуф тариқатини яратганлар. «Аворуф ул-маориф» номли машҳур китобнинг муаллифи

Батафсил »

Хожа Аҳрор Валий (1404-1490)

Хўш, Хожа Аҳрор ким? Бу зотнинг беш асрдан буён тиллардан тушмай келишининг сабаби нимада? Нима учун бу кишини Хожа Аҳрор Валий дейдилар? Нега бу киши ҳақида кўплаб, турли туман мулоҳазалар ёзиб келинган? Тарихий манбаларда Хожа Аҳрор ҳақида ғоят муҳим маълумотлар бор

Батафсил »

Али Банокатий

Али ибн Аҳмад ибн Муҳаммад Банокатий ҳуснихат соҳиби – ҳаттотлардан саналади. Қадимда Тошкентни Бинкат, Банокат деб ҳам аташган. Банокатий Бағдодда вафот этганлигидан у киши бу томонга келиб таълим олган кўринади

Батафсил »

Абу Бакр Шоший (1038-1114)

Муҳаммад ибн Аҳмад Шоший ҳижрий 429, милодий 1038 йили дунёга келади. У Ибн Сино вафотидан (1037) бир йил кейин туғилади. Шоший Бағдодда таълим олади. Тенгдош талабалардан зийраклиги ва билимдонлиги билан фарқ қилган Шоший устодлари наздида ҳам катта обрў қозонади

Батафсил »

Икки Илоқий. Шарафуддин ва Муҳаммад Илоқийлар

Олимлар таржимаи ҳоли ҳақида ёзилган манбаларда иккита Илоқий номи зикр этилган. Буларнинг бири Шарафуддин Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Юсуф ал-Илоқий (вафоти 1068 йил), иккинчиси Муҳаммад ибн Али (баъзан Адиб) ал-Илоқийдир (вафоти 1141). Лекин бу олимлар ҳақида ёзганлар уларнинг икковини ҳам Ибн Синонинг шогирди деб тилга олишади

Батафсил »

Шоший-Омирий

Шоший-Омирий араб тилида ижод қилган тошкентлик шоирлардандир. Унинг тўла исми Абу Омир Исмоил ибн Аҳмад аш-Шоший ал-Омирий бўлиб, Тошкентда туғилган, кейинчалик илм-маърифат қидириб Шарқ ўлкаларини кезган

Батафсил »

Абу Муҳаммад Матроний

Mатроний араб тилида ижод қилган тошкентлик шоир. Матрон сўзи христиан дини руҳонийларининг лавозими, митрополит, архиепископ деган маънони билдиради. Нима сабабдан бу шоир бундай тахаллус олган, бу ҳақда аниқ бир маълумот йўқ. Ўрта асрда етишган арабийнавис шоирлардан Матроний ўткир ҳажвчи шоир бўлган, ҳозиргача унинг 112 байтдан иборат ҳажвий ва лирик шеърлари сақланиб қолган

Батафсил »

Тошкент алломалари ва тарихий шахслари. Қаффол Шоший

«Ўрта асрларда Тошкентдан етишиб чиққан йирик алломалардан бири машҳур қонуншунос, файласуф, тилшунос ва забардаст адиб Қаффол Шоший эди. У ҳижрий 291, милодий ҳисоби билан 903 йили Тошкент шаҳрида дунёга келди».

Батафсил »

Тошкент шаҳри. Катта мақола

Тошкент шаҳри 2200 йилликдан ортиқ тарихи давомида мудофаа девори билан ўралган қадимий қалъадан жаҳондаги йирик пойтахт шаҳарлардан биригача бўлган йўлни босиб ўтди. Асрлар давомида шаҳар ўзининг тинч ҳаётидаги муҳим воқеаларни ва суронли жангу жадалларни, юксалиш ва инқироз даврларини бошидан кечирди. Неча бор шаҳар вайрон бўлиб, қайта қад кўтарди

Батафсил »

Тошкентликлар. Ҳакимхўжа қозикалон

ҲАКИМХЎЖА ҚОЗИКАЛОН (1802 – вафот этган санаси номаълум) – Тошкентнинг сўнгги қозикалони. 1865 йилда чор Россияси қўшинлари Тошкентни қамал қилганида шаҳар мудофааси раҳбарларидан бири. Шаҳар рус қўшинлари томонидан эгаллангач, Ҳакимхўжа қозикалон Абулқосим эшон, домла Солиҳбек охунд сингари нуфузли кишилар билан М.Г. Черняев қароргоҳига бориб, Тошкент шаҳрини идора этиш хусусида у билан музокара олиб борган

Батафсил »