Бош саҳифа » Тошкентликлар » Муҳиддинхўжа қози

Муҳиддинхўжа қози

МУҲИДДИНХЎЖА ҚОЗИ (1841–1902) – ўзбек маърифатпарвари. Сўнгги Тошкент қозикалони – Ҳакимхўжа ўғли. Тошкентда туғилган. Тошкент, Бухоро мадрасаларида таҳсил олган. Тошкентнинг Себзор даҳасидаги Исахонхўжа мадрасасида мударрислик қилган. Тошкент чор Россияси аскарлари томонидан қамал қилиниб, аҳоли қирилиб кетиш арафасида турган пайтда (1865 йил июнида) Муҳиддинхўжа қози Абулқосим эшон, Солиҳбек охунд ва ўз отасининг топшириғига кўра, ғоят хавфли вазиятда М.Г.Черняев қароргоҳига борган, унга махсус мактуб топшириб, шаҳарни нисбатан енгил шартлар билан таслим бўлиши тадбирларини кўрган. Отаси вафотидан сўнг, 60-йиллар охиридан – Себзор даҳаси қозиси.

Муҳиддинхўжа қози 1884 йилдан «Туркистон вилоятининг газети» билан ҳамкорлик қилиб, илк ўзбек публицистларидан бири сифатида танилган. Муҳиддин қози ўтмиш маданий обидаларини авайлаб сақлашга жиддий эътибор қаратган. Шарафиддин Али Яздийнинг «Зафарнома» асарининг жаҳонда ягона мукаммал нусхаси Муҳиддин қози ва авлодлари саъй-ҳаракати билан бизгача етиб келган.

Муҳиддинхўжа қози 1886 йил Себзор даҳасидаги 3-сон рус-тузем мактабини қурдирган ва умрининг охиригача унга фахрий нозир бўлган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Муҳаммад Ёқуббек – Хитойдаги Еттишаҳар давлатининг Пскентлик ҳукмдори (2-мақола)

Post Views: 642 Давоми. 1-қисмни ўқиш Шарқий Туркистондан ташвишли хабар… Хон Султон Сайидхон Тошкент ўрдасига …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *