Бош саҳифа » Тошкентликлар » Шошлик муҳаддислар. Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Хузайм Шоший

Шошлик муҳаддислар. Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Хузайм Шоший

Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Хузайм ибн Қумайр ибн Ҳоқон Шоший — ишончли муҳаддис бўлиб[1], у Шош воҳасининг Харашкат[2] шаҳарчасида туғилган. Абу Саъд Самъоний Харашкатий — Харашкат Шош шаҳарларидан бири бўлиб, бу ердан кўп олимлар чиққан. Булардан Абу Саид Саъд ибн Абдураҳмон Харашкатий бўлиб, у Юсуф ибн Яъқуб қози, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Ҳазрамийлардан ҳадис ривоят қилган. 340/952 йилда вафот этган[3].

Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Хузайм Шоший Абд ибн Муҳаммад Ҳамиднинг тафсири ва муснадини 249/863 йилда ўрганиб, ундан ҳадис илмидан таълим олган. Манбаларда қайд этилишича[4], Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Хузайм Шошийдан 318/930 йил шаъбон ойида Шош шаҳрида Абу Ҳотам ибн Ҳиббон, Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Ҳамавайҳи Сарахсий ва бошқалар ҳадис эшитишган. Машҳур муаррих Шамсуддин Заҳабийнинг хабар беришича, Сарахс шаҳри хатиби ибн Ҳамавайҳи Иброҳим ибн Хузайм Шошийнинг «Муснади кабир» ва тафсирини ўрганган[5].

Маълумки, Сарахс хатиби Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Ҳамавайҳи Имом Бухорий «Саҳиҳи»нинг ровийларидан бўлган[6]. У Иброҳим ибн Хузайм Шоший ва Аббос ибн Умар Самарқандийлардан кўплаб ҳадислар ривоят қилган.

Умуман олганда, аксарият манбаларда[7] Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Хузайм Шоший ишончли муҳаддис сифатида эътироф этилиб, кўплаб ҳадисларнинг ровийси сифатида келтирилган. «Сийар аълом ан-нубало» асарида таъкидланишича, Ибн Хузаймнинг сийрати ва фаолияти тўғрисида етарли маълумотлар етиб келмаган. У ишончли муҳаддислар сирасидан бўлиб, 90 йил умр кўрган[8].

Неъматулло МУҲАМЕДОВ

ШОШ ВОҲАСИ ОЛИМЛАРИНИНГ ИЛМИЙ-МАЪНАВИЙ МЕРОСИ

[1] Сийар аълом ан-нубало. 14-жилд. -Б. 486

[2] Қаранг: ат-Тақйид. 1-жилд. -Б. 189

[3] Абдулкарим Самъоний. Насабнома (ал-Ансоб). -Бухоро, 2003. -Б. 204

[4] Қаранг: Сийар аълом ан-нубало. 14-жилд. -Б. 486; Такмилат ал-икмол. 2-жилд. -Б. 18

[5] Сийар аълом ан-нубало. 16-жилд. -Б. 492

[6] Такмилат ал-икмол. 2-жилд. -Б. 18

[7] Қаранг: Тазкират ал-хуффоз. 2-жилд. -Б. 534; Абу Абдуллоҳ ибн Абдулвоҳид ибн Аҳмад Ханбалий Мақдисий. ал-Аҳодис ал-мухтор. -Маккаи мукаррама: Мактабат ан-нахдат ал-ҳадис, 1410 ҳ. 1-жилд. -Б. 175, 455; Таҳзиб ал-камол. 14-жилд. -Б. 430; Аҳмад ибн Али ибн Ҳожар Абулфазл Асқалоний. Таҳзиб ат-Таҳзиб. -Байрут: Дор ал-фикр, 1984. 5-жилд. -Б. 167; Такмилат ат-икмол. 2-жилд. -Б. 18

[8] Сийар аълом ан-нубало. 14-жилд. -Б. 431

Ўхшаш мақола

Ўзбекистон Олий судининг биринчи раиси ва унинг аянчли қисмати

Post Views: 2 858 Саъдулла Қосимов ёхуд «Қосимовчилик иши» Саъдулла Қосимов 1901 йил Тошкент шаҳрида дунёга …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *