Бош саҳифа » Тарих » Рашидов Шароф Рашидович

Рашидов Шароф Рашидович

РАШИДОВ Шароф Рашидович (1917.6.11–1983.31.10) – давлат ва жамоат арбоби, ёзувчи. Жиззах педагогика техникумини (1935), СамДУнинг филология факультетини тугатган (1941). Самарқанд вилояти газетасида масъул котиб, муҳаррир ўринбосари ва муҳаррир (1937–41, 1943). 2-жаҳон уруши қатнашчиси (1941 йил нояб. – 1942). Ўзбекистон КП Самарқанд вилояти комитети котиби (1944–47). 1947 йилдан Тошкентда. «Қизил Ўзбекистон» газетаси муҳаррири (1947–49), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бошқаруви раиси (1949–50). Ўзбекистон Олий Совети Президиуми раиси (1950–59), Ўзбекистон КП МК 1-котиби (1959–83).

Рашидов «Fолиблар» (1951), «Кашмир қўшиғи» (1956), «Қалб амри билан» (1982) қиссалари, «Бўрондан кучли» (1958), «Қудратли тўлқин» (1964) романлари, бир қанча публицистик китоблар ва бошқа асарлар муаллифи. Рашидов 1966 йилги Тошкент зилзиласи оқибатларини тугатиш бўйича катта амалий ишларни бажарди. Рашидов вафотидан сўнг 80-йиллар қатағонида ноҳақ қораланди. 1991 йил Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Рашидов номини қайта тиклади.

Тошкентдаги кўчалардан бири Рашидов номига қўйилган. Чиғатой қабристонига қайта дафн этилган. Дастлабки дафн этилган жой (Рашидов хиёбони)да ҳайкал (ҳайкалтарош Я.Шапиро) ўрнатилган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Бодавлат, Оталиқ ғозий – Муҳаммад Ёқуббек ҳақида

Post Views: 654 Ёқуббек ботирнинг қабрда кесилган боши Қўқон хонлиги тарихида Муҳаммад Ёқуббек (халқ орасидаги …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *