Бош саҳифа » Тег архивлари: Шайхонтоҳур

Тег архивлари: Шайхонтоҳур

Навоий кўчаси

НАВОИЙ КЎЧАСИ – пойтахтнинг энг қадимий ва марказий кўчаларидан бири. Амир Темур шоҳкўчаси ва Беруний кўчаси оралиғида. Узунлиги 4 км атрофида. Дастлаб Ҳадра майдонидан Анҳор канали оралиғида бўлган. 1966 йилги Тошкент зилзиласидан сўнг Ўрда кўпригидан ҳозирги Амир Темур шоҳкўчасигача узайтирилган. 1893 йилгача Тошкўча, Каттакўча номлари билан юритилган. Сўнг Шайхонтоҳур кўчаси номи берилган. 1938 йил улуғ шоир ва мутафаккир Алишер Навоий …

Батафсил »

Чорҳокимлик

ЧОРҲОКИМЛИК – Тошкент 4 мустақил қисм (даҳа)га ажралган давр (18-аср 2-ярми). Муҳаммад Солиҳхўжанинг ёзишича, Тошкентда тўрт эътиборли хонадон вакиллари: Шайхонтоҳур даҳасида Авлайқулихон авлодидан Бобохонтўра, Бешёғочда аштархонийлардан Ражаббек, Кўкчада Чиғатойхон авлодидан Муҳаммад Иброҳимбек, Себзорда Жўчихон наслига мансуб бир киши ҳоким бўлиб, улар ўртасида олий ҳокимият учун тинимсиз уруш-талашлар бўлиб ўтган

Батафсил »

Эгарчи

ЭГАРЧИ – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимги маҳалла. Қатортерак, Олмазор, Девонбеги, Таллак ва Мерганча маҳаллалари билан чегарадош бўлган. 200 дан ортиқ хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, кўпчилиги эгарчилик (номи шундан) ва савдо-сотиқ билан шуғулланган. Эгарчида 2 масжид, 2 мактаб, дўкон бўлган (20-аср боши). Ҳозирги Эгарчи ҳудуди реконструкция қилинмоқда

Батафсил »

Занжирлик

ЗАНЖИРЛИК – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимги маҳалла. Қудуқбоши, Мерганча, Падаркуш маҳаллалари билан чегарадош. Қуйи ва Юқори Занжирликка бўлинган. Қарийб 100 хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, савдо-сотиқ, шаҳар ташқарисидаги ерларида (Авайхон, Товкаттепа, Аския, Лабзак) деҳқончилик билан шуғулланган. Шайхонтоҳур ариғидан сув ичилган

Батафсил »

Юнусхўжа

XVIII асрнинг иккинчи ярмида Тошкент тўрт қисмга — Шайхонтоҳур, Бешёғоч, Кўкча ва Себзор даҳаларига бўлинган. «Чорҳокимлик» номи билан маълум бўлган бу даврда даҳалар ўртасидаги ўзаро низолар шаҳар хўжалигининг, унинг ташқи ва ички савдосини издан чиқарган

Батафсил »

Шайхонтоҳур. Хадра, Дархон, Баландмасжид, Занжирлик, Ўқчи маҳаллалари

Хадра маҳалласи Тошкентнинг эски шаҳар қисмидаги қадимги мураккаб чорраҳаларидан бири ҳисобланади. Шаҳристон билан чегарадош, Ғарбда Чорсу билан боғланган кўча, Шимолда Эскижўва томонга борадиган кўча, Шарқ томондан шаҳарни ўрда билан улайдиган тошкўча, Жануб томон эса Бешёғоч даҳасига олиб борган

Батафсил »

Шайхонтоҳур даҳаси. Қашқар, Қиёт, Қорёғди маҳаллалари

Шайх Умар Боғистонийнинг ўғли, илоҳиёт ва тариқат илмининг йирик намоёндаларидан бири, улуғ валиуллоҳ Шайх Хованди Тоҳур (XIV аср) номи билан аталади. Даҳада шаҳарнинг учта дарвозаси (Қўймас, Қўқон ва Қашқар) бўлиб, улар Янги ўрда қурилган вақтда ўрнатилган

Батафсил »

Тошкент аҳолиси

Ҳозирги Тошкент ҳудуди ва Тошкент воҳасида яшаган энг қадимий аҳоли ҳақида маълумот жуда кам. Бу ерда яшаган ибтидоий одамларнинг қадимий манзилгоҳлари юқори палеолит даври (40–12-минг йиллик)га тўғри келади. Жез даври (мил.ав. 2-минг йиллик)да бу ҳудудда чорвадор қабилалар, мил.ав. 1-минг йиллик ўрталарида қисман деҳқончилик билан шуғулланган қабилалар яшаган

Батафсил »

Тошкент шаҳри туманлари

Тошкент шаҳри туманларининг ташкил этилиши тўғрисида қисқача маълумот. Бектемир тумани (Bektemir tumani, Бектемирский район) — ЎзССР Олий Совети Президиумининг 1990 йил 27 февралдаги 3938-XI-сонли қарори билан ташкил этилган

Батафсил »