Бош саҳифа » Тег архивлари: ўзбек

Тег архивлари: ўзбек

Сўнгги бронза ва илк темир даврларида Ўрта Осиёда содир бўлган этник жараёнлар

Бронза даврининг охирларида Ўрта Осиёнинг ўтроқ аҳолиси суғорма деҳқончилик маданиятини ва ҳунармандчилик сирларини яхшигина эгаллаган эдилар. Бу даврда асосан шимолий худудлардан Ўрта Осиёга кириб келган кўчманчи чорвадор қабилалар чўл ва дашт зоналарига жойлаша бошладилар. Вақтлар ўтиши билан тубжой аҳолининг ўтроқ ҳаёти ва деҳқончиликка асосланган хўжалиги чорвадорларнинг турмуш тарзига ҳам ўз таъсирини кўрсата бошлади. Чорвадор жамоалар ҳам ўзларига дастлаб вақтинчалик бўлсада …

Батафсил »

Ўзбек элатининг шаклланиши ва унинг ривожланиш босқичлари

Маълумки, ўзбек элатининг шаклланиш жараёни бошқа туркий забон халқлардан бирмунча фарқ қилган. Жумладан: ўзбек элатининг аждодлари туб ерли этник бирликлар асосида, яъни икки тил (туркий ва эроний тиллар) туркумидаги халқларнинг аралашуви жараёнида вужудга келган. Моварауннаҳр ва унга туташ минтақаларда турғун яшовчи аҳоли сўғдийлар, хоразмийлар, туркий забон этнослар ўз ҳудудларида қадимдан яшаб, бўлажак ўзбек элатининг пойдеворини ташкил қиладилар[1]. Ўрта Осиёнинг ўтроқ …

Батафсил »

К этнической истории узбеков Бухарского оазиса в XIX-начале XX вв.

Бухарский оазис, располагавшийся в долине нижнего Зеравшана, является самым населенным оазисом Среднеазиатского междуречья. Он окружен почти со всех сторон пустыней (Кызыл-Кум), соединяющийся с соседними, менее населенными оазисами только узкими культурными полосами долины р. Зеравшана. Бухарский оазис еще с древних времен считался очагом орошаемого земледелия, а в прилегающих к степям и пустыням районах — скотоводство. Население района издавна занимается выращиванием хлопка, …

Батафсил »

XIX аср охири XX аср бошларида Ўзбекистон этномаданий муҳитида қанғлилар (Нурота воҳаси материаллари асосида)

Маълумки ўзбек ҳалқи этногенези ва этник тарихи мураккаб тарихий жараёнлар даврида кечган бўлиб, бу мураккаб тарихий жараёнлар ўзбек халқи этник тарихига таъсир этмасдан қолмаган. Ана шундай ўзаро муносабатларда фаол қатнашган ўзбек халқи этник компонентларидан бири қанғлилар ҳисобланади. Қадимдан икки дарё оралиғи ва унга туташ ҳудудларда яшаб келган қанғлиларнинг ўзбек ҳалқи таркибига кирган кўпгина катта-кичик этник гуруҳлари сўғдий забон аҳоли билан …

Батафсил »

Ўзбек халқи этногенезини ўрганишда этнонимларнинг роли

Ҳар қандай этнонимнинг ўз маъноси бор. Кўпгина этнонимлар жуда қадимий сўзлар бўлганидан халқлар этногенезини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга.. Одатда халқлар, шунингдек қабилалар, йирик уруғларнинг номлари қадимий бўлади. Масалан, ўзбек, қирғиз, қозоқ каби миллат номлари, қўнғирот, митан, қангли, уйшун, қорлуқ, халаж каби уруғқабила номлари ҳақида бир қанча фикрлар билдирилган, лекин бу этнонимларнинг этимологиялари узил-кесил ҳал қилинган эмас. Баъзан адабиётларда учрайдиган ўзбек …

Батафсил »

Ўзбек миллий менталитети ҳақида баъзи мулоҳазалар

XXI аср ўзбек халқи тарихи ва миллий қадриятларини ўрганиш соҳасида янги зарварақларни муҳрламоқда. Бугунги кунда тарихимизнинг номаълум босқич ва қирралари қайтадан кашф этилмоқда. Ўзбекистан мустақиллигидан сўнг ўзбек халқининг қадимий давлатчилик анъаналари, этник тарихи ва этногенезига бағишлаган қатор салмоқли тадқиқотлар яратилмокда[1]. Лекин, афсуски ҳозирги қадар ўзбек халқнинг менталитети, унинг ўзига хос томонлари, миллий ютукларимиз ва нуқсонларимиз борасида тадқиқотлар айтарли кўзга ташланмаяпти[2]. …

Батафсил »

Илк ўрта аср манбаларида Туркистон атамаси

Туркистон атамаси узоқ асрлардан бери Марказий Осиё минтақасининг катта бир қисми учун, аниқроғи Каспий денгизининг шарқидан то Олтой тоғларигача, Шимолий Афғонистондан то Урол тоғларигача чўзилган кенг ҳудуднинг умумий географик номи сифатида қўлланилиб келган. Гарчи, у турли даврларда гоҳ кенгайиб, ушбу ҳудудлардан ҳам кенгроқ маъно касб этган, баъзи даврларда эса нисбатан торроқ ҳудудни англатган бўлса-да кўп асрлар давомида асосан мазкур ҳудудда …

Батафсил »

Хитой манбаларида туркий халқлар аждоди рунг-дилар

Марказий Осиёда қадимдан турли миллат вакиллари яшаб келган. Буларнинг ичида туркий халқлар катта ҳудудни эгаллаб, Марказий Осиёнинг барча жойларида жуда қадимдан истиқомат қилиб келган. Марказий Осиёнинг Моварауннаҳр қисмида ҳам қадимдан туркий қабилалар яшаб келганлиги ҳақида археологик материаллар ва ёзма манбалар гувоҳлик беради. Шунинг учун бу бу заминни VII асрдан бошлаб «Туркистон» номи билан юритилганлиги сўғдий ҳужжатлардан маълум[1]. Авестода Туркистон аҳолиси …

Батафсил »

Туркий ҳалқларнинг келиб чиқиши ва маконига доир баъзи мулоҳазалар

Туркий халқларнинг этногенези тушунчаси хронологик, ҳудудий ва айрим этносларга бўлиниш динамикаси нуқтаи назаридан бугун яхлит илмий муаммо ҳолатидан кенгроқ маъно касб этмоқда. Бинобарин, туркий халқлар тарихий илдизлари туташ ўнлаб этник тармоқлардан ташкил топганки, уларнинг ҳар бири алоҳида этногенетик масалани ташкил қилади. Лекин шунга қарамай муаммонинг қадимий асослари ҳақида гап кетганда, илк муштарак даврни чуқурроқ тадқиқ этиш зарурати долзарблигича қолмоқда. Аввало, …

Батафсил »

Ўрта Осиё этногеографиясидаги баъзи-бир долзарб муаммолар

Антик ва илк ўрта асрларнинг бошларида Ўрта Осиё жумладан, Ўзбекистон Евроосиё материгида юз берган “халқларнинг буюк кўчиш” даврини чорраҳасига айланади. Бу ерда тарихий йилномаларда тилга олинган йирик қабилалар уюшмасининг ва улар билан боғлиқ бўлган халқларнинг шарқдан ғарбга, жанубий-ғарбга ва жанубга, шимолдан жанубга ва шимолий-ғарбдан жанубий-шарқ томон кўчишлари юз берган. Улардан баъзилари Ўрта Осиёҳудудларида қолган бўлса, бошқалари ерли халқларнинг бир қисмини …

Батафсил »

Ўзбек халқи этник тарихини ўрганишда хитой манбаларининг аҳамияти

Ўзбек халқининг келиб чиқиши (этногенези)ни ўрганиш масаласи кўпдан бери олимлар эътиборини жалб қилиб келмоқда ва бу орада анча ишлар ҳам қилинди. Аммо ушбу масалани мукаммал ҳолда ечиш ниҳоятда мураккаб бўлмоқда. Бизнинг фикримизча, бунинг сабаби, қуйидагилардан иборат. 1) Ҳозирги ўзбек халқи кўп компонентли бўлиб, унинг аксарият қисми туркий қабилалар ва авлодлардан ташкил топган. Бунинг исботини ўзбекларнинг «92 уруғ» таркибига назар ташлаганимизда …

Батафсил »

Ўзбекистоннинг бронза даври аҳолиси этник таркиби хусусида айрим мулоҳазалар

Ўзбек халқининг этник тарихи шу ҳудуд тарихи билан бевосита боғлиқ. Ўзбек халқи аждодлари элат бўлиб Ўрта Осиёнинг Бақтрия, Сўғдиёна, Шош, Фарғона, Хоразм каби тарихий ўлкаларида ва шу ўлкаларга туташ бўлган ҳудудларда яшаб келган. Бронза даврида Ўрта Осиёда кўчманчи чорвачиликка ва ўтроқ деҳқончиликка асосланган маданиятлар аҳли яшашган. Ушбу маданиятлар аҳолисининг этник таркибини ўрганишга антрополог ва археолог олимлар доимо қизиқиш билан ёндашишган. …

Батафсил »

Ўзбек халқи этногенези ва этник тарихининг баъзи бир назарий ва илмий-методологик масалалари

Тарих фанидаги мавжуд илмий ишланмага кўра, ҳар бир халқнинг келиб чиқиш тарихи икки босқичдан иборат бўлади. Биринчи босқич – этногенез, иккинчи босқич – этник тарихдан иборат. Халқ тарихининг этногенез қисми унинг элат, халқ бўлиб шакллангунига қадар бўлган даврни ўз ичига олади. Халқ этногенези жуда узоқ давом этадиган тарихий ва этномаданий жараён. Унинг ибтидоси қабила ва қабила иттифоқидан бошланади. Қачонким, айнан …

Батафсил »

Ўзбекистон: миллатнинг таваллуд топиши

XIV юзйиллик мобайнида маҳобатли салтанатга асос солган жаҳонгир Амир Темур номи билан юритилаётган хиёбон XIX аср сўнгида Тошкентнинг рамзий марказига айланган эди. Бир замонлар бу жойда Туркистон ўлкасининг дастлабки генерал губернатори Константин Кауфман (1818-1882), сўнгроқ эса Карл Марксга атаб ўрнатилган ёдгорлик ўрнини бугун Темурнинг отлиқ ҳайкали забт этган. Шўролар Иттифоқи қулаши баробарида жаҳонгир Темур миллат отаси, ўзбек халқининг раҳнамоси мақомини …

Батафсил »

Адиб Халид. Узбекистан: рождение нации

В конце XIX века символическим центром Ташкента стал тенистый парк, носящий сегодня имя эмира Тимура – завоевателя, создавшего в XIV веке огромную среднеазиатскую империю со столицей в Самарканде. Когда-то на этом месте стоял памятник первому генерал-губернатору Туркестана Константину Кауфману (1818–1882), затем – Карлу Марксу. Теперь это место занимает конная статуя Тимура. После распада Советского Союза Тимур получил статус отца нации. …

Батафсил »