Бош саҳифа » Тошкентликлар

Тошкентликлар

Бадриддин Чочий (1285–1344)

БАДРИДДИН ЧОЧИЙ (тахаллуслари: Чочий, Бадр, Шоший) (1285–1344) – шоир. Тошкентда туғилган. Мисрда ва Бағдод шаҳрида таҳсил олган. Туркий ва форс тилларида ижод этган. 1332 йилдан Деҳлида яшаб, Султон Муҳаммадшоҳ Туғлуқ саройида хизмат қилган. Асосан қасидалар ёзган. Қасидаларида ижтимоий турмушдаги камчиликларни ҳажв остига олган, ушбу жанрни юқори босқичга кўтарган. Қасидачиликда васфни қайта тиклаган. «Қиш қасидаси» («Қасидаи шитоия»), «Ёз қасидаси» («Қасидаи сайфия»), «Баҳор …

Батафсил »

Миркарим Осим (1907–1984)

Миркарим Осим  – ёзувчи ва таржимон. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи (1944), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1977). Тошкентда туғилган. Самарқандда ўқитувчилар тайёрлаш курсида дарс берган (1930). Давлат нашриётида муҳаррир (1931), Педагогика фанлари илмий-текшириш институтида илмий ходим (1932–49), Fафур Fулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир (1959–72). Навоий ҳақида туркум қисса ва ҳикоялар ёзган (1937–40). Ўрта Осиё халқлари тарихининг энг қадимги …

Батафсил »

Тошкентлик Муҳаммад Юнус Тоиб – биз билмаган қози

Қози – мусулмон давлатларида ҳукмдор томонидан тайинланадиган, шариат асосида суд вазифасини бажарувчи, судъя, шаърий маҳкама раиси. Ўрта Осиё хонликлари даврида қозилар хозирги суд, прокурор, нотариус вазифаларини бажарганлар, яъни фиқҳ (шариат қонунлари) асосида фуқаролик ишлари, жиноий ишларни кўриб чиққанлар, хар қандай битим, шартнома, васиятномаларни тасдиқлаганлар. Тарихимизда муҳим ўрин тутадиган қозилар кўплаб учрайди. Жумладан, Туркистон жадидларининг йўлбошчиси, ўзбек миллий театрининг асосчиси, маърифатпарвар …

Батафсил »

Муҳаммад Ёқуббек – Хитойдаги Еттишаҳар давлатининг Пскентлик ҳукмдори (2-мақола)

Давоми. 1-қисмни ўқиш Шарқий Туркистондан ташвишли хабар… Хон Султон Сайидхон Тошкент ўрдасига келиб ўрнашди. Унинг олдига Муҳаммад Ёқуббек ҳам келиб, саломга кирди. Амир лашкар Алимқулга бу пайтда Шарқий Туркистоннинг Қашқар шаҳридан хат-хабар келган бўлиб, уни бу масала кўп ўйлантириб қўйган. Саркарда Қашқар ва унинг атрофи, у ерда бўлаётган воқеаларга кўпдан эътибор бериб юрган эди. Чунки, Шарқий Туркистондаги манчжурлар ҳокимиятига қарши …

Батафсил »

Муҳаммад Ёқуббек – Хитойдаги Еттишаҳар давлатининг Пскентлик ҳукмдори (1-мақола)

Туркистон халқлари тарихида ўчмас из қолдирган сиймолардан бири Муҳаммад Ёқуббек Бадавлатдир (1820–1877 йй.). Муҳаммад Ёқуббек XIX асрнинг иккинчи ярмида Қўқон хонлиги ва Шарқий Туркистон ҳудудида катта ҳарбий ташкилотчилик ишларини олиб борган атоқли саркарда ва давлат арбоби сифатида машҳур бґлган. У манбаларда турлича, жумладан, «Муҳаммад Ёқуббек», «Ёқуббек Бадавлат», «Оталиқ Ғозий», «Қушбеги» каби номлар билан қайд этилган. Муҳаммад Ёқуббек 1820 йилда Тошкент …

Батафсил »

Шош воҳаси фақиҳлари мероси

Фиқҳ илми исломшуносликнинг етакчи тармоқларидан бири. Айни пайтда кам ўрганилган соҳаси саналади. «Гарчи фиқҳ илми ҳақида К.Броккельман, О.Прицак, Ю.З.Кавакжи ва бошқа Ғарб олимлари ишларида бирмунча сўз юритилса-да, лекин улар Мовароуннаҳрда ўрта асрлардаги фиқҳ илми тарихи тараққиётини ўрганишда етарли манба бўла олмайди»[1]. Кейинги йилларда бир қатор ўзбек олимлари А.Саидов[2], А.Мўминов[3], М.Камилов[4], О.Қориев[5], А.Жўзжоний[6], С.Исҳоқов[7] томонидан тадқиқотлар амалга оширилди. Шунингдек, буюк фақиҳ …

Батафсил »

Муҳиддинхўжа қози (тарихий ҳужжатлар асосида)

Муҳаммад Ҳакимхўжа эшон вафотидан кейин қози калонлик мансабини у кишининг ўғиллари Муҳиддинхўжа эгаллади. Бу лавозимда у отасига нисбатан бошқача шароитда, мустамлакачилар ўлкада илдиз отиб, халқ ҳаётида жиддий ўзгаришлар рўй бераёган вазиятда фаолият кўрсатди. Унинг даврида Туркистонда матбуот-нашриёт ишлари йўлга қўйилди. Бир неча илмий-маданий муассасалар иш юритди, янги замон фан-техникасини, рус тили, адабиёти ва санъатини ўрганишни тарғиб этувчи янгича маърифатпарварлик йўли …

Батафсил »

Шошлик муҳаддислар. Абу Бакр Умар ибн Абдураҳим Шоший

Шошлик муҳаддислар орасида тасаввуфда ҳам шуҳрат қозониб, «шайх», «солиҳ суфий» каби даражаларга эришган олимлар ҳам мавжуд. Ана шундайлардан бири Абу Бакр Умар ибн Абдураҳим Шоший бўлиб, у тах. 450/1058 йилда туғилиб, 518/1124 йилда вафот этган. У шайх, солиҳ суфий ва муҳаддис[1]. Абу Бакр Умар ибн Абдураҳим Шоший Имом Абулмузаффар Самъоний, Абулқосим Ҳибатуллоҳ ибн Абдулворис Шерозий Ҳофиз, Абу Саъд Муҳаммад ибн …

Батафсил »

Саид Аҳмад

САИД АҲМАД (тахаллуси; асл исм-шарифи Ҳусанхўжаев Саид­аҳмад) (1920.10.6–2007.5.12) – Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1980). Ўзбекистон Қаҳрамони (1999). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1968). Тошкентда туғилган. Тасвирий санъат билим юртида, Тошкент педагогика институтида ўқиган (1940–43). «Муштум» журнали (1938–38; 1955–57), Ўзбекистон радиоқўмитаси (1941–43)да, «Қизил Ўзбекистон» газетаси (1943–47) ва «Шарқ юлдузи» (1948–50; 1957–59) журналида адабий ходим. «Эр юрак» (1942), «Фарғона ҳикоялари» (1948), «Чўл бургути» …

Батафсил »

Маҳмуд Усмонов (ганчкор уста)

УСМОНОВ Маҳмуд (1910–1997.1.7) – ганчкор уста, Ўзбекистон Бадимий академияси академиги (1997), Ўзбекистон халқ рассоми (1977). Тошкентда туғилган. Ҳунарни отаси уста Усмон Икромовдан, кейинчалик Уста Ширин Муродовдан ўрганган. Маҳмуд Усмонов Тошкент ганчкорлиги санъати анъанъаларини ривожлантирди, уни янги мазмун билан бойитди; исломий ва гириҳ нақшларни маҳорат билан қўллаб жозибадор нақш мужассамотларини яратди; у ишлаган нақш­лар нафис, аниқ ва лўнда, ўймалари мукаммаллиги билан …

Батафсил »

Муҳаммад Ҳакимхўжа қози калон (тарихий ҳужжатлар асосида)

Азиз Тошкандимизни ўрус босқинчилари бемисл шафқатсизлигу қонхўрлик билан босиб олган 1865 йили июнь ойида бу шаҳри азимнинг қози калони Муҳаммад Ҳакимхўжа Норхўжа эшон ўғиллари эди. Совет даври тарих илми мустамлакачилик кайфиятига ва коммунистик мафкурага уйғун равишда бу инсон шаънини ҳам булғаб, шу йўл билан халқнинг кўзида улуғларини обрўсизлантириш, миллатнинг ўзига ишончини синдириш, ғурурини поймол этиш, ўз қаҳрамонларидан айириб бошқаларни қаҳрамон …

Батафсил »

Шошлик муҳаддислар. Абдуллоҳ ибн Абу Авона Шоший

Абу Саъд Самъоний ўзининг «Ансоб» асарида Шошни «Сайхун дарёси ортидаги турклар билан чегарадош шаҳар бўлиб, у «Шош» деб аталади»[1] дея таърифлаган. Шунингдек, Самъоний бу ердан кўплаб имомлар етишиб чиққанлиги, Абдуллоҳ ибн Авона Шоший шулар жумласидан эканлигини биринчилар қаторида қайд этган[2]. Имом Абдуллоҳ ибн Абу Авона Шошийдан буюк муҳаддис, Имом Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий, Жаъфар ибн Муҳаммад Фирёбий ва бошқалар ҳадис …

Батафсил »

Шошлик муҳаддислар. Абуллайс Наср ибн Ҳасан ибн Қосим Шоший Тункатий

Ўрта аср ислом мамлакатлари тарихи, маданияти ва жуғрофиясини ўрганишда машҳур тарихчи Абу Саъд Абдулкарим Самъонийнинг «Ансоб»асари муҳим аҳамият касб этади. Абу Саъд Самъоний «Тункатий» деб, Шош воҳасидаги шаҳарлардан бирининг нисбатини келтиради. Тункат шаҳри Сирдарё ортида жойлашган. Бу шаҳардан кўплаб илм аҳллари етишиб чиққан[1]. Хусусан, Абуллайс Наср ибн Ҳасан ибн Қосим ибн Фазл Тункатий Тункат аҳлидан бўлиб, уни Абулфатҳ деб ҳам …

Батафсил »

Шошлик муҳаддислар. Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Одам ибн Абдуллоҳ Одамий Шоший

Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Одам ибн Абдуллоҳ Одамий Шоший — шошлик муҳаддис. Абу Саъд Самъонийнинг «Ансоб» асарида муҳаддис бобосининг исми Одам бўлганлиги учун бу кишига «Одамий» нисбати берилган[1]. Абу Бакр Аҳмад Одамий Шоший дастлаб ҳадис илмини ўз юртида Ҳабиб Муғира Шоший, Ҳомид ибн Довуд Шошийлардан ўрганган[2]. У илм-маърифат талабида Ироқ ва Ҳижоз ўлкаларига сафар қилган. Абу Бакр Аҳмад …

Батафсил »

Шошлик муҳаддислар. Абу Али Ҳасан ибн Соҳиб ибн Ҳамид Ҳофиз Шоший

Абу Али Ҳасан ибн Соҳиб ибн Ҳамид Ҳофиз Шоший (ваф. 314/926) — кўплаб ҳадисларни ёд билувчи ҳофиз, ишончли муҳаддисдир[1]. Шошда туғилиб ўсган. Ҳасан ибн Соҳиб Шоший имом, ҳофиз, кўп юртларни кезган сайёҳ бўлиб, у илм талабида Хуросон, Ироқ, Шом, Ҳарамайн (Макка ва Мадина), Яман, Мисрдаги турли табақалардан ҳадислар эшитган[2]. Ҳалимийнинг айтишича, Соҳиб Шоший катта ҳофиз бўлиб, Хуросон шайхларидан ҳадислар ёзиб …

Батафсил »