Нуриддин Акрамович Муҳитдинов (1917 йил 19 ноябрь – 2008 йил 27 август) – давлат ва сиёсат арбоби, дипломат. Тошкентда туғилган. Москва савдо-кооператив институтини тугатган (1938). 2-жаҳон уруши қатнашчиси. Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг котиби (1950–51), Министрлар Советининг раиси (1951–55), Ташқи ишлар вазири (1953–54), Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг 1-котиби (1955–57).
Нуриддин Акрамович Муҳитдинов 1957–61 йилларда КПСС Марказий Комитетининг котиби, кейин «Центросоюз» бошқаруви раиси ўринбосари (1962–66), Чет мамлакатлар билан маданий алоқалар комитети раисининг 1-ўринбосари (1966–68), СССРнинг Суриядаги элчиси (1968–77), Иттифоқ савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари (1977–85). 1987–96 йилларда «Ёдгорлик» тарихий-маданий мерос жамияти раиси, «Олтин мерос» халқаро хайрия жамғармаси маслаҳатчиси (1996 йилдан). Чиғатой қабристонига дафн этилган.
«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил