Салоҳиддин Тошкандий

САЛОҲИДДИН ТОШКАНДИЙ, Мулло Салоҳиддин ибн Мулло Алоуддин хожа (19-асрнинг 2-ярми – 20 -аср бошлари) – адиб. Тошкентда туғилган. Ҳаётига оид маълумотлар деярли сақланмаган. «Темурнома» (1908) бадиий асаригина етиб келган (1990 йил Тошкентда нашр этилган). Бу асарни яратишда кўпгина тарихий, бадиий ва диний китобдан фойдаланган. Асарнинг асосий қисм 47 достондан иборат.

Амир Темурнинг болалигидан тортиб бутун ҳаёти, Марказий Осиёни мўғуллар зулмидан озод қилиши, Дашти Қипчоқ, рус ерлари, Урал сари қилинган юришлар, Эрон, Туркия, Шом ва Ироқ, Ҳиндистонга қўшин тортишлар, Боязид Елдирим билан бўлган жанглар, улар билан боғлиқ саргузаштлар қизиқарли ҳикоя қилинган.

Муаллиф Амир Темурга бемисл ҳурмат билан ёндашиб, бадиий жонлантирган.

Китобда ислом ва унинг вакилларига ҳам кенг ўрин берган. Мовароуннаҳрда мўғуллар истибдоди йилларида ҳам ислом сиёсатга, босқинчилар феъл-атворига таъсир ўтказиб турганини таъкидлаган. Унда 500 дан ортиқ тарихий шахслар номи тилга олинган.

Асар жаҳонгир шоҳ ҳаёти мисолида кишиларни меҳр-оқибатли бўлишга, ўтмишда юз берган қирғинлардан сақланишга, тинчликнинг қадрига етишга даъват этади.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *