Бош саҳифа » Биласизми? » «Тараққий»

«Тараққий»

«Тараққий» – жадидлар газетаси. 1906 йил 14(27) июндан Тошкентда чоп этилган. Ношири ва муҳаррири – Исмоил Обидий. «Тараққий» том маънодаги илк миллий нашр ҳисобланади. Унинг саҳифаларида чор Россиясининг Туркистонда олиб бораётган мустамлакачилик сиёсатини дадиллик билан фош қилишга бағишланган мақолалар, хабарлар ва маълумотлар босилган.
«Тараққий»да босилган фельетон ва бошқа материалларда танқидий йўналиш, фош қилиш руҳи кучли бўлганлиги учун у ўша даврнинг энг оммавий нашрига айланган ва жамоатчилик фикрига катта таъсир кўрсатган. Мунавварқори Абдурашидхонов, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Сўфизода, Нозимахоним, Баҳромбек Давлатбеков, Шокир Мухторий, Зариф Холиқий ва бошқаларнинг оммага миллий озодлик, тараққиёт ғояларини тарғиб ва ташвиқ қилувчи асарлари «Тараққий» саҳифаларида босилиб турган.
«Тараққий» тутган йўл, газетанинг маслаги ва мақсади, унда чоп этилган асарлардаги ўткир танқидий руҳ мустамлакачи маъмурларга маъқул келмаган. 19 сони чиққанидан сўнг «Тараққий» ёпиб қўйилган. Муҳаррири қамоққа олиниб, газетанинг мол-мулки мусодара қилинган. «Тараққий»нинг илк сони чиққан 27 июнь 1993 йилдан буён мамлакатимизда «Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни» сифатида нишонланади.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Мирзо Улуғбек расадхонаси ўрнини ким аниқлаган?

Post Views: 507 Бу саволга барча бирдек “Василий Лаврентевич Вяткин” деб жавоб беради. Тўғри, ушбу …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *