Бош саҳифа » Тошкентликлар » Миркарим Осим (1907–1984)

Миркарим Осим (1907–1984)

Миркарим Осим  – ёзувчи ва таржимон. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи (1944), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1977). Тошкентда туғилган. Самарқандда ўқитувчилар тайёрлаш курсида дарс берган (1930). Давлат нашриётида муҳаррир (1931), Педагогика фанлари илмий-текшириш институтида илмий ходим (1932–49), Fафур Fулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир (1959–72). Навоий ҳақида туркум қисса ва ҳикоялар ёзган (1937–40). Ўрта Осиё халқлари тарихининг энг қадимги давридан 1917 йилга қадар кечган вақт ичида ўтган муҳим тарихий воқеаларни ва шу даврда яшаган ўзбек халқи улуғ сиймолари ҳаётини акс эттирувчи қисса («Тўмарис», «Широқ», «Искандар ва Спитамен», «Темур Малик», «Маҳмуд Торобий», «Ўтрор» ва бошқа) ва ҳикоялар муаллифи. Миркарим Осим ўз асарларида Амир Темур, Улуғбек, Ал-Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Машраб сингари ўзбек халқининг улуғ фарзандларининг ёрқин образларини яратган. Унинг «Зулмат ичра нур», «Аждодлар қиссаси», «Жайхун устида булутлар», «Алжабрнинг туғилиши», «Ибн Сино қиссаси», «Синган сетор» сингари асарлари ўзбек тарихий қиссачилигининг юксак намуналаридандир.

М.Шолохов, Л.Г.Бать ва бошқаларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган. «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотланган (2001).

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Шош воҳаси фақиҳлари мероси

Post Views: 320 Фиқҳ илми исломшуносликнинг етакчи тармоқларидан бири. Айни пайтда кам ўрганилган соҳаси саналади. …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *