Бош саҳифа » Тошкентликлар » Бадриддин Чочий (1285–1344)

Бадриддин Чочий (1285–1344)

БАДРИДДИН ЧОЧИЙ (тахаллуслари: Чочий, Бадр, Шоший) (1285–1344) – шоир. Тошкентда туғилган. Мисрда ва Бағдод шаҳрида таҳсил олган. Туркий ва форс тилларида ижод этган. 1332 йилдан Деҳлида яшаб, Султон Муҳаммадшоҳ Туғлуқ саройида хизмат қилган. Асосан қасидалар ёзган. Қасидаларида ижтимоий турмушдаги камчиликларни ҳажв остига олган, ушбу жанрни юқори босқичга кўтарган. Қасидачиликда васфни қайта тиклаган. «Қиш қасидаси» («Қасидаи шитоия»), «Ёз қасидаси» («Қасидаи сайфия»), «Баҳор қасидаси» («Қасидаи раббия») асарларида табиат гўзалликлари мадҳ этилган. 70 га яқин қасида, рубоий, қитъа ва ғазалларни ўз ичига олган «Шарҳи қасоиди Бадри Чочий» («Бадри Чочий қасидалари шарҳи», 1343) асари сақланиб қолган. Шунингдек, Бадриддин Чочийнинг «Шоҳнома» асарини ёзганлиги ҳам манбаларда келтирилган. Шоир услуби мураккаблиги учун кейинчалик унинг асарларига махсус шарҳлар битилган (Fиёсиддин Мустафо, «Кашф ул-асрор», 1840–41; Муҳаммад Усмон Қайс, «Нусхаи Усмоний», 1848 ва бошқалар). «Малик уш-шуаро» («Шоирлар шоҳи»), «Фахр уз-замон» («Замон фахри») унвонларига мушарраф бўлган. Бадриддин Чочий қасидалари тўпламининг 2 нусхаси Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институтида сақланади (инв. №1051, №151).

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Ўзбекистон Олий судининг биринчи раиси ва унинг аянчли қисмати

Post Views: 2 858 Саъдулла Қосимов ёхуд «Қосимовчилик иши» Саъдулла Қосимов 1901 йил Тошкент шаҳрида дунёга …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *