Бош саҳифа » Тошкентликлар » Адҳам Раҳмат

Адҳам Раҳмат

АДҲАМ РАҲМАТ (1909–1983) – ёзувчи. 1926 йилдан Тошкентда. 2-жаҳон уруши йиллари ўзбек тилида чиққан «Қизил аскарлар ҳақиқати» фронт газетаси муҳаррири. Урушдан сўнг «Совет Ўзбекистони» газетаси мухбири. Унинг ижодида ҳарбий ватанпарварлик мавзуи асосий ўрин эгаллайди. У ўзбекистонлик 2-жаҳон уруши қатнашчилари қаҳрамонликларини тараннум этган, бедарак йўқолганларни қидириб топиб, халққа маълум қилишда жонбозлик кўрсатган. Адҳам Раҳматнинг «Жанговар лавҳалар» (1960), «Эллик бир баҳодир» (1961), «Жанговар йиллар» (1962), «Шинелли қизлар» (1964), «Тошкентлик казак» (1973) каби китоблари уруш қаҳрамонлари жасоратига бағишланган. Тошкентдаги кўчалардан бири Адҳам Раҳмат номига қўйилган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Бадриддин Чочий (1285–1344)

Post Views: 277 БАДРИДДИН ЧОЧИЙ (тахаллуслари: Чочий, Бадр, Шоший) (1285–1344) – шоир. Тошкентда туғилган. Мисрда ва …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *