Бош саҳифа » Алломалар » Абуллайс Наср Тункатий

Абуллайс Наср Тункатий

АБУЛЛАЙС НАСР ТУНКАТИЙ, тўлиқ исми Абуллайс Наср ибн ал-Ҳасан ибн Қосим ибн ал-Фазл аш-Шоший ат-Тункатий (1013–1093) – шайх, муҳаддис. Илоқ маркази Тункатда туғилган. Уни Абулфатҳ деб ҳам аташган. Илм талабида Миср, Мағриб, Тунис, хатто Андалус (Испания)га ҳам борган. Олим таниқли савдогар ҳам бўлган. У асосан буюк муҳаддис Имом Муслим ибн Ҳажжожнинг «Саҳиҳ ал-Муслим» китобидан сабоқ берган. Умрининг охирги йилларида Нишопурда яшаб, у ердаги жоме масжидида қудуқ қазиб сув чиқазган ва бошқа хайрли ишларга бош-қош бўлган. Нишопурда вафот этган ва «ал-Ҳайрат» қабристонига дафн этилган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Мутафаккирлар. Сулаймон Боқирғоний

Post Views: 2 447 Ҳаким ота, Қул Сулаймон лақаблари билан ҳам машҳур бўлган сўфий шоир (ваф. …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *