Сирдарё вилоят универсал илмий кутубхонаси 1964 йилнинг сентябр ойида Гулистон тумани Некрасов номли кутубхона негизида ташкил этилган.
Дастлаб кутубхона фонди 21 минг нусхадан иборат бўлган.
1987 йилнинг 5 ноябрида 400 минг нусха китобга мўлжалланган замонавий бино қурилиб, фойдаланишга топширилган. Кутубхонага эса Алишер Навоий номи берилган.
Кутубхонада Китоб сақлаш, Тўкислаш, Адабиётларга ишлов бериш ва каталоглаштириш, Китобхонларга хизмат кўрсатиш, Илмий-методик, Библиография, Ўсмирлар бўлимлари ва Шаҳар абонементи, Санъат ва мусиқа-нота адабиётлари, Қишлоқ хўжалиги, Техника адабиётлари шўъбалари мавжуд.
Китобхонларга Умумий ўқув кироатхонаси, Вақтли нашрлар қироатхонаси ва Миллий адабиётлар қироатхонасида хизмат кўрсатилади.
Ҳозирги кунда кутубхонада 200 минг нусхадан ортиқ адабиётлар сақланади.
Кутубхона вилоятдаги 197 та оммавий кутубхоналарга методик раҳбарлик қилади.
Манзили: 707000, Гулистон шаҳри, Ўзбекистон кўчаси
ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЙИРИК КУТУБХОНАЛАРИ
Методик маълумотнома
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти
Тошкент – 2004