Самарқанд вилоят универсал илмий кутубхонаси 1911 йилда ташкил этилган. Ўша даврда кутубхона шаҳар кутубхонаси деб юритилган. Кутубхонанинг асосчиларидан бири археолог В.Вяткин ҳисобланади. Кутубхонанинг биринчи раҳбари В.Андреевдир. Дастлаб кутубхона фонди 2 минг нусхадан иборат бўлган.
1937 йилда кутубхонага А.С. Пушкин номи берилган.
1970 йилда 500 минг нусхадаги адабиётларга мўлжалланган бино қурилиб, фойдаланишга топширилган.
Кутубхонада Китоб сақлаш, Тўкислаш, Адабиётларга ишлов бериш, Талаба ва ўқувчи ёшлар, Вақтли матбуот, Маълумот-библиография, Техника ва Қишлоқ хўжалиги адабиётлари, Оилавий қироатхона, Санъат, Хорижий адабиётлар, Илмий методик, Каталог ва картотекалар, Ўлкашуносликка доир адабиётлар бўлимлари ва Ҳуқуқий ахборот маркази мавжуд.
2002 йил 30 октябрда Гете институти Интер Национес кўмагида кутубхонада немис қироатхонаси очилган.
Бугунги кунда кутубхона фондида 630 минг нусхадаги адабиётлардан иборат.
Кутубхона вилоятдаги 739 та оммавий кутубхоналарга методик раҳбарлик қилади.
Манзил: 703004, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 21-уй.
ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЙИРИК КУТУБХОНАЛАРИ
Методик маълумотнома
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти
Тошкент – 2004