Бош саҳифа » Кутубхона » Кутубхоналар. Сирдарё вилоят болалар кутубхонаси

Кутубхоналар. Сирдарё вилоят болалар кутубхонаси

Сирдарё вилоят болалар кутубхонаси 1967 йилда ташкил этилган.

Кутубхонада китобхон болаларни кутубхонага янада кўпроқ жалб этиш ва уларнинг ўқишдан ташқари бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида «Китоб ҳафталиги» ўтказиш анъанага айланган. Таниқли ёзувчи ва шоирлар билан учрашувлар, «Ёш қаламкашлар», «Расм чизиш», «Ёш шоирлар», «Энг яхши китобхон» кўрик-танловлари тез-тез ўтказилиб турилади.

Ҳозирги кунда кутубхонада Китоб сақлаш, Тўкислаш, Адабиётларга ишлов бериш, Китобхонларга хизмат кўрсатиш, Методик-библиографик бўлимлари фаолият кўрсатмоқда.

Тармоқ кутубхоналарига методик ёрдам сифатида кутубхонада ҳар ойнинг биринчи чоршанба куни «Кутубхоначига ёрдам куни» деб белгиланган. Шу куни вилоят болалар кутуб хонаси ходимларидан қизиқтирган саволларга жавоб ва кутубхона хизмати бўйича керакли методик ёрдамлар олиш мумкин.

Кутубхона фонди ҳозирги кунда 107779 нусхадаги адабиётларни ташкил этади.

Кутубхона вилоятдаги 18 та болалар кутубхоналарига методик раҳбарлик қилади.

Манзили: 707000, Гулистон шаҳри, Навоий кўчаси, 1-уй

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЙИРИК КУТУБХОНАЛАРИ

Методик маълумотнома
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти
Тошкент – 2004

Ўхшаш мақола

Кутубхоналар. Наманган вилоят болалар кутубхонаси

Post Views: 468 Наманган вилоят болалар кутубхонаси 1933 йилнинг 3 декабрида ташкил этилган. Кутубхонанинг ташкилотчиси …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *