Бош саҳифа » Алломалар » Шоший-Омирий

Шоший-Омирий

Шоший-Омирий араб тилида ижод қилган тошкентлик шоирлардандир. Унинг тўла исми Абу Омир Исмоил ибн Аҳмад аш-Шоший ал-Омирий бўлиб, Тошкентда туғилган, кейинчалик илм-маърифат қидириб Шарқ ўлкаларини кезган, ниҳоят Райга, анча ўқимишли фазл эгаси бўлган олим ва шоирларни ўз саройига тўплаган вазир Соҳиб ибн Аббод (936-995) ҳузурида яшаган. Шоший Райга келиб, у ерда ҳурмат ва эҳтиромга сазовор бўлади. Адабиётшунос Саолибий бўлса Матроний ҳақида сўзлаганда Тошкентда ундан бошқа ҳам шоир етишиб чиққанини айтмоқчи бўлиб, агар Абу Омир Исмоил ибн Аҳмадни ҳисобга олмасак Матронийдан бўлак йирик шоир етишиб чиқмади, деб ёзади. Бу билан у Шоший-Омирийни жуда ўткир ва арабча шеърларга моҳир шоир демоқчи бўлади. Унинг шеърларидан парчалар ас-Саолибийнинг тазкирасига кириб қолиб, давримизгача етиб келган.

Тошкент алломалари ва тарихий шахслари (иккинчи китоб)

Абдулазиз Муҳаммадкаримов
“Тошкентнома”. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Абуллайс Наср Тункатий

Post Views: 195 АБУЛЛАЙС НАСР ТУНКАТИЙ, тўлиқ исми Абуллайс Наср ибн ал-Ҳасан ибн Қосим ибн …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *