Бош саҳифа » Тошкентликлар » Али Банокатий

Али Банокатий

Али ибн Аҳмад ибн Муҳаммад Банокатий ҳуснихат соҳиби – ҳаттотлардан саналади. Қадимда Тошкентни Бинкат, Банокат деб ҳам аташган.

Банокатий Бағдодда вафот этганлигидан у киши бу томонга келиб таълим олган кўринади. Банокатий асарлари сақланиб қолмаган, лекин у кўчирган асарлар бизгача етиб келган. У араб тили, адабиёти, фалсафасини яхши билган фозил кишилардан бўлган. Араб тилида ёзилган ва у кўчирган асар Ибн Сино (980-1037) ва Насируддин Тусий (вафоти 1273) лар қаламига мансуб.

Маълумки, Ибн Сино «ал-Ишорот ва ат-танбихот» деган асар ёзган. Бу асарга аллома Насруддин Тусий шарҳ боғлаган. Тусий фақатгина мантиқшунос, файласуфгина эмас, балки иқтидорли астроном, математик ҳам эди. У ёзган асарида, у ҳоҳ оригинал ва ҳоҳ шарҳ асар бўлсин, албатта, ўзи билган соҳалар акс этиши турган гап эди. Шу нуқтаи назардан қараганимизда, Тусий асарини кўчириш, уни тушуниш ва ҳаттотнинг илм-маърифати, савияси билан боғлиқ бўлиши турган гап эди.

Банокатий ана шундай иқтидорли олим ва ҳаттот эди. У Насируддин Тусий Ибн Сино асарига ёзган шарҳи «Халл ал-мушқилот ал-ишорот» асарини кўчирган. Шу кўчирилган нусха Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондида сақланади. Асар зулҳижжа ойининг унинчисида 669 йили кўчирилган (21 июнь 1271), ҳажми 270 варақ. Бу асар муаллифининг хаёт вақтида кўчирилган. Китоб қўлдан-қўлга кўп бор ўтган кўринади, унинг ҳошиясида ёзилган изоҳлар, сўзлар шундан дарак беради.

Бу китоб соҳибларидан бири 12 муҳаррам 772 йили (1370, 7 август) ва бошқаси эса 907 йил зулхижжа (1502, июнь) деб ёзиб қўйибди. Кейинги ёзув эгасига асар хаж сафарида қўлга тушган.

Шарқшунослик институтида сақланаётган бу китоб нусхасидаги ёзувларга қараганда, бу китоб ўлкама-ўлка кезиб, кўп жойларда бўлганлиги ва шу орадан ўтган етти юз йил ичида кўпчилик диққат-эътиборини тортиб келганлиги маълум.

Тошкент алломалари ва тарихий шахслари (иккинчи китоб)

Абдулазиз Муҳаммадкаримов
“Тошкентнома”. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Муҳаммад Ёқуббек – Хитойдаги Еттишаҳар давлатининг Пскентлик ҳукмдори (2-мақола)

Post Views: 630 Давоми. 1-қисмни ўқиш Шарқий Туркистондан ташвишли хабар… Хон Султон Сайидхон Тошкент ўрдасига …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *