Муҳаммадрасул Расулий (1884-1935)

МУҲАММАДРАСУЛ РАСУЛИЙ (1884–1935) – маърифатпарвар, педагог. Тошкентда туғилган. Тошкентдаги Бекларбеги мадрасасида ўқиган. 1907 йилдан рус-тузем мактабларида дарс берган. 1917 йилдан кейин мактабларда ўқитувчилик қилган, саводсизликни тугатишда фаол иштирок этган. Рус-тузем ва янги усулдаги мактаблар учун дарсликлар («Раҳбари форсий», «Қироати форсий ёхуд мунтахаби гулистон», «Болалар боғчаси») ёзган. «Раҳбари форсий» китоби (1911, 1914, 1917 йилларда нашр этилган)да форс тили қоидалари ўзбек тилида баён қилинган. «Қироати форсий ёхуд мунтахаби гулистон» (1916) хрестоматия китобида қисқа-қисқа форсча матнлар 56 дарсга бўлиб берилган, баъзи форсча сўзларга ўзбекча изоҳ ёзилган. «Болалар боғчаси» алифбе китоби бўлиб, товуш усулида тузилган. Унинг 2-нашри 1917 йил Тошкентда чиққан. Бу дарсликда К.Д.Ушинский, Л.Н.Толстой, С.М.Граменицкийнинг ўқув китобларидан таржималар берилган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *