Бош саҳифа » Биласизми? » Тошкентликлар. Ҳакимхўжа қозикалон

Тошкентликлар. Ҳакимхўжа қозикалон

ҲАКИМХЎЖА ҚОЗИКАЛОН (1802 – вафот этган санаси номаълум) – Тошкентнинг сўнгги қозикалони. 1865 йилда чор Россияси қўшинлари Тошкентни қамал қилганида шаҳар мудофааси раҳбарларидан бири. Шаҳар рус қўшинлари томонидан эгаллангач, Ҳакимхўжа қозикалон Абулқосим эшон, домла Солиҳбек охунд сингари нуфузли кишилар билан М.Г. Черняев қароргоҳига бориб, Тошкент шаҳрини идора этиш хусусида у билан музокара олиб борган (1865 йил 12 июль). Ҳакимхўжа қозикалон ҳамма масалада ўз халқи манфаатлари сақланган ҳолда амниятнома тузилишига сабабчи бўлган. 1866 йили Туркистон вилояти ҳарбий губернатори генерал Романовский номига лаганбардорлар муҳри босилган тавсифномага имзо чекмагани туфайли генерал билан муносабати ёмонлашган.

1867 йилда фон Кауфман Тошкентга келганида Ҳакимхўжа қозикалон хусусидаги таърифларни эшитиб, унинг уйига боради. У билан суҳбатлашиб муаммоли масалаларда унинг маслаҳатларига муҳтож эканлигини билдирган. Кауфман уста дипломат бўлгани учун Ҳакимхўжа қозикалондан ўз манфаатлари йўлида фойдаланмоқчи бўлади. Бу ҳийлани пайқаган қозикалон ўз аризасига биноан вазифасидан бўшатилади. Қозикалон мансаби бекор қилингач, Ҳакимхўжа қозикалоннинг ўғли Муҳиддинхўжа қози Себзор қозилигига сайланади ва 25 йилча бу вазифани адо этади.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Туркестанские немцы

Post Views: 309 Немецкое переселение в Туркестан происходит в основном во второй половине XIX века, …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *