Бош саҳифа » Тошкент кўчалари » Эски ва янги Нукус кўчаси

Эски ва янги Нукус кўчаси

Ҳозирги Нукус қадим тарихга эга кўча. Инқилобдан аввалги даврда ушбу кўча Мариин кўчаси деб номланиб, Первушкадан (савдогар Первушиннинг шароб заводи олдидаги майдон) Миробод бозоригача бўлган. Айнан шу кўчада 1905 йилда отлар депоси, трамвай йўли қурилишидан кейин эса – трамвай депоси жойлашган. Унда таниш Туркистон архитектурасини эслатиб турувчи бино қолган бўлиб, 1941 йилда Тошкентга эвакуация қилинган “Подъёмник” заводи жойлашган. Ҳозирги кунда “эски депо”ни «Минг Ўрик» археологик ёдгорлигининг рўпарасида кўриш мумкин.

1918 йилда кўчага Марвда ҳалок бўлган инқилобчи Павел Полторацкий номи берилди.

Кўчадаги энг чиройли бинолардан бири – 1937 йилда қурилган 94-мактаб ва унинг ёнида жойлашган бир нечта “Сталин уйлари”.

1960-йилларнинг охирида кўчани Бобур кўчаси (у даврда – Богдан Хмельницкий кўчаси) билан кесишмагача узайтиришди. Бу аэропортга транспорт қатновини осонлаштирди. Бир қанча вақт давомида кўчанинг бу қисми Новополторацкая деб номланган. Мустақиллик йилларида умумий узунлиги 2,7 км бўлган кўча Қорақалпоғистон пойтахти Нукус номи билан аталди.

Бу ерда банклар ва савдо марказлари, ЎзЛиДеП Марказий Кенгаши биноси, Миробод бозори, Рус православ черковининг Тошкент ва Ўзбекистон епархияси, Россия элчихонаси ва бошқа объектлар жойлашган.

2016 йилда Шота Руставели кўчасининг устидан ўтган кўприк орқали Нукус кўчасининг давоми Муқимий кўчасига уланиб, Нукус кўчаси кичик халқа йўлига кирди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

Ўхшаш мақола

Тошкент. XX-аср (фотожамланма). 1-қисм

Post Views: 803 Тошкент шаҳрининг XX-асрдаги фотосуратлари

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *