Бош саҳифа » Тошкент маҳаллалари » Қадимий маҳаллалар. Зангиота

Қадимий маҳаллалар. Зангиота

ЗАНГИОТА – Бешёғоч даҳасидаги қадимги маҳалла. «Сузукота», «Чақар», «Ўқчи», «Чуқуркўприк», «Захариқ», «Самарқанд дарвоза», «Эшонгузар» маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Қарийб 100 хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, косибчилик, савдо-сотиқ, шаҳар ташқарисидаги ерлари (Зангиота, Қатортол, Нўғойқўрғон мавзелари)да деҳқончилик ҳамда боғдорчилик билан шуғулланган. Мактаб, масжид, чойхона, сартарошхона, баққоллик ва косибчилик дўконлари бўлган (20-аср боши). Меъморий ёдгорликлардан Хўжа Нуриддин мақбараси (16-аср) сақланган. Ҳозир ҳудудида турар жой бинолари қурилган.

«Зангиота» маҳалласи (Самарқанд дарвоза кўчаси, Жиззах тор кўчаси, 130) – Шайхонтоҳур туманида жойлашган ҳозирги маҳалла. Қисман қадимги Зангиота маҳалласи ўрнида. «Самарқанд дарвоза», «Каттабоғ», «Эшонгузар» ва «Сузукота» маҳаллалари билан чегарадош. Ривоятларга кўра, Зангибува (Зангиота) шу маҳаллада таваллуд топиб, шу ерда яшаган, сўнгра Зангиота қишлоғига кўчиб кетган. 1992 йил февралдан ҳозирги номда аталган.

Аҳолиси 5405 киши, асосан, ўзбеклар (2009). Маҳалла ҳудудида ўрта мактаб, Навоий номидаги маданият уйи жойлашган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Қадимий маҳаллалар. Ялангқар

Post Views: 216 ЯЛАНГҚАР – Бешёғоч даҳасидаги қадимги маҳалла. Мурод, Зевак, Қоратош маҳаллалари билан чегарадош …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *