Бош саҳифа » Тошкент тарихи » Исохўжа қози мадрасаси

Исохўжа қози мадрасаси

ИСОХЎЖА ҚОЗИ МАДРАСАСИ (1830) – Себзор даҳасидаги мадраса. Асли себзорлик Исо­хўжа қозикалон томонидан пишиқ ғиштдан қурдирилган. Таркибида дастлаб бир неча ҳужра, 2 дарсхона, хонақоҳ ва ҳовуз бўлган. 1868 йилда мадраса 14 ҳужра, бир масжид, 1 дарс­хона, таҳоратхонадан иборат бўлиб, кунчиқар томонида катта мозор жойлашган. Мадрасада Тошкентнинг нуфузли шахслари Ҳакимхўжа қози мударрис ва имом, унинг акаси шайхулислом Ойхўжа эса мутавалли бўлган. Мадрасанинг ҳар бир ҳужрасида 4 талаба, яъни жами 56 талаба истиқомат қилган. Вақф қилинган 15 дўкондан олинган маблағ мадраса харажатларига сарфланган. Шунингдек, мадраса яқинида бир ҳовли ва майдон, Чангалзор мавзеида тахминан 3 ботмон боғ, бедазор ва очиқ ер, Оққўрғон ва Қорамурт мавзеларида кичик ер вақфи бўлган. 1884 йил мадраса вақф­лари янада ортган ва Ҳакимхўжа қози вафотидан сўнг (1875) мадрасага унинг ўғли Муҳиддинхўжа ва Аҳмадхўжа эшон мударрислик қилган. Исохўжа қозикалон қабри Себзор даҳаси Қозикўча маҳалласидаги Исохўжа мозорида бўлган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

“Янги Санганак” хазинаси

Post Views: 1 006 Тошкент вилояти Паркент тумани “Янги Санганак” қишлоқ фуқаролари йиғинида яшовчи Имомали Боймақов …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *