Қадимий маҳаллалар. Бодак
БОДАК – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимги маҳалла. Ганчтепа, Орқакўча, Олмазор, Турк-Янгишаҳар маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Қарийб 100 хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, қишда қисман ҳунармандчилик билан, ёз мавсумида шаҳар ташқарисида – Дўрмон ва Яланғочда деҳқончилик, боғдорчилик билан шуғулланган.
«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил






Изоҳлар