Бош саҳифа » Масжидлар » «Орифжонбой» масжиди. Тарихий объектнинг янги кўриниши (фото)

«Орифжонбой» масжиди. Тарихий объектнинг янги кўриниши (фото)

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган «Орифжонбой» масжиди XX асрнинг бошида Орифжон Маллабоев томонидан қурилган бўлиб, 2019 йилда Tashkent City лойиҳаси доирасида қайта таъмирланган. Масжиднинг номланиши ва, умуман, масжид ҳақида очиқ манбаларда маълумот топиш қийин. Фақат Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги 846-сон қарори иловасида келтирилган «Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари» Тошкент шаҳрига тегишли бандида «Орифжонбой» масжиди ҳақида маълумот учратиш мумкин.

Ушбу масжид ўз даври ва ҳудуд учун хос бўлмаган услубдаги тўғри бурчакли минораси билан бошқалардан фарқланади.

Гарчи масжид пештоқида “XIX аср” деган ёзув бўлса-да, янги тахтачада ушбу бинонинг 1915 йилда қурилгани ҳақидаги ёзувни кўриш мумкин:

Масжиднинг аввалги кўриниши:

Бугунги кунда ушбу масжид Tashkent City’даги 1-рақамли иншоот ҳисобланади:

Ўхшаш мақола

Мечеть хана Узбека

Post Views: 212 Мечеть хана Узбека — один из самых известных памятников мусульманской культуры. К …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *