Бош саҳифа » Тошкент тарихи » Регистон ариғи

Регистон ариғи

РЕГИСТОН АРИFИ – Кайковус каналининг чап ирмоғидан (Зарқайнар кўчасига яқин жойдан) бошланган; узунлиги 2,5 км. Зарқайнар кўчаси бўйлаб Имомсоиб масжиди, аҳоли зич яшайдиган маҳаллалар орқали ўтиб, Жангоб ариғига қуйилган. Тошкентнинг Регистон бозори (ҳозирги Чорсу)дан оқиб ўтганлиги учун шу номни олган. 19-аср охири – 20-аср бошларида Регистон ариғи Себзор даҳасининг Учкўча, Асувот, Чувалачи, Ҳасанбой, Себзор, Чигитбоши, Охунгузар-1, Охунгузар-2, Охунгузар-3, Fишткўприк, Эскижўва, Ҳожикўча маҳаллаларидан оққан. Регистон ариғининг шаҳарнинг марказий бозоридан ўтган қисмида ариқ бўйлаб ҳордиқ чиқариш жойлари, ошхона ва чойхоналар барпо этилган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Тошкент қозилари

Post Views: 732 Ўрта Осиёда ҳуқуқий масалалар кўп асрлар давомида ислом шариати аҳкомларига кўра қозилар …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *