МУҲАММАД КАРИМХЎЖА ХАЛИФА МАДРАСАСИ (1884) – Себзор даҳасининг Кадувод маҳалласи ҳудудида қурилган. Мадраса қурувчисининг тўлиқ исми Мулла Муҳаммад Карим халифа хожи Муҳаммад Раҳимбой ўғли бўлган. Мадраса пишиқ ғиштдан қурилган бўлиб, хонақоҳ, айвон, дарвозахона, дабирхона, дарсхона ва қатор ҳужралардан иборат. Шарқ тарафида Муҳаммад Каримхўжа халифа томонидан қурилган ҳаммом, дарсхона ва пишиқ ғиштли ҳужралар жойлашган. Мадраса вақф мулклари ҳисобига фаолият юритган.
«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил